1-БЎлим. Бошқарув ҳисобининг назарий асослари. 1-маъруза. Бошқарув ҳисобининг умумий тавсифи


Тўртинчидан, улар ўртасида доимий ахборот коммуникацияси мавжуд. Бешинчидан



Download 187,5 Kb.
bet3/6
Sana20.07.2022
Hajmi187,5 Kb.
#830584
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-mavzu (1)

Тўртинчидан, улар ўртасида доимий ахборот коммуникацияси мавжуд.
Бешинчидан, молиявий бухгалтерия ҳисобининг тамойиллари бошқарув бухгалтерия ҳисобида самарали фойдаланиши мумкин бўлади.
Биринчи қарашда таннарх бухгалтерия ҳисоби бошқарув ва молиявий бухгалтерия ҳисобини бир-бирига боғловчи восита сифатида намоён бўлиб, у ҳам менежментлик бухгалтерия ҳисобининг, ҳам молиявий бухгалтерия хисобининг таркибий қисми сифатида қаралади. Бу тўғрисида Ч.Т.Ҳорнгрен ва Г.Фостерлар қуйидаги фикрни айтишганлар: “… таннарх бухгалтерия ҳисоби бу менежментлик бухгалтерия ҳисобининг бир қисми плюс таннарх бухгалтерия ҳисобининг ташқи ҳисобот талабларини қониқтирадиган даражадаги молиявий бухгалтерия ҳисобининг бир қисмидир.”3 (4-бет).
Иккинчи қарашда, таннарх бухгалтерия ҳисоби менежментлик ва молиявий бухгалтерия ҳисоблари таркибига кирмаган ҳолда алоҳида тизим сифатида қаралади. Бунда, таннарх бухгалтерия ҳисоби асосий икки тур ҳисоб (молиявий ва менежментлик бухгалтерия ҳисоби) учун ахборот базасига айланади. Бу борада Л.Е.Ҳейтгер ва С.Матулич қуйидаги аниқликни киритишади: “Таннарх бухгалтерия ҳисоби – бу таннархни аниқлаш жараёни бўлиб, бу молиявий ва менежмент ҳисоботлари учун ахборот манбаи бўлиб хизмат қилади. Хусусиятли томони шундан иборотки, менежмент ҳисоботларидаги таннархга оид маълумотлар тўлиқ деталли бўлади. …Молиявий ҳисоботда эса тааллуқли вақт давридаги фаолиятни акс эттирувчи таннарх бухгалтерия ҳисоби маълумотлари умумлаштирилган ҳолда бўлади.

Молиявий Менежментлик


бухгалтерия ҳисоби бухгалтерия ҳисоби
Таннарх бухгалтерия ҳисоби маълумот базаси


1.2-чизма. Таннарх бухгалтерия ҳисоби молиявий бухгалтерия ҳисоби ва
менежментлик бухгалтерия ҳисобининг маълумот базаси

…Ушбу чизмада таннарх бухгалтерия ҳисоби молиявий ҳамда менежментлик бухгалтерия ҳисоботи учун маълумотни таьмин этиш базаси эканлиги кўрсатилган, бироқ ҳисоботнинг икки тури турли мақсадларга қаратилган. Таннарх бухгалтерия ҳисоби маълумот базаси молиявий ва менежментлик бухгалтерия ҳисоби фаолиятини қўллаб қувватлайдиган маълумот фундаменти бўлиб ҳисобланади.”4 (6-7-бет).


Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, таннарх бухгалтерия ҳисоби бошқарув бухгалтерия ҳисоби учун деталли ва молиявий бухгалтерия ҳисоби учун унинг ёндашишлари доирасида ахборот манбаи бўлиб хизмат қилар экан.
Бошқарув ва молиявий бухгалтерия ҳисобини маълум белгилари бўйича фарқлаш лозим бўлади. АҚШ Бухгалтерлар Миллий Ассоциацияси 1972 йилдан эътиборан менежмент ва молиявий бухгалтерларни (СРА ва СМА) сертификатлаш дастурларини амалга ошириш жараёнида менежментлик ва молиявий бухгалтерия ҳисоби ўртасидаги фарқларни белгиловчи мезонларни ишлаб чиқиш зарурияти туғилганлигини эътироф этди. Ушбу Ассоциация томонидан қуйидаги еттита белги бўйича менежментлик ва молиявий бухгалтерия ҳисоби ўртасидаги фарқлар очиб берилган. Ушбу фарқлар 4-иловада келтирилган. Албатта, ушбу иловадаги жадвалда келтирилган фарқлар жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилган. Бугунги кунда ушбу таълимотларга ва мамлакатимиздаги корхоналарда бухгалтерия ҳисобининг ҳолатига уйғун бўлган фарқларини ишлаб чиқиш зарурияти мавжуд. Проф. А.Х. Пардаев томонидан очиб берилган бошқарув ва молиявий ҳисобларнинг фарқли хусусиятларига қўшилган ҳолда таъкидлаш лозимки, бошқарув ва молиявий бухгалтерия ҳисобларининг элементлари бир биридан ажралган ҳолда амал қилмайди, балким бир-бири билан узвий алоқада бўлади ва бир-бирини тўлдириб туради5 (4-5 б.)
Юқоридаги бошқарув ва молиявий бухгалтерия ҳисоби ўртасидаги фарқларни изоҳловчи фикрларни ўрганиш асосида, шунингдек, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланиш хусусиятлари, бухгалтерия ҳисобининг қонун ҳужжатлари талабларидан келиб чиққан ҳолда, биз бошқарув ва молиявий бухгалтерия ҳисобини қуйидаги белгилари бўйича фарқлашни тавсия қиламиз (1.1-жадвал).
Бошқарув бухгалтерия ҳисоби билан молиявий бухгалтерия ҳисоби ўртасидаги муҳим фарқ – бу ҳисоб турларининг асосан кимга мўлжалланганлигидир. Бухгалтерия ҳисоби тизими, қуйи тизимлар ўртасидаги боғлиқлик ва уларнинг кимга мўлжалланганлиги қуйидаги 5-иловадаги чизмада келтирилган. Ушбу чизмадан кўриниб турибдики, менежмент бухгалтерия ҳисоби фақат ички қарор қабул қилувчилар (ички фойдаланувчилар)га тақдим қилинади ва бу менежерларнинг барча доирасини қамраб олади. Айрим турдаги менежмент бухгалтерия ҳисоби ахборотлари ҳамма доирадаги менежментлар учун мўлжалланмасдан, маълум тор доирадаги менежерларга мўлжалланган бўлиши ҳам мумкин.



Download 187,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish