1 Амалиёт. Техника хавфсизлиги инструктажларини урганиш


II. Ишни бошлашдан олдинги хавфсизлик талаблари



Download 0,51 Mb.
bet12/32
Sana18.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#455963
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   32
Bog'liq
ХК практика 2017-18

II. Ишни бошлашдан олдинги хавфсизлик талаблари
2.1. Роторли вагонағдаргич машинисти ишни бошлашдан аввал қуйидагиларни бажаришга МАЖБУР:
2.1.1. Тегишли махсус кийим, махсус пойабзални кийиш, керакли шахсий ҳимоя воситаларини олиш.
2.1.2. Смена устасидан топшириқ олиш ва вазифанинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида инструктаж ўтиш.
2.1.3. Иш жойларининг ёритилганлиги ва озодалигини текшириш.
2.1.4. Вагонағдаргичнинг йўриқномасида кўзда тутилган барча тўсиқлар мавжудлиги ва маҳкамланишининг ишочлилигини текшириш.
2.1.5. Электр юритгичлар ва ишга туширувчи қурилмаларнинг ҳолатини ва заминланишнинг тузуклигини текшириш.
2.1.6. Жиҳозларнинг бутунлигини, гидравлик тормозлар тизимлари редукторларида мойнинг мавжудлигини текшириш.
2.1.7. Асбобларнинг (отбойка болғалари, белкураклар, найзалар, кураклар, чилангарлик асбоблари) мавжудлиги ва тузуклигини текшириш.
2.1.8. Бириктирувчи болтлар, редукторлар, электр юритгичларнинг, бириктирувчи муфталарнинг, металл конструкциялар ва бошқа боғламаларнинг маҳкамланиши ҳолати ва маҳкамланиши ишончлигини текшириш.
2.1.9. Тормозлар ишлаб кетиши ишончлилигини, блокировкалар ишини, роторли вагонағдаргичнинг салт юришдаги ишини текшириш.
2.1.10. Сигнализация, ишлаб чиқариш санитарияси, радиокарнай, чанг босиш ва гидросуғориш тизимларининг тузуклигини текшириш.
2.1.11. Пневматик асбоб ишга яроқлилигини, резина шлангнинг бутунлигини, резина шлангнинг пневматик асбобга, штуцерларга, юқори босимли ҳаво линияларига тўғри маҳкамланганлигини текшириш.
2.1.12. Роторли вагонағдаргич ва бошқа механизмларнинг техник ҳолати ҳақида бригадирга, устага хабар бериш.


III. Иш вақтида хавфсизлик талаблари
3.1. Роторли вагонағдаргич машинисти иш вақтида қуйидагиларни бажаришга МАЖБУР:
3.1.1. Фақатгина ишга яроқли роторли вагонағдаргичда, пневматик асбоб билан ишлаш.
3.1.2. Роторли вагонағдаргични ишга туширишдан аввал тегишли товуш сигналларини бериш.
3.1.3. Иш жойига бегона шахсларни йўлатмаслик.
3.1.4. Металл конструкцияларнинг, боғламаларнинг, механизмларнинг, тормозловчи қурилмалари, блокировкаларнинг тузуклигини ва ишончлилигини кузатиб бориш.
3.1.5. Роторли вагонағдаргич электр узатмаларида, тизимларида, электр автоматикада бузилишлар аниқланган тақдирда ишни тўхтатиш ва навбатчи электрикни чақириш.
3.1.6. Таъмирлаш учун тўхтатилганда ёки ишдаги бошқа танаффусларда роторли вагонағдаргични бошқариш калитлари ва ричагларини нейтрал вазиятга қўйиш, электр схемани ўчириш ва бошқариш калитига “Уланмасин, одамлар ишлаяпти!” плакатини илиб қўйиш. Руда ногабаритларини синдириш ва тозалашни хавфсизликни таъминловчи органга (трос, сим чивиқ) монтаж белбоғи карабини билан хавфсизликни таъминлаб амалга ошириш.
Бункерлар панжарасида ишни икки киши бўлиб ёки кузатувчи иштирокида амалга ошириш.
Шахсий ҳимоя воситаларини тўғри ишлатиш. Рубильникни ўчириш, роторли вагонағдаргич электр схемасини қисмларга ажратиш (ўчириш), бошқариш калитини нейтрал вазиятга қўйиш ва унга қуйидаги ишларни бажариш учун “Уланмасин, одамлар ишлаяпти!” плакатини қуйидаги ишларни бажариш учун илиб қўйиш:

  • бункерлар панжарасини металлдан, шпаладан ва бошқа буюмлардан тозалаш;

  • кон массаси ногабарит рудаларни бункерлар панжараларида синдириш;

  • тўсиқлар ўрнатиш;

  • узатма яриммуфталари бармоқларини алмаштириш;

  • узатма болтли бирикмаларни тортиб маҳкамлаш;

  • редукторга мой қуйиш;

  • узел ва механизмларни мойлаш;

  • роторли вагонағдаргич отбойникларини тозалаш;

  • темир йўлларини тозалаш;

  • роторли вагонағдаргичлар, роторли вагонағдаргич металл конструкцияларида таъмирлаш ишларини бажариш.

3.2. Роторли вагонағдаргич машинистига ТАҚИҚЛАНАДИ:
3.2.1. Бузилган роторли вагонағдаргичларда пневматик асбоблар билан ишлаш.
3.2.2. Роторли вагонағдаргични ишлаб турган вақтида таъмирлаш ва мойлаш.
3.2.3. Роторли вагонағдаргич машинисти хизмат кўрсатмайдиган агрегатларни ишга тушириш.
3.2.4. Иш жойини бригадир, устанинг рухсатисиз ташлаб кетиш.
3.2.5. Электр жиҳозларининг ток узатувчи қисмлари ва ишга тушириш аппаратурасига сув қуйиш.
3.2.6. Чангни бостириш ва суғориш тизимларисиз ишлаш.
3.2.7. Роторли вагонағдаргич панжараларида монтаж камари учун бузилган эҳтиётлаш мосламалари (сим чивиқ, трос) билан ишлаш.
3.2.8. Тегишли сигнализация тизимларисиз ва огоҳлантириш белгиларисиз ишлаш.
3.2.9. Пастдан бир нечта тўкилган руда ногабаритларини қулатиш.
3.2.10. Синдирилаётган ногабаритга чиқиш.
3.2.11. Ҳаво шлангларини тасодифий боғловчи материаллар билан бириктириш.
3.2.12. Роторли вагонағдаргич платформасида вагон юкланганда панжара устида ишлаш.
3.2.13. Темир йўлни мумкин бўлмаган жойда кесиб ўтиш.
3.2.14. Роторли вагонағдаргичга вагонларни ўрнатиш вақтида вагон ва роторли вагонағдаргич орасидан югуриб ўтиш.
3.2.15. Вагон остидан ва вагонлар орасидан суқилиб ўтиш.
3.2.16. Вагонларни ағдарганда роторливагон ағдаргич ёнида туриш.
3.2.17. Темир йўл рельсларида ўтириш.
3.2.18. Темир йўлдан ҳаракатланаётган состав олдидан югуриб ўтиш.
3.2.19. Рельс каллагида туриш ва юриш.
3.2.20. Бузилган асбоб (киркалар, белкураклар, ломлар, гайка калитлари, босқонлар, болғачалар ва б.лар) билан ишлаш.
3.2.21. Ногабаритларни синдиришда пневматик асбоб билан ҳимоя кўзойнакларисиз ишлаш.



Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish