Активларни бунёд этиш жараёнида қарзлар бўйича фоизларни капиталлаштириш. Биноларни бунёд этиш жараёнида ҳисобланган фоизлар, айрим холатларда капиталлаштирилади. Ушбу масала "Қарзлар бўйича харажатларнинг ҳисоби" 15-бобда янада ҳам муфассал кўриб чиқилган.
Ер майдонлари алоҳида эътиборга сазовордир. Агар ер сотиш учун тайёрланса, фоиз капиталлаштирилади ва ерни тайёрлашга сарфланган харажатларга асосан унинг қийматига киритилади. Агар ер майдонида бино қурилиши кўзда тутилган бўлса ушбу ер майдонига сарфланган ва капиталлаштирилган харажатлар бўйича фоизлар суммаси бино қийматининг қисми бўлиб қолади. Фойдаланилмайдиган ер майдони фоизларни капиталлаштириш учун активлар турқўмита киритилмайди.
Хадяга олиган асосий воситалар. Баъзи холларда давлат идоралари ёки бошқа нотижорат ташкилотлари бирон бир компанияга у ёки бу туманда ишлаб чиқаришни жойлаштиришни рағбатлантириш мақсадида асосий воситаларни хадя сифатида берадилар. Хадя қилинган асосий воситалар ҳисобда фақат хақиқий қиймати бўйича, баҳолаш тамойилларига қатъий риоя қилиниб ифодаланилади. Хадя қилинган активнинг қайд қилинган қийматининг мавжуд эмаслиги, шунингдек, етказиб беришнинг бир ёқламалиги асосий воситаларни хадя сифатида етказиб беришнинг бухгалтерия тамойилини ривожлантиришга олиб келди. Бир ёқламали етказиб бериш натижасида олинган пулсиз актив, олинган актив ёки хизматнинг эксперт йўли орқали ёки етказиб бериш хужжатлари асосида аниқланадиган хақиқий қиймати бўйича баҳоланади.
Давлат ёрдами сифатида олинган асосий воситалар. Баъзи бир холларда активлар тўғридан-тўғри хадя эвазига олиш ўрнига давлатнинг турли бугундаги идоралари ёрдамида олинади. Ёрдам шартларининг таҳлили бухгалтерия муолажаларидан қандай фойдаланиш кераклигини кўрсатади:
Жорий харажатлар ёки даромадларга тааллуқли бўлган ёрдам суммаси даврнинг соф
фойдасини аниқлашда ҳисобга олиниши керак.
Келгуси даврларга тааллуқли бўлган ёрдам суммаси муддатини узайтириш керак ва даромадларга олиш у билан боғлиқ бўлган харажатлар пайдо бўлганда амалга оширилиши керак.
Асосий воситаларни олиш билан боғлиқ бўлган ёрдам ёки асосий воситаиинг амортизацияси олиб ташланган ҳолдаги бошланғич баҳосидан айириб ташлаш керак, ёки унинг муддатини узайтириш зарур ва эскирадиган асосий воситалар қандай амортизация қилинса, шундай қоидалар бўйича амортизацияланиши керак.
Мисол учун фараз қилайлик, 100 000 сўм қийматга эга бўлган ускунани сотиб олишда ушбу сумманинг 30%и хукумат гранти ёрдамида қопланади. Ускунанинг хизмат қилиш муддати - 10йил. Бу ерда соф қиймат усули ҳам ва муддатини узайтириш усули ҳам қўл келиши сабабли журнал ёзувларининг иккала усули кўрсатилган:
Соф қиймат усули Муддатини узайтириш усули
Сотиб олишни акс эттириш:
Ускуна100000 Ускуна100000
Пул маблағлари100000 Пул маблағлари100000
Грант олинишини акс эттириш: Пул маблағлари30 000 Пул маблағлари30 000
Ускуна30 000 Муддати узайтирилган хукумат гранти 30 000
10 йил мобайнида ҳар йил охирида амортизация харажатларини акс эттириш:
Амортизация харажатлари Амортизация харажатлари
(1/10x70000) 7000 (1/10x100000) 10000
Жамланган амортизация 7 000 Жамланган амортизация10 000
Муддати узайтирилган
Хукумат гранти(1/10х$30000 3000
Амортизация харажатлари3 000
Иккала усулнинг қўлланилиши даромадларга бир хил таъсир қилади. Фарқ бухгалтерия балансида пайдо бўлиб, муддатини узайтириш усулини қўллаганда асосий воситаларнинг ялпи қиймати амортизацияланмаган қоплаш суммасига камайтирилган ҳолда акс эттирилади. Соф қиймат усули эса узоқ муддатли активларнинг соф қийматини акс эттиради. Иккала усул ҳам кул келади.
Капитал акцияларига алмаштирши эвазига сотиб олинган асосий воситалар(БХХАга мувофиқ). Капиталнинг акциялари асосий воситаларни сотиб олиш мақсадида чиқарилган такдирда, активлар ёки уларнинг хақиқий бозор қиймати бўйича, ёки чиқарилган акцияларнинг бозор қиймати бўйича (улардан қайси бири объектив ва хаққоний бўлишига қараб) акс эттирилади.
Фараз қилайлик, Корпорация 2000 йилда фойдаланилган ускунани харид қилади. Ускунанинг холати - меъёрда, аммо одатда у хизмат муддати тугамагунича сотилмайди. Шунинг учун унинг хақиқий бозор қиймати йўқ. Бу ускуна учун харидни тўлаш мақсадида корпорация 2000та оддий акцияларни чиқарди. Корпорация оддий акцияларини Фонд Биржасида фаол савдо қилади ва ҳар бир акциянинг баҳоси 1000 сўмни ташкил қилади. Корпорацияда 10 мишлионта муомалага чиқарилган оддий акциялари мавжуд. Бинобарин, ускунанинг хақиқий баҳодаги суммаси 2 000 000 (2 000 х 1000) ни ташкил қилади.
Агарда, қимматли қоғозларнинг бозор баҳосини хаққоний аниқлаш мумкин бўлмаса, унда олинган активларнинг бозор баҳоси қўлланилади, агар уни хаққоний баҳолаш имконияти мавжуд бўлса.
Ўз кучлари билан курилган активлар. Баъзи холларда компаниялар ўзлари фойдаланишлари учун активлар қурадилар. Қуриш бўйича лойихалар билан боғлиқ бўлган тўғридан - тўғри харажатлар ушбу актив таннархининг бир қисми сифатида капиталлаштирилади. Бу харажатлар ўз ичига моддий харажатларни, меҳнат хақи харажатларини, ҳамда устама харажатларни олади. ўз навбатида устама харажатлар ўз ичига ишлаб чиқариш билан тўғридан - тўғри боғлиқ бўлмаган умумий харажатларни, жумладан, коммунал хизматлари, ускунани иш холатида сақлаш, назорат қилиш бўйича харажатларини олади.
Баъзи бир умумий устама харажатлар, ҳамда қурилиш вақтида фоизлар бўйича қилинган харажатлар ушбу активлар таннархига киритилади. Қурилиш объектига тақсимланиши керак бўлган умумий устама харажатлар суммасини аниқлаш, бир хилда эмас ва ноаниқцир. Асосий масала - ўз кучлари билан қурилган активлар таннархига устама харажатларини қандай тақсимлаш керак.
Ўз кучлари билан яратилган активнинг хақиқий қиймати хаққоний бозор қиймати билан мос келиши шарт эмас. Бошқа активларни баҳолашга мувофиқ, ўз кучлари билан қурилган активлар учун БХМА руҳсат берган энг катта баҳо бўлиб, хаққоний бозор қиймати ҳисобланади. Агар қурилишнинг умумий қиймати (устама харажатлар ва қурилиш вақтидаги фоизларни қўшган ҳолда) ушбу активга қуввати ва сифати бўйича ўхшаш активнинг бозор қийматидан юқори бўлса, фарқ зарар сифатида тан олинади. Ушбу шартнинг бажарилмаслиги келгусида манфаат келтирмайдиган харажатлар элементини қийматини оширишга, келгусида амортизацияни қайта баҳолашга олиб келади ва консерватизм тамойилини бузади.
Қурилиш бўйича тўпланган харажатлар одатда "Тугалланмаган қурилиш" счёти бўйича акс эттирилади. Қурилишнинг тугашигача бино "Бино ва иншоотлар" счётда ҳисобга олинмайди. чунки у хали ишчи холатда эмас. Қурилишнинг тугаши ва фойдаланишга топширишда, актив "Бино ва иншоотлар" счётига ўтказилади ва амортизацияланади.
Ер (БҲХСга мувофиқ) амортизацияланмайди, чунки унинг қиймати камаймайди ва ишлаб чиқариш фаолияти жараёнида у емирилмайди. Ер счётига харажатлар фойдаланишда бўлган участкалар бўйича капиталлаштирилади. Ерни тайёрлаш бўйича харажатлар, жумладан градуировка, канализация, геодезия ишлари билан боғлиқ бўлган харажатлар ер счётига капиталлаштирилади. Бинолар счётига олиб бориладиган ер ишлари харажатларидан фарли ўлароқ бу ишлар ердан келажакда фойданиш учун ва ернинг баҳосини ошириш учун зарурдир.
Кўчмас мулкни сотиш билан шуғулланувчи компаниялар ихтиёридаги ер, асосан товар сифатида таснифланади. Умуман, фойдаланилмаётган ер ёки қайта сотиш мақсадларида сақланаётган ер операцион фаолиятда фойдаланилаётган ердан айирилган ҳолда ҳисобга олиниши керак.
Реконструкциялаш ёки бино қуриш учун ер сотиб олинаётганда мавжуд бўлган конструкциялар ва бошқа тўсиқларни олиб ташлаш билан боғлиқ харажатлар ер счётига капиталлаштирилади. Олиб ташлаш билан боғлиқ бўлган бу харажатлар ердан фойдаланишнинг кўпгина турлари учун зарур. Конструкцияларни бузишдан олинган материалларни сотишдан олинган савдо тушуми бу харажатларни қисқартиради. Бироқ агар ер олдиндан фирма ихтиёрида бўлса, мавжуд конструкциялар янги қурилиш учун жой бўшатиб бериш учун олиб ташланса, олиб ташлаш харажатлари ер счётига капиталлаштирилмайди, аксинча эски конструкциянинг чиқими бўйича ҳар қандай зарарни кўпайтиради ёки фойдани қисқартиради.
Давлат мулкини, жумладан кўчаалар, йўлаклар, канализация, кўчаа чироқларини сақлаб туриш учун махаллий хукумат идоралари томонидан амалга ошириладиган махсус йиғимлар худди шунингдек ер счётига капиталлаштирилади. Ободонлаштиришнинг маълум бир турлари ва бошқа такомиллаштириш турлари, агар улар доимий бўлса, мисол учун сунъий кўллар, ўрмон ўсимликларининг ўтказиш ернинг қийматига қўшилади. Бу турдаги такомиллаштиришнинг ҳисоби, кейинги қисмда кўриб чиқиладиган ернинг ободонлаштиришидан фарқ қилади.