6-савол
Енгиллаштирувчи ҳолатларда тан жароҳатлари етказганлик учун жавобгарликнинг ўзига хос хусусиятлари нимада намоён бўлади?
Енгиллаштирувчи ҳолатларда содир этилган баданга шикаст етказиш жумласига Кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш(ЖК 106), Зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан баданга оғир шикаст етказиш (ЖК 107), Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, баданга қасддан оғир шикаст етказиш (ЖК 108) киради. Мазкур жиноят таркибини очишда енгиллаштирувчи ҳолатларда одам ўлдириш билан боғлиқ қоидаларга асосланиш лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 27 июндаги 6-сонли «Баданга қасддан шикаст етказишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 23-бандига кўра, қилмишни баҳолашда шуни эътиборга олиш лозимки, “кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида, зарурий мудофаа ёки ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш чоралари чегарасидан четга чиқиб, баданга қасддан оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш, ҳатто ЖК 104-моддаси учинчи қисмида кўрсатилган айбни оғирлаштирувчи белгилар мавжуд бўлган тақдирда ҳам тегишлича ЖК 104, 105-моддаси билан квалификация қилиниши мумкин эмас. Бундай ҳаракатлар, жумладан, улар эҳтиётсизлик орқасида ўлимга сабаб бўлган ҳолда ҳам, тегишлича, ЖК 106, 107, 108-моддалари билан квалификация қилиниши лозим.
7-савол
1. Aйбдор ҳаракатларини ЖК 111-моддаси (Эҳтиётсизлик орқасида баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш) билан квалификация қилишнинг ўзига хос жиҳатлари нималарда намоён бўлади?
Объектив томондан жиноят эҳтиётсизлик орқасидан баданга оғир (ЖК 111-моддаси 1-қисми ёки ўртача оғир (ЖК 111-моддаси 2-қисми) шикаст етказишда ифодаланади.
Субъектив томондан жиноят эҳтиётсизликдан, жиноий ўз ўзига ишониш ёки бепарволик оқибатида содир этилади.
Айбдор ҳаракатлари қасддан содир этилганда ва бунинг натижасида жабрланувчига ЖК 104-моддаси 1-қисми ёки 105-моддасидаги тан жароҳатлари етказилса, айбдорнинг эса уларга кўзи етмаса, лекин кўзи этиши лозим ва мумкин бўлса, унинг ҳаракатлари ЖК 111-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилинади. Эҳтиётсизликдан енгил тан жароҳати етказиш жиноий жавобгарликни келтириб чикармайди. Эҳтиётсизлик орқасида икки ёки ундан ортиқ шахс баданига ўртача оғир ёки баданга оғир шикаст етказиш ЖК 111-моддаси 3-қисмига асосан жавобгарликни келтириб чиқаради.
Агар эҳтиётсизлик орқасидан баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилса ва бу ЖК тегишли моддаларида берилган махсус қоидаларини бузиш оқмбатида юз берган бўлса, қилмиш тегишли моддалар бўйича квалификация қилинади.
Жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган Эҳтиётсизлик орқасида баданга шиквст етказиш ЖК 102-моддасига асосан квалификация қилинади. Шу билан бирга бир шахсга Эҳтиётсизлик орқасида ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш ва шу вақтнинг ўзида Эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш ЖК 102-моддаси ва 111-моддалари бўйича жиноятлар жами тариқасида жавобгарликни келтириб чиқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |