1-БЎлим. Бошқарув ҳисобининг назарий асослари. 1-маъруза. Бошқарув ҳисобининг умумий тавсифи



Download 187,5 Kb.
bet5/6
Sana20.07.2022
Hajmi187,5 Kb.
#830584
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-mavzu (1)

Тришурешип Контроллёршип

  1. Капитал сармояси 1. Режалаштириш ва назорат

  2. Инвесторлар билан муносабатлар 2. Ҳисобот ва тақдимот

  3. Қисқи муддатли молиялаштириш 3. Баҳолаш ва маслаҳат хизмати

  4. Банк билан боғлиқ масалалар 4. Солиқ маъмурлиги

  5. Кредит ва жамғармалар 5. Ҳукуматга ҳисобот

  6. Инвестициялар 6. Активлар бутлигини таъминлаш

  7. Суғурта 7. Иқтисодий баҳолаш

Манба: Cost accounting: A Managerial Emphasis, 7th edition. Charles T. Horngren. 11 p.

Тришурешип капитал сармояси, қисқа муддатли молиялаштириш, банк ва кредитлаш, суғурта ва пул маблағлари менежери билан боғлиқ ишларга жавобгар ҳисобланади. Тришурлар асосан операция жараёнидаги муаммолардан келиб чиқадиган молиявий масалалар билан қизиқади.


Контроллёр, французча “conptroller” сўзидан келиб чиққан бўлиб, “ҳисобни юритиш” маъносини англатади. Контроллёр бу бевосита менежментлик ва молиявий бухгалтерия ҳисобига жавобгар бўлган молиявий ижорачи бўлимдир. Бухгалтерия ҳисоби департаменти - бу бошқа менежерларни махсус хизматлар, жумладан, режалаштириш (бюджетлаштириш), вариантлар ва муқобилларни таҳлил қилиш, нархлаштириш ва қарорлар қабул қилишда маслаҳат ва ёрдам берувчи масъул бўлим ҳисобланади. Бухгалтерия ҳисоби департаменти чизиқли департаментлардагидек тўғридан-тўғри ишлаб чиқариш билан боғлиқ ваколатларни бажармайди. Бу департамент бухгалтерия ҳисобини унификациясини ва ҳисобот методларини жорий қилиш йўли билан контроллёр орқали топ (юқори поғанадаги) менежментга вакил бўлади. Амалиётда контроллёрларнинг кунлик иш фаолияти ва ишлаб чиқариш менежерлари билан бўладиган кунлик мулоқоти улардан ишлаб чиқариш ҳисоботларини тузиш, ўз вақтида тайёрлаш ва тақдим қилишни талаб этиш билан боғлиқ бўлади.
1-иловадани чизмада контроллёр департаментининг “Лэнг Аларко Ўзбекистан” шўъба корхонаси амалиётида ташкил этилганлиги кўрсатилган. Ушбу диаграммада бошқарув бухгалтерия ҳисобининг амалиётдаги элементлари таннарх бухгалтерия ҳисоби, бюджет ва бажарилишларни назорат қилиш, ички аудит таркиби келтирилган. Молиявий бухгалтерия ҳисоби эса «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонун ва миллий стандартларда кўзда тутилган тамойиллар асосида ташкил қилинади. Компания таннарх бухгалтерия ҳисоби, персонал, таъминот ва қурилиш жараёни, бажарилган ишларни буюртмачига топшириш департаментлари билан стаф мулоқотида бўлади. Бошқа чизиқли ва стаф департаментлар бухгалтерия ҳисоби процедураси ва сиёсатига мувофиқ ҳисобот берадилар. Масалан, персонал департаменти ишчи ва ходимлар, уларнинг иш соатлари ва иш ҳақларининг ҳисобини юритади ва бухгалтерия ҳисоби департаментига ҳисобот бериб туради. Персонал департаменти ходимлар билан боғлиқ барча ишларга масъул бўлим ҳисобланади. Бизнинг амалиётимизда иш ҳақини бухгалтерлар ҳисоблайдилар. Чет эл компаниялари амалиётида эса персонал билан боғлиқ барча жараёнларни, шу жумладан, иш ҳақини ҳисоблашни мутахассислашган персонал департаменти бажаради. Бу эса унинг нуфузини янада оширади.
Бухгалтерия ҳисобининг ХИИКлар менежментида тутган ўрни уларнинг менежмент жараёнида бевосита иштирок этишида ёрқин намоён бўлади.
Буюк Британиялик олимлар Ч.Т.Ҳорнгрен ва Г.Фостерлар менежерлар режалаштириш ва назорат функцияларини бажаришда бухгалтерия ҳисобининг иккита муҳим қуролига, яъни 1) бюджет ва 2) бажарилиш ҳисоботларига таянишини таъкидлашади: “Бюджет - бу ҳаракатларга оид режаларнинг миқдорий ифодаланиши, координациялашуви ва амалга ошириш воситаларини мужассамлаштиради. Бошланғич ҳужжатлар ва регистрлар ҳаракатлари натижаларини умумлаштиради. Бажарилишга оид ҳисоботлар фаолият натижаларининг ўлчови демакдир. Ушбу ҳисоботлар бюджет билан ҳақиқий маълумотлар билан таққослашни ҳам ўз ичига олади. Ҳақиқий натижаларнинг бюджетга нисбатан фарқи тебраниш деб аталади.”7 (5-бет)
Ушбу фикрлардан кўриниб турибдики, олимлар “ҳаракат” ва “бажарилишларни ўлчаш (баҳолаш)”ни менежментнинг назорат функцияси таркибига киритадилар. Бунда муаллифлар бухгалтерия ҳисоби орқали “ҳаракатлар” бошланғич ҳужжатлар ёрдамида расмийлаштирилиши, бош ва ёрдамчи регистрлар орқали “ҳаракатлар” таснифланиши, бажарилишларига оид ҳисоботлар тузилиши ва шу асосда “бажарилишларни ўлчаш (баҳолаш)”нинг қуйи тизими вужудга келишини эътироф этадилар. Ушбу қуйи тизим “режалаштириш” қуйи тизими билан “тескари боғлиқликда” бўлишини уқтирадилар.
Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, бухгалтерия ҳисобига бошқарувдаги алоҳида функцияларни бириктириш мақсадга мувофиқ эмас. Бухгалтерия ҳисоби бошқарув фаолиятида режалаштириш воситаси сифатида «бюджет»ларни тайёрлашда бевосита иштирок этиш, назорат қилиш воситаси сифатида эса ҳаракатлар натижаларини ўлчаб “бажарилишлар ҳисоботлари”ни тузиш ва ҳақиқий натижалар билан режани таққослаш асосида мавжуд фарқларни аниқлаш, шунингдек, бошқарув тизимида “тескари боғлиқлик»ни ўрнатиш тизимидан иборатдир.
Бизнингча, бошқарувда бухгалтерия ҳисоби иштирокини менежментнинг қуйидаги умумэътироф этилган тўртта ўзаро боғлиқ ва кетма-кет амалга ошириладиган босқичларида аниқлаш лозим (2-илова):
1. Ташкилотнинг энг умумий ва махсус мақсадларини белгилаш;
2. Мақсадларга эришиш учун режалар ишлаб чиқиш (бюджетлар);
3. Ҳаракат (амалга ошириш);
4. Бажарилишларни баҳолаш.
Ташкилотнинг умумий ва махсус мақсадлари менежерлар томонидан белгилангандан сўнг, мақсадларга эришиш учун режалар ишлаб чиқилади. Бизнес режалари у ёки бу турдаги товар (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш (бажариш, кўрсатиш) учун талаб этиладиган моддий, молиявий ва меҳнат ресурсларига бўлган эҳтиёжлар, ишлаб чиқариш, сотиш ва кутилаётган молиявий натижаларни акс эттирувчи бюджет лойиҳаларини ўз ичига олади. Ушбу лойиҳалар тузилаётганида бухгалтерия ҳисоби ахборотларидан фойдаланилади ва бухгалтер-менежерлар иштироки талаб қилинади. Лекин, молиявий ахборотларни мужассамлантирувчи кўпгина лойиҳалар, жумладан, пул оқимлари бюджети, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот лойиҳаси, бухгалтерия баланси лойиҳалари бевосита бухгалтерлар томонидан тузилади. Демак, бизнес фаолияти режалаштирилаётганда бухгалтерларнинг уч кўринишдаги иштирокини таъкидлаш мақсадга мувофиқдир: 1) бизнес режалари тузишда бухгалтерия ахборотлари таъмин этилади; 2) бухгалтер-менежерлар бизнес-режаларини ишлаб чиқишда бошқа менежерлар қатори иштирок этади; 3) айрим молиявий ахборотларга тааллуқли лойиҳалар бевосита бухгалтерлар томонидан тайёрланади.
Мукаммал режалар ишлаб чиқилгандан сўнг, фаолиятга жалб қилинган маблағларнинг ҳаракати амалга оширилади. Режадаги маҳсулотни ишлаб чиқариш (ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш) учун моддий, молиявий ва меҳнат сарфлари юз беради ва натижада ишлаб чиқариш, сотиш ва молиявий натижалар шакллана боради. Ҳаракат жараёнининг юз бериши эришилган бажарилишларни ўлчаш ва баҳолаш заруриятини келтириб чиқаради. Ҳақиқатдаги ҳаракат (амалга оширилиш) ва бажарилишларни баҳолаш натижалари бошқарув (менежментлик) ва молиявий бухгалтерия ҳисоби учун объект сифатида хизмат қилади. Ушбу жараёнлар бошланғич ҳужжатлар билан расмийлаштирилади, бухгалтерия ҳисоби счётлари ва регистрларида қайд этилади, бажарилишлар ҳисоботи тузилади ва менежерларга тақдим этилади. Менежерлар ҳақиқатда эришилган натижаларнинг бюджетларга мувофиқлигини назорат қилиб боради. Агарда жиддий фарқ вужудга келса, бюджетларга ўзгартиришлар киритиш масаласи ўртага қўйилади ва бу ўзгартиришлар менежерлар томонидан қабул қилинса, кейинги назорат фаолиятида ушбу ўзгартиришлар асосидаги бюджет лойиҳаларидан фойдаланилади. Ҳаракатлар (амалга оширилиш) ва бажарилишни баҳолаш жараёнидаги ҳисобга олинган маълумотларни менежерларга етказилиши “тескари боғлиқлик” ни юзага келтиради.
Бухгатерия ҳисоби ахборотларидан бошқарув қарорларини қабул қилишда ва уларнинг бажарилишини назорат қилишда фойдаланиши 3-иловада келтирилган. Ушбу чизмадан кўриниб турибдики бошқарув қарорларини қабул қилишда бухгалтерия ахборотлари муҳим манба сифатида намаён бўлмоқда.

Download 187,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish