Частотани 2 ва 3 марта оширадиган трансформаторлар схемалари амалда кўп ишлатилади.Частотани икки марта ошириш, Бу қурилма Тр = 1 ва Тр = 2 лардан иборат бўлиб, ҳар бир трансформатор учтадан чулғамга эга: бирламчи чулғам 1, қўшимча магнитловчи чулғам 2 ва иккиламчи чулғам 3. Трансформаторларнинг бирламчи чулғамлари тескари тартибда кетма–кет уланади, қўшимча магнитловчи ва иккиламчи чулғамлар тўғри кетма–кет уланади (6.4.–расм).
Частотани уч марта ошириш уч фазали тармоққа уланган трансформаторнииг пўлат ўзаги тўйинганда ҳосил бўладиган учинчи гармоникалардан фойдаланишга асосланган. Трансформаторнинг иккиламчи чулғами учбурчак усулида уланганда айрим фазаларда ЭЮК учинчи гармоникасининг ўзгариши бир хил бўлади ва шу чулғамлардан частотаси уч марта ортиқ ток ўта бошлайди. Демак, трансформатор ишлаганда унинг пўлат ўзагини тўйинган ҳолда бўладиган қилиб тайёрланади (бунда учинчи гармоника ЭЮК катта бўлади) ва иккиламчи чулғамларни очиқ учбурчак усулида уланади (6.5.–расм, а),
бунда иккиламчи чулғамга уланган юклама (Zн) га частотаси 3f бўлган кучланиш берилиши мумкин. Уч фазали трансформатор ўрнида учта бир фазали трансформатор ишлатилиши ҳам мумкин (6.5.–расм, б).
Частота уч марта ортганда трансформаторда кучланиш пасайиши анча кўпаяди. Кучланиш пасайишини компенсациялаш учун Zн га кетма–кет килиб сиғим С уланади. Частотани 4,6 ва 8 марта оширувчи аппаратлар ҳам амалда кўлланилади.
Трансформаторларнинг кучланиши кўпинча поғонали ростланади. Кўп ҳолларда трансформатор кучланишини катта диапазонда жуда текис ростлаш талаб қилинали. Кўпинча бу мақсадда чулғамнинг изоляцияланмаган ташқи юзасида сирпанадиган контакт чўткалар ишлатилади ва шу асосда уланадиган чулғам ўрамларини текис ўзгартирилади. Бу усул кичик қувватли автотрансформатор (ЛАТР) ларда қўлланилади. Катта қувватли трансформатор ва автотрансформаторларда кучланишни ўзгартириш учун ўрам қисми қисқа туташганда қисқа туташиш токини чегараловчи қаршиликли иккита чўтка ишлатилади. Амалда қўзғалувчан чулғамли ёки қўзғалувчан ўзакли трансформаторлар ҳам қўлланилади. Бунда трансформаторнинг параллел уланган иккита бирламчи чулғами стерженнинг пастида ва юқорисида ўрнатилади.
Иккиламчи чулғами эса қўзғалувчан ўзакда ўрнатилади. Ўзак сурилганда иккиламчи чулғам билан қуршаладиган магнит оқими ўзгаради ва кучланиш қиймати +U2 дан (иккиламчи чулғам юқорида) - U2 гача (пастда) жуда текис ўзгаради.
Стерженлар орасида магнит шунти бўлади. Магнит шунти ҳам махсус пўлатдан йиғилади. Магнит шунти чулғамларнинг электромагнит алоқасини пасайтиради, сочилма оқимлар эса кўпаяди. Фойдали оқим чекка стерженлар билан қуршалади. Агар кичкина магнитловчи ток эътиборга олинмаса, I1 ва I2 токлар магнит шунти орқали қуршаладиган сочилма оқимлар Фс1 ва Фс2 ни ҳосил қилади. Сочилма оқим катта бўлгани учун чулғамларнинг индуктив қаршилигида кучланиш пасайишлари (jI1x1 ва jI2x2) катта бўлади ва иккиламчи кучланиш анча камаяди.
Сўнгги вақтларда ўзгармас ток билан қўшимча магнитланадиган эле-ментли (кучланиши текис ростлана-диган) трансформаторлар ишлатилмоқда. Бундай бир фазали трансформаторнинг бирламчи ва иккиламчи чулғамлари иккита чекка стерженларга ўрнатилади (6.6.– расм).
Магнит шунтининг иккита стерженида ўзгармас ток манбаига уланадиган қўшимча магнитловчи чулғам ўралади. Ўзгармас ток ҳосил қиладнган магнит оқими фақат шунт оркали беркилади. Ток қанча катта бўлса, магнит оқими ҳам шунча катта бўлади, бунда ўзак кучлироқ тўйинади. Натижада Фс1 ва Фс2 оқимлар камаяди, бу эса иккиламчи чулғам кучланишининг кўпайишига олиб келади. Ўзгармас ток қийматини ўзгартириб, иккиламчи чулғам кучланиши қийматини жуда текис ўзгартириш мумкин бўлади.