Асосий воситалар - бу моддий ишлаб чиқариш жабхаси билан бир қаторда номоддий жабхада ҳам узоқ муддатда ишлатиладиган (бир йилдан ортиқ муддатда), шунингдек, ижарага бериладиган моддий активлардир.
Шундай қилиб, асосий воситалар актив сифатида қуйидаги холатларда тан олинади:
-хўжалик юритувчи субъектга актив билан боғлиқ бўлган келгуси иқтисодий нафлар келиб тушиши ишончи бўлган ҳолда;
-актив қиймати аниқ баҳоланган ҳолда.
Дастлабки қиймати - асосий воситаларни бунёд этиш (қуриш ва қурилишини тугатиш) ёки сотиб олиш бўйича амалда қилинган харажатлар. Бўларга тўланган ва қопланмайдиган солиқлар (йиғимлар), шунингдек, олиб келиш, монтаж қилиш, ўрнатиш, ишга тушириш ва активларни иш холатига келтириш ва мақсадли ишлатиш юзасидан амалга оширилган бевосита барча бошқа харажатлар киритилади.
Асосий воситаларнинг дастлабки қиймати пулнинг қадрсизланиш суръатларини ҳисобга олган ҳолда, ҳар йили қайта баҳоланиши лозим (Ўз. Р. Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 4 декабрда 1192-сон билан рўйхатга олинган "1 январь холатига кўра асосий воситаларни ҳар йилги қайта баҳолаш тартиби тўғрисида Низом"). Қайта баҳолаш натижасидан кейинги асосий воситалар қиймати қайта тиклаш қиймати деб аталади.
Жорий қиймат - бу маълум санада амал қилаётган бозор баҳолари бўйича асосий воситаларнинг қиймати ёки ўзаро манфаатдорли томонлар ўртасида активларни алмаштириш мумкин бўлган суммадир.
Қолдиқ қиймат - асосий воситаларнинг дастлабки (тиклаш) қиймати ёки жорий қийматидан тўпланган амортизация суммасининг айирмасидан кейинги ҳисоботда акс эттириладиган суммадир.
Тугатиш қиймати - асосий воситаларнинг фойдали хизмат қилиш муддати охирида асосий воситаларни тугатишда пайдо бўладиган қийматдан тахмин қилинаётган чиқиб кетиш харажатларини айиргандан кейинги тахмин қилинаётган қийматидир.
Мувофиқлик тамойили, чиқимларнинг муддатини узайтиришни ва ёки даромадлар олингунга қадар, активлар счётларида сақланиб турилишини талаб қилади.Активларни фойдаланишга топширилиши ва даромадларни олишда ўз вазифасини бажара бошлаши вақтидан бошлаб, мувофиқликнинг текширилиши ўтказилади - сотиб олиш қиймати даромадлар билан амортизация орқали мувофиқлаштирилади.
Амортизация эскиришнинг баҳоланган хизмат муддати давомида активнинг амортизация қилинадиган қийматини тайёр маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига мунтазам такси.млаш ва қайта ўтказиш тарзида қиймат билан ифодалашдир.
Қоплаш суммаси - бу хўжалик субъекти активлардан келгусида ҳам фойдаланиш ҳисобига қоплашни мўлжалаетган ва тугатилиш қиймати қўшиладиган сумма.
Асосий воситалар ўз навбатида учта гурухга ажратилади:
Амортизация қилинишга тегишли бўлганлари, масалан, бинолар, иншоотлар, ускуналар,мебель, қурилмалар.
Емирилишга тегишли бўлганлар, масалан фойдали казилмалар,ўрмонбойликлари.
Амортизация ёки емирилишга тегишли бўлмаган ер.
Do'stlaringiz bilan baham: |