V. Иш тугагандан кейинги хавфсизлик талаблари
5.1. Роторли вагонағдаргич машинисти ишлар тугагандан кейин қуйидагиларни бажаришга МАЖБУР:
5.1.1. Иш жойи ва жиҳозни йиғиштириш.
5.1.2. Хизмат кўрсатаётган жиҳозлар (отбойка болғачалари, киркалар, ломлар, белкурак ва ш.ў.) ни ишга яроқли ҳолатда топшириш.
5.1.3. Смена қабул қилувчини роторли вагонағдаргичнинг, пневматик асбобнинг техник ҳолати, смена давомида ишдаги бузилишлар билан таништириш.
5.1.4. Жиҳоз ва механизмларда бузилганликлар аниқланган тақдирда смена бригадири, смена устасига хабар бериш.
5.1.5. Шахсий ҳимоя воситаларини тартибга келтириш ва батартиб тахлаб қўйиш.
5.1.6. Сменани топширганлик ҳақида бригадирга, смена устасига хабар бериш ва унинг рухсати билан иш жойини тарк этиш.
5.1.7. Гардеробга махсус кийимни топшириш, душ қабул қилиш, уй кийимни кийиш, завод ҳудудини тарк этиш.
6 Амалиёт. Конвейер машинисти учун мехнат мухофазаси буйича йурикномани урганиш
I. Хавфсизликнинг умумий талаблари
1.1. Конвейер машинисти вазифасида мустақил ишлашга эркак жинсидаги 18 ёшга тўлган, тиббий кўрикдан ўтган,касб билан боғлиқ малакага эга бўлган шахслар қуйилади.
1.2. Конвейер машинисти электр хавфсизлиги бўйича 1-малака гуруҳи бўйича ўқиши ва имтиҳон топшириши шарт.
1.3. Конвейер машинисти ишга кириш жараёнида ишлаб чиқаришдан узилган тарзда хавфсизлик техникаси (кейинчалик ХТ) қоидаларини, саноат санитарияси (кейинчалик СС) қоидаларини ва ёнғин хавфсизлиги (кейинчалик ЁХ) қоидаларини ўз ичига олган 3 кунлик ўқув курсини ўтишга мажбур.
1.4. Конвейер машинисти қуйидаги инструктажларни ўтишга мажбур:
1.4.1. ХТ, СС, ЁХ қоидалари бўйича кириш инструктажини,
1.4.2. Иш жойида ХТ, СС, ЁХ қоидалари бўйича бирламчи инструктажни,
1.4.3. Такрорий инструктаж иш жойида ХТ, СС, ЁХ қоидалари бўйича ҳар квартал 1-ойининг 1-санасидан 10- санасигача ўтказилади.
1.4.4. Иш жойида ХТ, СС, ЁХ қоидалари бўйича режадан ташқари инструктаж қуйидаги ҳолларда ўтказилади:
иш жойида 30 кундан ортиқ танаффус бўлган тақдирда,
меҳнат шароити, технологик жараёнлардаги ўзгариш, меҳнат хавфсизлигига таъсир этувчи жиҳоз, асбоб, анжомлар, дастлабки материал, хом-ашё ва бошқа омиллар алмаштирилган, замонавийлаштирилган тақдирда,
конвейер машинисти томонидан меҳнат хавфсизлиги қоидалари мунтазам равишда бузилган тақдирда,
меҳнат хавфсизлиги бўйича янги меъёрий ҳужжатлар ва қоидалар қабул қилинган ёки уларга ўзгартиришлар киритилган тақдирда,
бахтсиз ҳодисаларни текширувчи назорат органи ёки комиссияси талаб қилган тақдирда.
1.5. Конвейер машинисти ҳар йил 1-малака гуруҳи учун электр хавфсизлиги бўйича имтиҳон топшириши шарт.
1.6. Конвейер машинисти ҳар йил ХТ, СС, ЁХ қоидалари бўйича цех комиссияси аттестациясидан ўтиши шарт.
1.7. Конвейер машинистига ушбу йўриқномага қўшимча тарзда ХТ, СС, ЁХ қоидалари бўйича такрорий инструктаж қуйидаги йўриқномалар бўйича ўтказилади:
1-ГМЗ да ЁХ бўйича йўриқнома.
Эгилувчан симли қўл электр ёритгичларини ишлатиш бўйича ХТ йўриқномаси.
Пневматик асбобларни ишлатиш бўйича ХТ йўриқномаси.
НКМК бўлинмаларида юқори хавфли ишларни бажариш тартиби бўйича йўриқнома.
Бахтсиз ҳодиса оқибатида жабрланган кишиларга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича йўриқнома.
Конвейер машинисти ички меҳнат тартиб-қоидаларини билиш ва уларга риоя қилишга мажбур. 1-ГМЗда фақат махсус ажратилган ва жиҳозланган жойларда чекиш рухсат этилади.
1.9. Иш жойида конвейер машинистига қуйидаги хавфли ва зарарли омиллар таъсир этиши мумкин:
иш зонасининг чангланганлиги,
беқарор ҳарорат режими,
табиий ёруғликнинг етарлича эмаслиги.
1.10. Иш жойида конвейер машинистига таъсир этиши мумкин бўлган асосий хавф хатарлар қуйидагилар:
касбга оид касалликлар,
ҳаракатдаги қисмлар ва механизмлардан жароҳатланиш хавфи,
электр токидан шикастланиш хавфи,
баландликдан йиқилиш хавфи,
тиқилинч ўтиш йўлакларида, галерея ва майдончаларнинг сирпанчиқ полларида йиқилиб жароҳатланиш хавфи,
галереянинг қия қисмларида транспортда ташилаётган, конвейердан тушиб қолган материалдан жароҳатланиш хавфи,
таъмирлаш ишларини бузилган асбоблар билан, нотўғри усулда олиб боришда жароҳатланиш хавфи,
ёниш (ёнғин) да термик куйиш хавфи.
1.11. Конвейер машинисти меъёрга мувофиқ қуйидаги махсус кийим, махсус пойабзал ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши шарт:
аралаш матодан қилинган костюм - 12 ой,
п/и ичкўйлак - 6 ой,
подшлемникли каска – яроқсиз ҳолга келгунча,
иссиқ куртка – 36 ой,
чарм ботинкалар ёки кирза этиклар - 12 ой,
пайпоқлар ёки п/и пайтавалар - 4ой,
респираторлар “Лепесток-40” ёки “Лепесток-200”,
п/и қўлқоплар.
1.12. Конвейер машинисти жароҳатланиш ҳодисалари ҳақида смена устасига (тел.31-52, 76-562) ёки смена бошлиғига (тел.31-52, 76-567) хабар бериши, тиббиёт пунктига (тел.31-36, 76-559) телефонига қўнғироқ қилиши шарт.
1.13. Конвейер машинисти шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиши шарт.
1.13.1. Олдиндан оғиз бўшлиғини илиқ сув билан чайиб ва қўлни совун билан ювиб, махсус белгиланган жойларда чекиш.
1.13.2. Даволаш-профилактика овқатланиш учун ошхонанинг ишчилар овқатланиши учун махсус белгиланган залига махсус кийимда бориш.
1.13.3. Белгиланган жойлардан сув ичиш.
1.13.4. Иш вақтида мос махсус кийим, махсус пойабзалда ишлаш.
1.13.5. Ишдан сўнг санпропускникда душ қабул қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |