1. Қасддан одам ўлдириш жиноятининг оғирлаштирувчи ҳолатларини таҳлил қилинг



Download 77,48 Kb.
bet8/36
Sana08.07.2022
Hajmi77,48 Kb.
#758252
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   36
Bog'liq
Jinoyat tayyor nazariy

Subyektiv tomondan jinoyat toʻgʻri qasd bilan sodir etiladi. Aybdor jabrlanuvchiga nisbatan zoʻrlik ishlatib, qoʻrqitib yoki uning ojizligidan foydalanib, uning xohish-irodasiga qarshi nomusiga tegayotganligini anglaydi va buni xohlaydi. Jinoyatni sodir etish motivi va koʻzlangan maqsad kvalifikatsiya uchun ahamiyatga ega emas. Jinoyatning motivi aksariyat hollarda, shahvoniy hirs hisoblanadi. Ayrim hollarda, jinoyat motivi jabrlanuvchidan oʻch olish, uni sharmanda qilish, atrofdagilar oldida kamsitish va boshqalar boʻlishi mumkin. Nomusga tegish, shuningdek, diniy taassublar zamirida ham sodir etilishi mumkin. Milliy yoki irqiy adovat motivining mavjudligi jinoyatni kvalifikatsiya qilishga ta’sir koʻrsatmaydi. Jinoyatning subyekti har ikki jinsdagi, jinoyat sodir etilgan vaqtga kelib 14 yoshga toʻlgan aqli raso shaxs boʻlishi mumkin. JK 118-moddasi 2-qismida jazoni ogʻirlashtiruvchi qator holatlar nazarda tutiladi:
JK 118-moddasi 2-qismining «a» bandi – ikki yoki undan ortiq kishining nomusiga tegish
11. Жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларда номусга тегиш жинояти квалификациясининг асосий хусусиятларини баён қилинг.
Икки ёки бир неча шахснинг номусига тегиш ЖК 118-моддаси 2-қисмининг “а” бандида назарда тутилган. Айбдор икки ёки ундан ортиқ жабрланувчилар билан жинсий алоқа қил­ганда, унинг қилмишини мазкур банд билан баҳолаш керак. Зўрловчида икки ёки ундан ортиқ шахснинг номусига тегиш нияти бўлиб, ўзига боғлиқ бўлмаган сабаблар билан мазкур ния­тини амалга ошира олмай қолганда, унинг ҳаракатлари икки ёки бир неча шахснинг номусига тегишга суиқасд қилиш сифатида ЖК 25-моддасининг 2-қисми ва 118-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан квалификация қилинади. Агар айбдорда икки ёки ундан ортиқ шахснинг номусига тегиш нияти бўла туриб, фақат бир шахс билан жинсий алоқа қилган ва ўзига боғлиқ бўлмаган са­бабларга кўра бошқасининг номусига тега олмаган бўлса, унинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи сифатида ЖК 118-моддасининг 1-қисмига кўра тугалланган жиноят тариқасида, ЖК 25-моддаси­ орқали 118-моддасининг “а” бандига кўра икки ёки ун­дан ортиқ шахснинг номусига тегишга суиқасд қилиш сифатида квалификация қилиниши лозим.
Номусга тегиш такроран ёки хавфли рецидивист томо­нидан ёхуд илгари ЖК 119-моддасида назарда тутилган жи­ноятни содир этган шахс томонидан содир этилган бўлса, ЖК 118-моддаси 2-қисмининг “б” банди бўйича квалификация қилинади.
ЖК 118-моддаси 2-қисми “б” банди билан айбдор иккинчи маротаба номусга текканда, унинг илгариги но­мусга тегиш жинояти тугалланганми ёки йўқми, айбдор зўрлик ишлатиб жинсий алоқа қилиш жиноятининг бевосита бажарув­чиси бўлганми ёки бошқа иштирокчиси бўлганми (уларнинг ҳеч бири учун жиноий жавобгарликка тортилмаган ҳоллар бундан мустасно) – квалификация қилишда аҳамият касб этмайди.
Айбдор унча узоқ бўлмаган муддатда бир жабрланувчининг айнан ўзи билан зўрлик ишлатиб бир неча бор жинсий алоқа қил­ган ва номусга тегишнинг содир этилиш ҳолатлари айбдорнинг ягона ниятидан гувоҳлик берган ҳолларда, бир жабрланувчи би­лан икки ва ундан кейинги жинсий алоқалар такроран содир этилган номусга тегиш деб эмас, балки давомий жиноят сифатида баҳоланиши ва айбдорнинг ҳа­ракатлари ЖК 118-моддасининг 1-қисми билан квалификация қи­линиши лозим.
Бироқ икки ёки ундан ортиқ шахс билан кетма-кет ёхуд унча узоқ бўлмаган вақт оралиғида зўрлик ишлатиб содир этилган жинсий алоқани такрорийлик белгиси бўйича ЖК 118-моддаси 2-қисмининг “б” банди бўйича ҳуқуқий баҳолаш лозим. Жабрланувчининг ай­нан бир одам ёки бошқа эканлигидан қатъи назар жиноят такрорий деб ҳисобланади. Агар олдинги жиноят билан янги содир этилган жиноятнинг ўртасида судланганлик муддати ёки жазога тортиш муддати ўтиб кетган бўлса, жиноят такрорий ҳисобланмайди.
Айбдорнинг қилмишлари, агар у хавфли рецидивист бўлса ёхуд илгари ЖК 119-мод­дасида назарда тутилган жиноятни содир этган бўлса, мазкур жи­ноят, унинг илгари судланган ёки судланмаганлигидан қатъи на­зар, ЖК 118-моддаси 2-қисми “б” банди бўйича квалифика­ция қилинади.

Download 77,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish