1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

УНУТМАНГ
Бир жойда соатлаб ишлаш, камҳаракатлилик, асабийлик кўп касалликларни келтириб чиқаради. 
Абу Али ибн Сино шундай деган: “Бадантарбияни тарк этган одам аксари хароб бўлади. Зеро, 
ҳаракатсиз қолган аъзолар қуввати камаяди”. 
ҲАРАКАТДА ГАП КЎП 
Сиҳҳат-саломатлик, бардам-бақувват бўлиб юриш ҳар бир кишининг орзусидир. Агар бу 
истаклар амалга ошишини хоҳласангиз, кўпроқ ҳаракатда бўлинг. Мунтазам ҳаракат қилиш жисмоний 
қувват бериш билан бирга, руҳиятга ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Жумладан, табиат қўйнидаги сайр 
инсонга руҳий тетиклик бағишлайди. Тоғ ѐнбағирларида, айниқса, дарахтзор оралаб сайр қилиш 
вужудимиз учун жудаям фойдали. Биламиз, дарахт баргларидан кислород моддаси ажралади. Сайр 
қилиш эса ўпканинг кислород билан тўйинишини таъминлайди. 
Шундай экан, юмушларингизни бир четга суриб, тоза ҳавода сайр қилинг, муаммоларни бир оз 
бўлса-да унутинг, чуқур-чуқур нафас олинг. Шунда ўпкангиз кислород билан тўйинади. Бу, танада қон 
айланишини яхшилайди, чарчоғингизни аритади. 
Тоза ҳавода сайр қилиш барча ѐшдаги кишилар учун фойдали. Айниқса, болалар, ҳомиладор 
аѐллар, кексалар кўпроқ очиқ ҳавода сайр қилишлари тавсия этилади. 
Олимлар айтишича, юрак-қон томир, асаб тизими касалликларида кўпроқ сайр қилиш кони 
фойда экан. Бунда юрак фаолияти яхшиланади, асаблар тинчланади. 
Камҳаракатлилик бугун замонавий ҳаѐт тарзига айланиб улгурди. Олимлар уни “XXI аср 
хасталиги” дейишмоқда. Бугун кўпчиликда сурункали ишлаш, асабийлашиш каби ҳолатларни 
учратиш мумкин. Бу, тана зўриқишига сабаб бўлади. Шунинг учун саломатлигингизга бепарво 
бўлманг, ўзингиз учун соғлом турмуш тарзини яратинг, очиқ ҳавода сайр қилишдан эрингманг. 
ҲИКМАТ 
 
Ўз вақтида, меъѐрида бадантарбия қилган одамга дард яқин йўламайди (Абу Али ибн Сино). 
ПИЁДА ЮРИНГ! 


101 
Одам ўзини яхши ҳис қилиши, меҳнат қобилиятини сақлаб қолиши, ташқи кўриниши чиройли 
бўлиши учун пиѐда юришнинг аҳамияти жуда катта. 
Одам яѐв юрганда гавданинг барча мускуллари фаол ҳаракатда бўлади. Яѐв юриш ички аъзолар 
фаолиятига ижобий таъсир қилади. Бу эса танадаги моддалар алмашинувини яхшилайди. Пиѐда юриш 
юрак томирларини, нафас олишни, асаб тизимини машқ қилдиради. 
Эрталаб ишга кетаѐтганда пиѐда юриш учун жуда қулай. Бу вақтда ҳаво тоза бўлади. Одам 
кечаси ухлаб дам олгани учун эрталаб чарчамасдан 30-40 дақиқа яѐв юра олади. 
Яѐв юрганда гавдангизни тўғри тутинг, қадам ташлашга эътибор беринг. Хотиржам, бир 
меъѐрда қадам босинг. Одимлаганда қўлларингиз ҳам ҳаракатда бўлсин, тўғри нафас олинг. Нафас 
чиқариш нафас олишга нисбатан икки баравар узунроқ бўлгани маъқул. Ўпка чуқур кентиляция 
қилинганда қон кислородга бойийди, ички аъзолар қон билан яхши таъминланади. 
Кун бўйи меҳнат қилиб, ишхонадан чарчаб чиққанингиздан кейин ҳам иложи бўлса, автобус 
ѐки метрога шошилманг, йўлнинг бир қисмини пиѐда босиб ўтинг. Фаол ҳаракат қилиш одамни 
тинчлантиради, чарчоқни олади. Айниқса, ҳиѐбонларда, дов-дарахтлар экилган сокин масканларда, 
анҳор бўйларида пиѐда юрган одам роҳат қилади, тани яйрайди. 
Аввалига бирдан кўп пиѐда юрманг, чарчаб қоласиз. Юриш масофасини, тезлигини аста-секин 
ошириб боринг. Бошламасига эрталаб ишга 10-15 дақиқа юриб бориш, кечқурун ишдан чиқиб ярим 
соат, ухлашдан олдин эса 20-30 дақиқа пиѐда юриш мақсадга мувофиқдир
73

ҲИКМАТ 
Бадантарбия билан машғул бўлинса, ҳеч қандай дори-дармонга ҳожат қолмайди. Бунинг учун 
муайян бир тартибга риоя қилиш шарт (Абу Али ибн Сино). 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish