1. Бир фазали ва уч фазали трансформаторларнинг тузилиши ва ишлаш тарзи



Download 7,9 Mb.
bet2/5
Sana22.02.2022
Hajmi7,9 Mb.
#81293
1   2   3   4   5
Bog'liq
6а Transformato

МАХСУС ТРАНСФОРМАТОРЛАР

  • 6.1. Умумий тушунчалар
  • Амалда турли соҳаларда жуда кўп хил трансформаторлар ишлатилади. Автотрансформаторлар, бир ёки уч фазали уч чулғамли трансформаторлар, ўлчов трансформаторлари, пайвандлаш трансформаторлари, ўзгарувчан ток частотасини ўзгартирувчи трансформаторлар, фазалар сонини ўзгартирувчи трансформаторлар, синов трансформаторлари; радио, телевидение, алоқа ва автоматика қурилмаларида ишлатиладиган трансформаторлар махсус трансформаторлар ҳисобланади.
  • Импульсли трансформатор — импульс формасини минимал бузган холда узунлиги ўнлаб микросекундгача бўлган импульс сигналларини ўзгартиришга мўлжалланган трансформатор.
  • Асосий қўлланиши – тўғри бурчакли электр импульсини узатиш. У одатда юқори чуқурликли (скважность) даврий қайтарилувчи қисқа муддатли видеоимпульслар кучланишини трансформация қилишга хизмат қилади
  • Кўп холларда импульсли трансформаторларга трансформацияланаётган кучланиш импульсларини формасини бузмай узатиш талаби қўйилади. Импульсли трансформаторни киришига у ёки бу формадаги кучланиш таъсир этганида чиқишда хам худди шундай формадаги кучланиш олиш мақсадга мувофиқ. Бунда кучланиш сигналининг амплитудаси ёки қутблари ўзгариши мумкин
  • Ажратувчи трансформатор — ушбутрансформаторнинг бирламчи чўлғамлари иккиламчи чўлғамлари билан электрик боғланмаган. Куч ажратувчи трансформаторлар ерга ва ток ўтказувчи қисмларга ёки изоляция шикастланганда ток ўтказмайдиган қисмларга хам бехосдан бир пайтда тегиб қолганда электр тармоқлари ҳавфсизлигини оширишга мўлжалланган
  • Сигналли ажратувчи трансформаторлар электр тармоқларини гальваник ажралишини (развязка) таъминлайди

6.2. Пайвандлаш трансформаторлари

  • Пайвандлаш трансформаторлари пайвандлашнинг турига қараб турли конструкцияда тайёрланади. Улар электр ёйи ёрдамида ёки контакт усулида пайвандлаш қурилмаларида ишлатилади. Пайвандлаш трансформатори тармоқ кучланишини пасайтирувчи оддий бир фазали икки чулғамли трансформатордир. Бундай трансформатор учун иккиламчи чулғамнинг қисқа туташиш шароитида ишлаши нормал шароит хисобланади.
  • Чулғамнинг индуктив қаршилигини катталаштириш учун сочилма оқим қийматини катталаштириш лозим. Бунинг учун чулғам ўзакнинг иккита ёки битта стерженида турли баландликда ўрнатилади. Магнит ўтказгичда магнит шунтларни қўллаш ҳам сочилма оқимни ва чулғамнинг индуктив қаршилигини анча оширади (6.1–расм, а).
  • Қисқа туташиш токининг қийматини камайтириш мақсадида чулғамларнинг индуктив қаршилиги катта қилиб тайёрланади. Шунинг учун пайвандлаш трансформаторларининг қувват коэффициенти кичкина бўлади. Индуктив қаршиликни катталаштириш учун бундай трансформаторларда махсус конструкциядаги чулғам ёки иккиламчи чулғам занжирига қўшимча индуктив қаршилик уланади.
  • Электр ёйнинг узлуксиз ва турғун ёниб туриши учун занжирда ток деярли ўзғармаслиги, индуктивлик эса анча ўзгариши лозим. Пайвандлаш занжирида токни ростлаш учун трансформаторнннг иккиламчи чулғамига магнит ўтказгичли индуктив ғалтак кетма–кет уланади (6.1.–расм, б).
  • Пайвандлаш трансформаторининг иккиламчи чулғамининг кучланиши 60 . . .70 В ва номинал юклама билан ишлаганда 30 В бўлади.
  • Б) Реактив ғалтакли пайвандлаш трансформатори
  • Пайвандлаш токи индуктив ғалтакнинг реактив қаршилигини ўзгартириб ростланади. Ток қиймати электрод диаметрига қараб танланади. Индуктив ғалтакнинг ўзаги қўзғалмас ва қўзғалувчан қисмлардан иборат. Ғалтакнинг реактив қаршилиги унинг кўзғалмас ва қўзғалувчан ўзаклари орасидаги масофага боғлиқ бўлади.
  • Ҳаво оралиғи (δ) катта бўлса, ғалтакнинг реактив қаршилиги камаяди, занжирда ток қиймати ошади ва аксинча. Ҳаво оралиғини ўзгартириб занжирда пайвандлаш токини 70 А дан 300 А гача ўзгартириш мумкин. Пайвандлаш вақтида иккиламчи чулғам кучланиши 30 В гача камайиши мумкин.
  • Битта трансформатор бир нечта пайвандлаш аппаратни таъминлаши мумкин, лекин ҳар бир аппарат ўзининг алоҳида реактив ғалтагига эга бўлиши керак. Реактив ғалтак пайвандлаш қурилмасининг ташқи характеристикасини кескин тушувчи қилиб унинг эгрилигини оширади (6.в-расм.)
  • 6в-расм. Пайвандлаш трансформаторининг ташқи ҳарактеристикаси
  • Амалда индуктив ғалтак трансформатор билан бир бутун қурилма сифатида тайёрланиши ҳам мумкин.
  • Турли соҳаларда СТЭ–22, СТЭ–34, СТН–500 ва бошқа маркали пайвандлаш трансформаторлари кенг ишлатилади.
  • СТЭ–34 маркали пайвандлаш трансформаторининг техник таърифи қуйидагича:
  • Рн=30 кВА; U1/U2 = 220/60 В; I1/I2=147/500 А;
  • салт ишлаш токи 3,4%;
  • ўзак маркаси Э41 = 0,5; ФИК 93%;
  • ток зичлиги 3,2 А/мм2.
  • Индуктив ғалтакники: кучланиши 50 В, пўлат маркаси 341-0,5; ток зичлиги 3,48 А/мм2.

Download 7,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish