Кучланиш трансформатори ишлаганда унинг чулғамларидан кичкина ток ўтиб туради. Бу шароитда Ů1≠Ė1 ва U2≠E2 бўлади. Бундай ўлчашда хатоликка йўл қўйилади. Ўлчашдаги нисбий хатолик қуйидагича аниқланади: - Кучланиш трансформатори ишлаганда унинг чулғамларидан кичкина ток ўтиб туради. Бу шароитда Ů1≠Ė1 ва U2≠E2 бўлади. Бундай ўлчашда хатоликка йўл қўйилади. Ўлчашдаги нисбий хатолик қуйидагича аниқланади:
- 0,5; 1 ва 3 аниқлик классидаги кучланиш трансформаторлари учун йўл қўйиладиган хатолик, мос ҳолда 0,5%; 1%; 3% дан ошмаслиги лозим. Бундан ташқари, кучланиш трансформаторида бурчак хатолиги δн ҳам бўлади.
- Трансформатор чулғамлари қаршилигида кучланиш пасайиши мавжуд бўлгани учун Ů1 ва векторлар бир фазада бўлмайди, улар орасида δн бурчак бўлади.
- Шу бурчак, бурчак хатоликни аниқлайди. 0,5 ва 1 аниқлик классидаги трансформаторлар учун бурчак хатолик ±20 . . . ±40 мин дан ортиқ бўлмаслиги керак.
- Кучланиш трансформаторлари иккиламчи чулғамининг номинал қуввати 20 . . . 100 ВА гача боради.
Ток трансформаторлари. - Ток кучини ўлчашда катта токларни камайтириш ёки кичкина токларни кўпайтириб бериш учун ишлатилади. Бу трансформаторлар магнит ўзак ва иккита чулғамдан иборат. Бирламчи чулғами ўлчаниши лозим бўлган катта ток занжирига кетма–кет уланади. Унинг ўрамлари сони кичкина, кўпинча, ω1=1 бўлади, қисмалари Л1 ва Л2 ҳарфи билан белгиланади. Бу чулғам кўпинча тўртбурчак қирқимли йўғон мис симдан ўралади. Ток трансформатори иккиламчи чулғамининг ўрамлар сони кўп бўлади. қисмалари U1 ва U 2 ҳарфи билан белгиланади (6.3.–расм, а).
- Ток трансформаторларининг иккиламчи чулғам занжирига ички қаршилиги кичкина (0,05 ОМ ва ундан кичик) бўлган ўлчов приборлари (масалан, амперметр, ваттметр ва счётчикларнинг ток ғалтаклари) кетма–кет уланади.
- Ток трансформаторларида бирламчи чулғам токи 0,1 А дан 10000 А гача бўлиши мумкин.
- Иккиламчи чулғамнинг номинал токи сифатида 5 А ток қабул қилинган.
- Иккиламчи чулғам занжирига уланган приборларнинг қаршиликлари жуда кичкина бўлгани учун ток трансформаторлари нормал шароитда қисқа туташиш шароитига яқин шароитда ишлайди.
- Иккиламчи чулғам занжирига исталганча кўп ўлчов приборлари улаб бўлмайди, бунда юклама кўпайиб кетиши натижасида ток трансформаторининг аниқлиги бузилади. Ток трансформаторларида юклама қаршилиги 0,2 ... 2 Ом дан ортиқ бўлмаслиги керак. Ҳар бир ток трансформаторининг паспортида юкламанинг номинал қаршилиги кўрсатилади, Ток трансформаторида иккиламчи чулғамнинг номинал қуввати 5 Вт дан 100 Вт гача бўлади.
- Ток трансформаторининг трансформация коэффициенти:
- Агар ток трансформаторининг юкламаси кўпайиб кетса, ўлчашдаги хатолик кўпайиб кетади. Токни ўлчашдаги хатолик қуйидагича аниқланади:
- Класси 0,2; 0,5; 1; 3; 10 бўлган ток трансформаторлари учун бирламчи ток номинал қийматга эга бўлганда, ўлчашдаги хатолик мос ҳолда 0,2; 0,5; 1; 3 ва 10% дак ортмаслиги керак.
- Бундан ташқари, ток трансформаторларида бурчак хатолиги δ1 ҳам бўлади. Бурчак хатолиги I, ω1 ва I2 ω2 магнитловчи кучлари векторлари орасидаги бурчак билан минутларда аниқланади (6.3-расм, б). Бурчак хатолиги 0,2; 0,5 ва 1 класс ток трансформаторлари учуи, мос ҳолда, 10, 40 ва 80 мин дан ортиқ бўлмаслиги керак. Магнитловчи ток ортса, трансформаторнинг иккала хатолиги ҳам ортади.
Do'stlaringiz bilan baham: |