1. Қасддан одам ўлдириш жиноятининг оғирлаштирувчи ҳолатларини таҳлил қилинг


-савол Aёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда тушириш жиноятини квалификация қилишнинг ўзига хос жиҳатлари нималарда намоён бўлади?



Download 77,48 Kb.
bet6/36
Sana08.07.2022
Hajmi77,48 Kb.
#758252
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
Jinoyat tayyor nazariy

9-савол
Aёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда тушириш жиноятини квалификация қилишнинг ўзига хос жиҳатлари нималарда намоён бўлади?
Мазкур жиноятнинг бевосита объекти ҳомиладор аёлнинг ҳаёти ёки соғлиги хавфсизлигини таъминловчи ижтимоий муносабатлар ҳисобланади. Объектив томондан жиноят аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш, яъни ҳомиладор аёлнинг ҳомиласини тушириш мақсадида унга жисмоний, руҳий ёки бошқача усулда таъсир кўрсатиш (масалан, никоҳ муносабатларини тугатиш билан қўрқитиш, моддий таъминотдан маҳрум қилиш билан қўрқитиш ва бошқ.) натижасида ҳомиланинг сунъий туширилишида намоён бўлади. Aёлни ўз ҳомиласини туширишга мажбурлаш деганда, ҳомиладор аёлга унинг ҳомиласини тушириш мақсадида уни қийин аҳволга солиб қўйиш (моддий таъминотдан маҳрум қилиш тўғрисида таҳдид қилиш, уйдан ҳайдаш ва бошқ.) ёки ҳуқуққа хилоф таъсир кўрсатиш (жисмоний ёки руҳий зўрлик ишлатиш) тушунилади.
Жисмоний зўрлик ишлатиш объектив томоннинг зарурий белгиси сифатида жисмоний зўрлик ишлатиш, дўппослаш, қийнаш, боғлаш, тиббий муассасага мажбурий келтириш, енгил тан жароҳати етказиш, зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилишда намоён бўлади. Жабрланувчига уни абортни амалга оширишга мажбурлаш усули сифатида ўртача оғир ёки оғир тан жароҳати етказиладиган бўлса, қилмишни ЖК 115-моддаси (агар ҳомила туширилган бўлса) ва тегишли равишда ЖК 104- ёки 105-моддаларининг тегишли қисми билан жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиш лозим.
Руҳий зўрлик ишлатиш деганда, агар айбдорда бунга ҳақиқий имконият мавжуд бўлса ва жабрланувчида ундан хавфсираш учун асослар мавжуд бўлса, жисмоний зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш тушунилади. Фақат жиноий бўлмаган абортни содир этишга мажбурлаш Ўзбекистон Республикаси ЖК 115-моддасига кўра квалификация қилинади. Aйбдор аёлни жиноий абортни содир этишга мажбурлаётганини англаган ҳолларда (даволаш муассасасидан ташқари, тўсиқ бўлувчи бошқа ҳолатларда), унинг қилмишини жиноий равишдаги абортни содир этишга далолат қилиш тариқасида ЖК 28-моддаси 4-қисми, 114-моддалари билан квалификация қилиш керак бўлади. Жиноят ҳомила сунъий равишда туширилган пайтдан еътиборан тамом бўлган деб топилади.
Субъектив томондан жиноят фақат тўғри қасд билан содир етилади, аёлнинг ҳомиласини туширишга мажбурлаш мақсадини кўзлайди. Жиноятнинг мотиви жиноятни квалификация қилиш учун аҳамиятга ега емас.
Ушбу жиноят субъекти аёлнинг ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбур қилган 16 ёшга тўлган ақли расо шахс ҳисобланади.

Download 77,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish