1 Амалиёт. Техника хавфсизлиги инструктажларини урганиш


II. Ишни бошлашдан олдинги хавфсизлик талаблари



Download 0,51 Mb.
bet20/32
Sana18.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#455963
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   32
Bog'liq
ХК практика 2017-18

II. Ишни бошлашдан олдинги хавфсизлик талаблари
2.1. Иш бошлангунча иш ўрнининг хавфсизлигига ишонч ҳосил қилиб, қуйидагиларни текшириш керак:

  • иш учун зарур бўлган асбоблар, механизмлар ва мосламаларнинг сақлагич (предохранитель) қурилмаларининг созлигини;

  • ҳимоя тўсиқлари, ҳимоя ғилофлари, заминлагич, вентиляция, ишга туширувчи, тормозловчи ва блокировка қилувчи қурилмаларнинг, алоқа воситаларининг ва сигнализациянинг бор-йўқлиги ва созлигини;

  • иш ўрнининг ёритилиш даражасини;

  • ўтиш жойларининг ҳолатини;

  • шахсий ҳимоя воситаларининг бор-йўқлиги ва созлигини.

2.2. Ўтказилаётган ёки ўтказилиши керак бўлган таъмирлаж-монтаж ишлари билан танишиш, технологик жараён ҳолати билан танишиш.
2.3. Иш ўрнида ўз кучи билан бартараф этилмайдиган камчиликлар борлиги аниқланганда, ишни бошламасданоқ бригадирга ёки смена устасига айтиш керак.
2.4. Тўхтовсиз иш бораётганда сменани қабул қилувчи сменани топширувчи билан биргаликда хизмат кўрсатилаётган жиҳозларни, иш ўрнини, ўтиш жойларини кўздан кечриши, технологик жараённинг олиб борилиши билан танишиши керак. Смена топширувчидан топилган носозликларни бартараф этишини талаб қилиши ва бартараф этилмаган носозликлар ҳақида бригадирга, смена устасига хабар бериши ва уларнинг кўрсатмасисиз ишни бошламаслиги керак.
III. Иш вақтида хавфсизлик талаблари
3.1. Аппаратчи-гидрометаллург иш вақтида жиҳозларни техник жиҳатдан оқилона ишлатиши, технологик тартиботга риоя қилиши керак.
3.2. Жиҳозлар соз ҳолатда бўлгандагина, хавфли зонада кишиларнинг, ишга алоқаси бўлмаган предметларнинг, асбобларнинг бор-йўқлигини текширгандан сўнг, радио орқали хабар бериб ва товушли ёки чироқли сигнал бергандан сўнг уларни ишга тушириши лозим. 3.3.Жиҳоз ишлаётганда унинг устида бегона нарсаларнинг бўлишига йўл қўймаслик керак
3.3. Агар жиҳозларда вентиляция тизими бўлса уларни юритувчи (приводной) двигателни ишга туширишдан олдин ишга тушириш керак.
3.4. Иш вақтида аппаратчи-гидрометаллург жиҳозлар, мойлаш тизими мосламалар, ускуналари ишини кузатиб бориши, аниқланган носозликлар ҳақида дарҳол бригадирга ва смена устасига хабар бериши керак. Иложи борича енгил носозликларни ўзи мустақил равишда бартараф этиши лозим.
3.5. Машиналарга ва механизмларга хизмат кўрсатганда қуйидагилар тақиқланади:

  • иш бораётганида йиғиштириш, тозалаш, ва таъмирлаш ишларини олиб бориш

  • ишлаб турган бўлимларни ва деталларни махсус мосламаларсиз қўлда мойлаш

  • тўсиқларсиз ишлаш, ҳамда иш вақтида тўсиқларни ўрнатиш ва мустаҳкамлаш

3.6. Жиҳозни Электр схемага ажратгандан сўнг, ишга туширувчи аппаратурага "Ишга туширманг! Одамлар ишлаяпти!" плакатини илиб қўйгандан сўнггина насослар мойтутқичлари (салниклари) тиқинланади (набивка сальников) ва таъмирлаш ишлари олиб борилади.
3.7. Жиҳозларда, қувурларда(трубопроводларда) таъмирлаш ишлари олиб борилганда кислоталардан, технологик эритмалардан, буғдан, қайноқ сувдан ва ҳ.к., кимёвий, термик куйишларни олдини олиш чоралари кўрилган бўлиши керак.
3.8. "Ўта хавфли ишларга топшириқ-рухсат (наряд-допуск)" бўлгандагина баландликларда (1.3 метр ва кўпроқ), сиғимлар ва аппаратлар ичида, кислота, аммиак суви, тез алангаланадиган суюқликлар қувурларини (трубопроводларини) таъмирлаш ишларини олиб бориш лозим.
3.9. Ички текшириш, тозалаш,таъмирлаш ишларини олиб бориш ва ҳ.к. учун тўхтатилган агрегатни қисмларга ажратиш ёки очиш фақатгина уни маҳсулотлардан бўшатгандан сўнг ва уни босим манбалари ёки бошқа агрегатлар билан боғлаётган барча трубопроводлардан узгандан сўнг запорная арматурани ёпгандан сўнг ёки заглушка қўйгандан сўнг амалга оширилади. Запор арматурасида “Очилмасин. Одамлар ишлаяпти” плакати илинган бўлиши керак.
3.10. Носоз жиҳозларда, ҳимоя тўсиқлари бўлмаган жиҳозларда, аппаратларнинг қопқоқлари очиқ ҳолда бўлса, емирувчи ва заҳарли воситалари бўлган трубопроводларнинг фланецли бирикмаларида ҳимояловчи қопламалари (ғилофлари) бўлмаганда, вентиляция бўлмаганда ва зарур даражада ёритилмаган жойда ишлаш таъқиқланади.
3.11. Тиқин (қопқоқни-заглушкани) ўрнатганда ёки ечиб олганда махсус журналга шу ишни амалга оширган шахс имзоси билан қайд қилинади.
3.12. Технологик аппаратлар ва иншоотларни (қурилмаларни) кўздан кечирганда ва таъмирлаганда ичини ёритиш учун кучланиши 12В бўлган портлашдан ҳимояланиб ясалган кўчма қўл чироқларини ишлатишга рухсат берилади. Чироқларда металл ҳимоя тўри (сеткаси) бўлиши керак.
3.11. Таъмирлаш ишларини олиб борганда фақатгина соз асбоб-ускуналардан фойдаланиш зарур Зарба берувчи асбоб билан ишлаганда ҳимояловчи кўзойнакни тақиш керак.
3.12. Болтли бирлашмаларни тортиш ва бўшатишда фақатгина узатгичсиз стандарт гайка калитларини ишлатишга рухсат берилади. Гайка калитлари гайка ўлчамига мос келиши керак.
3.13. Сурилма қопқоқ (задвижка) ва (вентиллар) жўмракларни очиш ва ёпиш учун қандайдир ричагларни қўллаш тақиқланади.
3.14. Маҳаллий ёритиш учун кучланиши 42Вгача бўлган кўчма дастаки чироқлардан фойдалнишга рухсат этилади. Сиғимлар (идишлар) ичида ишлаганда кўчма чироқларни таъминлаш учун 12Вдан кўп бўлмаган кучланишдан фойдаланилади. Чироқлар ҳимоя тўрига эга бўлиши керак. Сиғимлар (идишлар) ичига кўчма пасайтирувчи трансформатор олиб кириш тақиқланади.
3.15 Ташқоллаш (подмашивание) воситалари сифатида тўғри келган нарсаларни қўллаш тақиқланади
3.16. Электр жиҳозларига, ишга туширувчи аппаратурага сув тушишига йўл қўймаслик керак.
3.17. Ҳимоя кўзойнакларисиз проба олиш, аэролифтларни ва эритма қувур устун (стояк)ларини уриб тешишга (пробивка) рухсат этилмайди.
3.18. Электр симларида, ишга тушириш аппаратурасида, ҳимояловчи заминлагичда носозликлар юзага келса, навбатчи электрикни носозликни бартараф этиш учун чақириш ва сменанинг уста-технологига ва бригадирга хабар бериш керак.
3.19. Электр энергиясини узатиш тўхтатилганда ёки бирор бир сабабга кўра жиҳоз тўхтаб қолганда бошқариш шчит(щит)даги калитни нейтрал ҳолатга қўйиш.
3.20. Юк кўтариш механизмларини боқшқариш, кўтариб олинаётган юкларни илдириб олиш ва осиш ишларини тегишли гувоҳномаси бўлган ходимгина амалга ошириши мумкин.
3.21. Иш ўринлари ва ўтиш жойлари озода ва батартиб сақланиши керак. Асбоб-ускуна,латта-путта,зичлаш материаллари махсус ажратилган жойларда сақланиши зарур.
3.22. Агарда бехосдан маҳсулот – кислота, ишқор,технологик эритма ва ҳ.к. тўкилиб кетса, дарҳол уни йиғиб олиш чорасини кўриш керак.
3.23. Бегона шахсларнинг иш ўрнида бўлишига йўл қўймаслик керак.
3.24. Завод, цех ҳудудида юриш учун махсус ажратилган ўтиш жойларида, зиналарда ва майдончаларда ҳаракатланишга рухсат этилади. Қувурлардан, тарновлардан (желоба), тўсиқлардан ва бошқа мосламалардан ошиб ўтишга рухсат этилмайди.
3.25. Аппаратчи-гидрометаллург берилган махсус кийим, пойафзал ва бошқа якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланиши ва уларни асраши керак. Махсус кийим бутун ва ихчам бўлиши керак, жиҳознинг ҳаракатланаётган ёки айланаётган қисми илиб кетиши (чайнаши) эҳтимолига йўл қўймайдиган ҳолатда бўлиши керак.
3.26. Цех ҳудудида ва иш ўрнида каска кийиб юриш лозим.
3.27. Зарарли кимёвий воситалар, суюқликлар билан ишлаганда махсус кийимда,ҳимояловчи кўзойнак тақиш ёки кўзойнакли махсус ниқоб, респиратор, резина қўлқоп,этик ва пешбанд (фартук) кийиш керак. Иш зонаси ҳавоси таркибида зарарли моддалар рухсат этилган концентрация чегарасидан юқори бўлса тегишли маркали противогазлардан фойдаланиш.
3.28. Кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар билан иш олиб бориш алоҳида ишлаб чиқилган йўриқномга асосан олиб борилади.



Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish