1. Адабиёт сўзининг тор ва кенг маъноларини изоҳланг! Бадиий асарнинг уч асосий хусусиятларини аниқланг!



Download 23,66 Kb.
bet1/3
Sana24.02.2022
Hajmi23,66 Kb.
#210023
  1   2   3
Bog'liq
Adabiyotshunoslik


1. Адабиёт сўзининг тор ва кенг маъноларини изоҳланг!
2. Бадиий асарнинг уч асосий хусусиятларини аниқланг!
3. Адабиётшунослик фанинг асосий соҳалари нечта?
4. Адабиётшуносликнинг ёрдамчи соҳалари нечта?
5. Адабиётшунослик фанининг бошқа фанлар билан алоқадорлиги масаласига изоҳ беринг!
6. Чўлпон «Адабиёт яшаса — миллат яшар» деганида нималарни назарда тутган деб ўйлайсиз?

JAVOBLAR
1. Адабиётшунослик фанининг предмети. Фаннинг предмети дейилганда ўша фан
нимани ўрганиши назарда тутилади. Адабиётшунослик ("адабиёт" + "шинос", яъни
ўрганиш, яхши билиш + "лик") фанининг номиданоқ унинг ўрганиш соҳаси адабиёт
эканлиги очиқ-ошкор кўриниб туради. "Адабиёт" сўзи арабча "адаб" сўзининг
кўплик шакли бўлиб, у кенг ва тор маънода қўлланилади. Кенг маънода
қўлланилганда "адабиёт" сўзи ўқишга мўлжаллаб ёзилган ва чоп қилинган барча
асарларни ўз ичига олади. Шунга қарамай, "адабиёт" сўзи (термини) тор маънода ҳам
жуда фаол ишлатилади ва бунда сўз санъатига дахлдор бўлган асарлар — бадиий
адабиёт тушунилади. Эътиборли жиҳати шуки, истилоҳнинг айни шу тарзда (тор ва
кенг маъноларда) қўлланилиши рус ва бошқа бир қатор тилларда ишлатилувчи
"литература" сўзига ҳам хосдир. Зеро, бу термин ҳам "литера" ("ҳарф") сўзидан
олинган бўлиб, кенг маънода умуман чоп этилган маҳсулотни, тор маънода бадиий
адабиётни англатади. Биз мутахассис сифатида "адабиёт" сўзининг тор маъносини
ишлатамиз ва бунда бадиий адабиётни назарда тутамиз.
Демак, адабиётшуносликнинг ўрганиш соҳаси — предмети бадиий адабиёт экан.
Адабиётшунослик бадиий адабиётнинг келиб чиқиши, ривожланиш қонуниятлари,
ижтимоий алоқаларини ҳар жиҳатдан ва атрофлича ўрганади. Адабиётшуносликнинг
предмети бўлмиш бадиий адабиётга тааллуқли илмий муаммолар кўлами жуда кенг.
Уларнинг бир қисми умумэстетик (бадиий санъат соҳаларининг барчасига хос)
муаммолар сирасига кирса, бошқа бир қисми соф адабиётшунослик муаммолари
саналади. Дейлик, бадиий образ ва образлилик, бадиий образ ва реаллик
муносабатлари, дунёқараш ва бадиий ижод, бадиий ижод жараёни хусусиятлари,
бадиий асарни қабул қилиш жараёни хусусиятлари каби қатор муаммолар
умумэстетик характерга эга. Санъатнинг барча турларига тааллуқли бу муаммоларни
адабиётшунослик бадиий адабиёт нуқтаи назаридан, бадиий адабиёт билан боғлаган
ҳолда ва унинг мисолида ўрганади. Бадиий адабиётнинг моҳияти, унинг ривожланиш
омиллари ва қонуниятлари, бадиий (адабий) асар табиати, унинг тузилиши, бадиий
(поэтик) тил хусусиятлари, адабий тур ва жанрлар каби қатор масалалар борки, улар
соф адабиётшунослик муаммолари саналиши мумкин
2. Бу масалани бадиий ижод табиатидан келиб чиқиб тушуниш ва тушунтириш
ўнғайроқ кўринади. Адабиётнинг илк намуналари саналадиган асотир(миф)ларни,
афсоналарни эсга олайлик. Ахир, "Авесто"даги ривоятлар ёхуд қадим юнон ёки миср
афсоналари табиатни, инсоннинг пайдо бўлиши, унинг ўлими сирлари ва ш.к.
муаммоларни билишга интилиш натижаси эмасми? Албатта, ҳозирги инсоннинг
тафаккур даражаси ҳам, адабиёт ва санъатнинг ривожланиш даражаси ҳам улардан кўз
илғамас даражада узоқлашди. Лекин бадиий ижодга туртки берадиган бирламчи омил
ҳамон билиш эҳтиёжи бўлиб қолди. Тўғри, кейинги даврларда яратилган асарларда
доим ҳам ижодкор билишга интилаётгани асотирлардаги каби равшан сезилмаслиги
мумкин, лекин унинг яратилишига бевосита мана шу эҳтиёж туртки берган. Дейлик,
бир ижодкорни жамиятнинг мавжуд ҳолати ёки ривожланиш тамойилларини
билиш(кўпроқ романларда), бошқа бировини ўзни англаш орқали Ҳақни
таниш(тасаввуф шеърияти), тағин бирини қалбидаги кечинмаларини(яъни, ўзини)
англаш ва шунга ўхшаш умумий номи БИЛИШ аталувчи эҳтиёж ижодга ундайди.
Фақат шуниси борки, кейинги даврларда яратилган асарларда билиш эҳтиёжининг
равшан сезилмаслиги ижодкор тарафидан англанган нарсанинг асарда бошқача
йўсинларда ифодаланиши билан изоҳланиши мумкин. Дейлик, ижодкор ўзи анчадан
бери ечолмай келаётган, ўзи англашга интилаётган масаланинг ечимини табиат
манзарасида, ҳаётдаги бирон бир ҳолатда, ҳодиса ва ш.к.ларда кўриши, яъни, ўша
нарсада ҳикмат кўриши-да мумкин. Ижодкор ўз асарида ўша нарсани (манзара, ҳолат,
ҳодиса ва ш.к.) акс эттиришнинг ўзи биланоқ эҳтиёжни қондиради. Қатағон даврида
инсоннинг қадрсизлангани, бутун бошли жамиятнинг тоталитар тузум олдидаги
ожизлигию кишиларнинг ўзгалар фожиасига томошабин бўлиб тургани ҳақида
ўйлаган ва азоб чеккан А.Қаҳҳор "Ўғри"да тасвирланган воқеада, мустабид тузум
шароитидаги ижодкор қисматини Ойбек "Наъматак"даги манзарада кўрган бўлса не
ажаб?! Айтмоқчимизки, шу асарларни яратиш билан ҳар икки ижодкор руҳиятида
пайдо бўлган билиш эҳтиёжи қондирилди. Зеро, ижод онларида ҳар иккиси ҳам ўзини
ўйлатган масалани ўзича ҳал қилди, муайян бир тўхтамга келди. Албатта, бу
асарларни ҳар биримиз ўзимизча тушунамиз, сабабки, биз улардаги образлар тилини
ўзимизча мантиқ тилига кўчирамиз — англаймиз. Бироқ бу нарса асарнинг
яратилишига туртки бўлган билиш эҳтиёжининг генетик жиҳатдан ижтимоий
ҳарактерга эгалигини инкор қилолмайди. Бадиий ижодга туртки берувчи билиш
эҳтиёжининг турли сатҳ ва навдаги ижтимоий муносабатлар асосида вужудга келиши
бадиий асарнинг, демакки, бадиий адабиётнинг ҳам генетик жиҳатдан ижтимоий
характерга эгалигидан далолатдир. Бошқа бир муҳим томони шуки, ҳар икки адиб
ўзлари яратган бадиий образлар воситасида билибгина қолмади, иккиси ҳам ўзининг
орзу-армонларини, ҳис-туйғуларини — бир сўз билан айтганда — ўз идеалидан
келиб чиққан ҳиссий муносабатини (ва шу йўсин билвосита ўз идеалини) ифодалади.
Бироқ ҳиссий муносабатни ёки бадиий билиш жараёнида англанган ҳақиқатни
очиқдан-очиқ ифодалаш шарт эмас. Боз устига, ҳиссий муносабатнинг очиқдан-очиқ
ифодаланиши "насиҳатгўйлик", англанган ҳақиқатнинг очиқдан-очиқ ифодаланиши
«ақллилик» томон тортиб кетиши мумкин. Шунинг учун, масалан, "Ўғри"да А.Қаҳҳор
"холис кузатувчи" мавқеида туради: қалбини жумбушга солган воқеанинг, ҳолатнинг
суратини чизиш билан кифояланади. Маҳорат билан тасвирланган ҳолат тасаввурида
жонланган онларда (ҳикояни ўқиш жараёнида) ўқувчи адибнинг (ижод онларидаги)
ҳис-туйғуларини қалбдан кечиради. Бироқ ёзувчи ижод онларида қай муаммони
бадиий идрок этишга интилгани доим ҳам кўзга ташланавермайди. Бунинг ҳеч бир
ажабланарли жойи ҳам йўқ: бадиий асар арифметик, физик ва ё бошқа ш.к. масала
эмаски, унда конкрет шартлар кўрсатиб қўйилса. Шунга қарамай, матнда доим ҳам акс
этмагани ҳолда ҳам билиш эҳтиёжи бадиий ижодга туртки берувчи асосий омил
бўлиб қолаверади
3. Юқоридагича йўқотишларга қарамасдан, ўзбек адабий-танқидчилиги бадиий дидни
тарбиялаш орқали адабиётимиз ривожига сезиларли ҳисса қўшганлигини ҳам тан
олиш зарур. Ўзбек танқидчилигининг М.Қўшжонов, О.Шарафиддинов, У.Норматов,
С.Мирвалиев, И.ғафуров, А.Расулов, М.Маҳмудов каби қатор намояндаларининг
чиқишларида, гарчи улар ҳам мафкура тазйиқидан тўла фориғ бўлмаса-да,
адабиётимизнинг долзарб муаммолари кўтарилди, кўплаб асарларнинг бадиий
жозибаси очиб берилди ва имкон қадар холис баҳоланди.
Адабиёт назарияси бадиий адабиётнинг моҳияти, адабиёт тараққиётининг умумий
қонуниятларини, жамият ҳаётидаги ўрни ва вазифалари, бадиий асар табиати ҳамда
унинг тузилиши каби масалаларни умумий тарзда ўрганади ва шу асосда умумий
қонуниятларни очиб беради. Адабиёт назарияси бадиий асарларни таҳлил қилиш
тамойиллари, баҳолаш мезонлари, таҳлил методларини ишлаб чиқади, адабийназарий тушунчалар тизимини яратади. Адабиёт назарияси адабиёт тарихи ва адабий
танқид материалларни умумлаштирса, бу иккиси ўз фаолиятида адабиёт назарияси
очган қонуниятлар, у ишлаб чиққан илмий тушунчалар тизимига таянади. Шу тариқа
адабиётшуносликнинг ҳар учала асосий соҳалари бир-бири билан боғланади, яхлит
бир тизим — адабиётшунослик илмини ташкил қилади.
4. Адабиётшуносликнинг ёрдамчи соҳалари. Адабиётшуносликнинг юқорида
саналган асосий соҳалари билан бир қаторда, уларнинг фаолияти учун зарур бўлган
муайян амалий вазифаларни бажариш билан шуғулланувчи матншунослик,
манбашунослик, китобиёт (библиография) каби қатор ёрдамчи соҳалар ҳам мавжуд.

Download 23,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish