1-БЎлим. Бошқарув ҳисобининг назарий асослари. 1-маъруза. Бошқарув ҳисобининг умумий тавсифи


-жадвал Бошқарув бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бухгалтерия ҳисоби ўртасидаги фарқ



Download 187,5 Kb.
bet4/6
Sana20.07.2022
Hajmi187,5 Kb.
#830584
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-mavzu (1)

1.1-жадвал
Бошқарув бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бухгалтерия ҳисоби ўртасидаги фарқлар

Фарқлаш
Белгилари

Бошқарув бухгалтерия
ҳисоби

Молиявий бухгалтерия ҳисоби

1. Кимга мўлжалланганлиги

Фақат ички қарор қабул қилувчилар

Ташқи ва ички қарор қабул қилувчилар

2. Ҳисобот даврийлиги

Соат, кунлик, ҳафталик, ўн кунлик, ойлик, ўсиб борувчи ойлик, чораклик, ўсиб борувчи чораклик, йиллик, бир неча йиллик

Чораклик ва йиллик

3. Ҳисобот объекти

Маҳсулот (иш, хизмат) тури, участка (гуруҳ), ҳудуд, цех, ва бошқа қисмлар

Фақат бир бутун бухгалтерия ҳисоби бирлиги бўйича

4. Консолидацияси

Консолидацияланмайди

Консолидацияланиши мумкин

5.Вақт орентацияси

Келгуси даврларга оид бюджетлар ва ҳақиқий бажарилишларга оид ҳисоботлар

Ўтган даврдаги ҳақиқий бажарилишлар

6. Аудит

Фақат ички аудит

Ички ва ташқи аудит томонидан

7. Нашр қилиниши

Оммавийлаштирилмайди


Оммавийлаштирилиши мумкин

8. Тамойил ва қоидаларга таяниши

Бизнесга самара келтирадиган ва қонунда тақиқланмаган ҳар қандай усул ва услублардан фойдаланишга йўл қўйилади


Умум қабул қилинган бухгалтерия ҳисоби тамойилларига таянади

Менежмент бухгалтерлар ахборотларнинг махфийлигига муҳим аҳамиятни қаратадилар. Менежмент бухгалтерлар компетентлик, махфийлик, тўғрилик ва объективлик бўйича қатор жавобгарликларга эгадирлар. Молиявий бухгалтерия ҳисоби оммавий ошкор этилган ахборотлар тизимини қамраб олади ва асосан ўз харидорларини ташқи томондан топади. Менежерлар молиявий бухгалтерия ҳисоби ахборотларидан молиявий ҳолатни таҳлил қилишда ва йиллик натижаларга оид зарур қарорлар қабул қилишда унумли фойдаланадилар. Лекин, молиявий бухгалтерия ҳисобининг характерли томони шундан иборатки, унинг ахборотлари барча доирадаги менежерларни қизиқтирмайди. У фақат молиявий таҳлил ўтказувчилар ва юқори поғонадаги менежерларга керак бўлади. Шу сабабли, молиявий бухгалтерия ҳисоби менежерларнинг ахборотларга бўлган эҳтиёжини етарли даражада қондира олмайди. Молиявий бухгалтерия ҳисобининг муҳим хусусияти унинг асосан ташқи фойдаланувчиларга қаратилганлигидадир.




3-савол. Бошқарув ҳисобининг менежмент тизимида тутган ўрни.
Замонавий бухгалтерия ҳисоби корхонани бошқариш тизимида асосий ўринлардан бирини эгаллайди.
Кўпчилик чет эл адабиётларида бухгалтерларнинг бошқарувида тутган ўрни уларнинг бошқарув жараёнида иштирок этишини ёритиш орқали очиб берилган. Жумладан, Буюк Британиялик иқтисодчи олимлар Ч.Т.Ҳорнгрен, Г.Фостер компания ва фирмалар менежментида бухгалтерларнинг роли масаласини менежментнинг учта, яъни чизиқли, стаф ва функционал ваколатлари моҳиятини очиш орқали қуйидагича ёритиб беради: “Чизиқли ваколат – бу тўғридан-тўғри ваколатли бўйсиниш бўлиб, бунда бевосита пастки бўлимлар ваколатининг юқорида турган бўлимлар ваколатига бўйсинишидир. Стаф ваколати – бу ўзаро мулоқот бўлиб, буйруқли бошқаришга асосланмасдан, ходимларнинг пастки, ёнидаги ва юқоридаги ваколатлар билан иш алоқасида бўлишидир. Функционал ваколат – бу буйруқ асосида ёнидаги ёки пастки бўлимларга ўзаро ҳурмат асосида махсус функционал вазифаларни бажариш учун берилади.
….Стаф ваколати берилган департаментларнинг принципиал вазифаси чизиқли департаментларга таянч бўлиш ва уларга хизмат кўрсатиш ҳисобланилади”6 (9-10-бетлар).
Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатлардаги кўпчилик ишлаб чиқариш ва қурилиш компаниялари учун характерли бўлган менежмент ваколатларининг ташкилий қисмий тузилиши ва алоқаларини Буюк Британиядаги “Laing Alarko JV” компаниясининг ЎзБАТ Самарқанд Сигарет фабрикаси қурилиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ташкил қилинган “Лэнг Аларко Ўзбекистан” шўъба корхонаси мисолида кўриб ўтайлик (1-илова).
Ушбу чизмада департаментлар томонидан чизиқли ва стаф ваколатларининг амалга ошиши кўрсатилган. Молиявий ишлар департаменти фаолияти давомида “тришурешип” (treasureship) ва “контроллёршип” (controllership) функцияларини бажаради ва бошқа департаментлар билан стаф ваколатида алоқада бўлади. Уларнинг функцияларига қуйидаги киритилган.

Download 187,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish