Молиявий ҳисобот учун емирилиш усуллари. Емириладиган активнинг амортизацияси емирилиш деб аталади. Емирилиш - бу табиий ресурслар (емириладиган активлар) нинг емирилиш базасини қазиб олинган, ишлаб чиқилган моддий бойликлар (маҳсулотлар)га даврий ҳисобдан чиқариш демакдир.
Емирилишни ҳисоблашнинг умумий усули бўлиб - табиий ресурсларнинг қазиб олинган бирлиги усули ҳисобланади, қазиб олинган табиий ресурслар бирлигининг смета қиймати ва емирилиш базасини билган ҳолда емирилиш бирлигининг меъёри қуйидагича ҳисобланилади:
Емирилиш бирлигининг меъёри
=
Емирилиш базаси
Қидириб топилган фойдали қазилмаларнинг смета қиймати
Бу сумма харажатлар счётларига ёки қазиб олинган табиий ресурсларнинг инвентар счётларига дебетланиши ва активнинг тегишли емирилиш счётига кредитланиши мумкин.
Салбий қолдиқ қиймати шундай вақтда қўлланиладики, қачонки компания табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини олса ва табиий ресурслар ер остидан олинганидан кейин қўшимча харажатлар қилса. Масалан, фараз қилайлик, компания жамоат майдонидаги ўрмонбойликларини кесиб олишга ҳуқуқни сотиб олди. Ўрмонни кесиб олиш ҳуқуқи
10 000 000 сўм туради. Ерни тозалагандан (барча дарахтларни кесгандан) кейин, контракт бўйича компаниядан 10 000 дарахт нихолларини ўтказиш талаб қилинади. Янги дарахтларни ўтказиш қиймати (нихолларни ўтказиш ва бошқа ишлар харажатлари) 2 000 000 сўмга баҳоланган. Келгусидаги 2 000 000 сўм емирилишни ҳисоблаш учун салбий қолдиқ қиймат ҳисобланади. Агар компания ўрмоннинг 500 000 000 кв.метрини кесиш ва ўрмонни ёгоч материалларига ишлатишни режалаштирса, унда материал бирлигига тўғри келадиган емирилиш ҳисоб-китоби қуйидагича бўлади:
Емирилиш бирлигининг меъёри
=
12 000 000
=
0,024 сўм/ кв.м.
500 000 000
Фараз қилайлик, компания биринчи йилда 100 000 000 кв.м., иккинчи йилда - 250 000 000 кв.м., учинчи йилда - 150 000 000 кв.м. ўрмонни кесиб олди. Қуйидаги журнал ўтказмаси тайёрланиши керак: Дарахтларни кесиш ҳуқуқини сотиб олишни акс эттириш учун:
Дт Ер ва табиий ресурслардан фойданиш ҳуқуқи 10 000 000
Кт Пул маблағлари 10000000
1-йил емирилишни акс эттириш учун:
Дт Асосий ишлаб чиқариш 2 400 000
Кт Жамланган емирилиш2 400 000
Изоҳ: «Асосий ишлаб чиқариш» счёти дебетланади, чунки емирилиш ишлаб чиқарилаётган ёгоч материалларига борадиган ишлаб чиқариш таннархи ҳисобланади. 2-йил емирилишни акс эттириш учун: Дт Асосий ишлаб чиқариш 6 000 000
Кт Жамланган емирилиш 6 000 000
3-йил емирилишни акс эттириш учун:
Дт Асосий ишлаб чиқариш 3 600 000
Кт Жамланган емирилиш 3 600 000
Уч йил тугаганидан кейин, номоддий активнинг баланс қиймати қуйидагича ҳисобланади:
Ер ва табиий ресурслардан фойданиш ҳуқуқи 10 000 000
Минус Жамланган емирилиш - 12 000 00 Соф баланс қиймати - 2 000 000
Фараз, қилайлик компания нихолларни ўтқазиш бўйича харажатларни тўлади.Бу операция бўйича журнал проводкаси қуйидагича бўлади:
Дт Жамланган емирилиш 2 000 000
Кт Пул маблағлари. 2000000
Ер ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқининг соф баланс қиймати энди нолга тенг бўлди. Бухгалтерлар одатда емирилиш суммасини активларнинг ҳисобида ишлатиладиган жамғарилган емирилиш счётининг кредит томонига эмас, балки емирилаётган актив счётининг кредитига ёзадилар.