1. Қасддан одам ўлдириш жиноятининг оғирлаштирувчи ҳолатларини таҳлил қилинг


-савол Жиноий аборт тушунчасига таъриф беринг. Мазкур жиноятни квалификация қилишнинг ўзига хос жиҳатлари нималарда намоён бўлади?



Download 77,48 Kb.
bet5/36
Sana08.07.2022
Hajmi77,48 Kb.
#758252
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
Jinoyat tayyor nazariy

8-савол
Жиноий аборт тушунчасига таъриф беринг. Мазкур жиноятни квалификация қилишнинг ўзига хос жиҳатлари нималарда намоён бўлади?
Ҳозирги вақтда республикамиз қонунларида аборт ман етилмайди. Бироқ фақат даволаш муассасаларида ва тиббий монелик бўлмасагина, шундай операциянинг амалга оширилишига рухсат етилади. Ушбу жиноятнинг бевосита объекти ҳомиладор аёлнинг (ҳомиланинг емас) ҳаёти ёки соғлигининг дахлсизлигини таъминлаш борасидаги ижтимоий муносабатлардир. Объектив томондан жиноят шифокор-акушер ёки гинеколог томонидан даволаш муассасаларидан ташқари жойларда ёки тиббий нуқтаи назардан мумкин бўлмаган ҳолда (ЖК 114-моддаси 1-қисми) ёхуд бундай ҳуқуққа ега бўлмаган шахс томонидан (ЖК 114- моддаси 2- қисми) сунъий равишда ҳомила туширишда ифодаланади. ЖКнинг 114-моддаси 1-қисмига кўра, сунъий равишда ҳомила тушириш (аборт):
1) даволаш муассасасидан ташқари жойларда амалга оширилган;
2) тиббий нуқтаи назардан мумкин бўлмаган ҳолда амалга оширилган бўлса, жиноий равишда амалга оширилган деб топилади. Қуйидаги ҳолларда:
а) оғир ёки ўртача оғир кечадиган сўзак, жинсий аъзоларнинг яллиғланиш жараёнлари, жойлашган жойидан қатъи назар, йиринг ўчоқлари, оғир кечадиган юқумли касалликлар ва бошқа шу сингарилар мавжудлигида;
б) ҳомиланинг 12 ҳафталикдан катта еканлигида;
в) аввалги абортдан кейин 6 ой ўтмасдан аборт қилдириш, шунингдек, абортни амалга оширишга доир йўриқномада назарда тутилган бошқа ҳолатларда тиббий нуқтаи назардан аборт мумкин емас деб топилишига асос бўлади. Aгар аборт тиббий муассасадан ташқарида амалга оширилган бўлса, тиббий нуқтаи назардан мумкин бўлмаган ҳолатлар борлигидан қатъи назар ноқонуний деб топилади. Aгар аборт уни амалга оширишга ваколатли бўлмаган шахс, яъни тегишли олий тиббий маълумотга ега бўлмаган шахс томонидан амалга оширилса, қилмиш ЖК 114-моддаси 2-қисми билан квалификация қилиниши лозим. Бунда тиббий нуқтаи назардан мумкин бўлмаган ҳолатларнинг бор-йўқлиги, аборт амалга оширилган жой (қилмиш тиббий муассасада ёки ундан ташқарида содир етилганлиги) квалификацияга таъсир қилмайди.
Aбортни амалга ошириш ҳуқуқига ега бўлмаганлар жумласига:
1) шифокор-акушерлар ёки гинекологлардан ташқари, барча тоифадаги шифокорлар, яъни олий тиббий маълумотли шахслар;
2) ўрта тиббий маълумотга ега бўлган шахслар (акушеркалар, тиббиёт ҳамширалари ва ҳоказо);
3) тиббиёт соҳасига алоқаси бўлмаган бошқа барча шахслар киради. Ҳомилани сунъий равишда тушириш бошланган пайтдан еътиборан аборт тамом бўлган жиноят деб топилади. Aгар қилмиш ҳомилани туширишга қаратилган бўлса-ю, лекин аборт бошланмаган бўлса, у жиноий равишда абортни амалга оширишга тайёргарлик ёки суиқасд қилиш сифатида Ўзбекистон Республикаси ЖК 25- ва 114-моддалари билан квалификация қилинмоғи лозим. Aбортни амалга ошириш усуллари турли хил бўлиши (масалан, жарроҳлик, механик, токсик, термик, медикаментоз) мумкин ва улар жиноятни квалификация қилишга таъсир кўрсатмаслиги лозим. Лекин жазо тайинлашда инобатга олиниши мумкин. Aгар ҳомиланинг тушиши аёл соғлигига шикаст етказиш натижасида юз берган бўлса, айбдорнинг қилмиши ЖК 114-моддаси билан емас, балки қасддан баданга оғир шикаст йетказганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи ЖК 104-моддаси билан квалификация қилинади. Aгар ҳомила аёлнинг розилигисиз туширилган бўлса ҳам қилмиш худди шундай квалификация қилинади. ЖК 114-моддаси 1- ва 2-қисмида назарда тутилган жиноят субйектив томондан фақат тўғри қасд билан содир етилади. Жиноят мотиви тамагирлик ниятлари, режалаштирилмаган боладан қутулишни хоҳлаган аёлга нисбатан ачиниш ҳисси ва бошқалар бўлиши мумкин. Мотив ва мақсад жиноятни квалификация қилишда инобатга олинмайди. ЖК 114-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноий равишда ҳомила туширишнинг субйекти шифокор-акушер ёки гинеколог, 114-моддаси 2- қисми субйекти еса 16 ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс бўлиши мумкин. Aгар абортни амалга оширган шахс охирги зарурат ҳолатида ҳаракат қилган бўлса (масалан, ҳомиладор аёлнинг ҳаёти хавф остида қолган тақдирда, даволаш муассасасидан ташқари жойда ёки тиббий нуқтаи назардан мумкин бўлмаган ҳолда ҳомила туширилганда), жиноий равишда ҳомилани туширганлик учун жавобгарлик вужудга келмайди. Ҳомиласини ўзи туширган ёки жиноий равишда ҳомиласи туширилган аёл Ўзбекистон Республикаси ЖК 114-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилмаслиги лозим. Aгар ҳомилани тушириш: а) жабрланувчининг ўлимига; б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлган бўлса, жиноий равишда ҳомилани туширишда айбдор ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 114-моддаси 3-қисми билан квалификация қилинмоғи лозим.
Жиноий равишда ҳомилани туширишдаги бошқа оғир оқибатлар жумласига: жабрланувчи саломатлигининг йўқолиши, унинг баданига оғир шикаст йэтиши (масалан, бола туғиш қобилиятини йўқотиш, бачадонни кесиб ташлаш), руҳий фаолиятнинг бузилиши ва бошқа шу кабилар киради. Aйбдорнинг қилмишини ЖК 114-моддаси 3-қисми билан квалификация қилиш учун содир етилган жиноий равишдаги аборт ва жабрланувчининг ўлими ёки бошқа оғир оқибатларнинг юз бериши ўртасидаги сабабий боғланиш мавжудлигини аниқлаш лозим. Жиноят субйектининг ана шу оқибатларга нисбатан айби еҳтиёцизликда, жиноий ўз-ўзига ишониш ва бепарволикда ифодаланади. Aгар жиноий равишдаги абортни содир этишда айбдор бўлган шахснинг жабрланувчининг ўлими ёки бошқа оғир оқибатлар юз беришига нисбатан егри ёки тўғри қасди бўлса, бундай ҳолларда унинг қилмиши тегишли равишда қасддан одам ўлдириш (ЖК 97-моддасининг тегишли қисми) ёки қасддан баданга оғир шикаст етказиш (ЖК 104-моддасининг тегишли қисми) деб квалификация қилинади.

Download 77,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish