1 АҲадкул холмуҳаммад ўҒли савдогарлар устози ёхуд ҳАҚИҚий омад


намозини ўринлатиб қўймаган одамнинг бошқа ишларни



Download 0,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/51
Sana24.02.2022
Hajmi0,68 Mb.
#210551
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   51
Bog'liq
Савдогарлар KNIGA

намозини ўринлатиб қўймаган одамнинг бошқа ишларни 
қойил қилишига ишонмайман. Намозга эҳтиёт бўл.
– Аллоҳ сиздан рози бўлсин устоз. Айтган тавсияларингизга 
албатта амал қиламан.
Ўша кундан эътиборан илм олишга янада шижоат билан 
киришдик. Ибодатнинг завқини теранроқ ҳис қила бошладик. 
Тижоратимиз ҳам ривож топди.
Кунлик режаларни намозлар орасига қўйиб олганимиз учун 
адашмасдик ва чалғимасдик. Абдуллоҳ бир вақтнинг ўзида фақат 
бир ишни қиларди. Ўша ишни битирмагунча бошқа ишга ўтмасди. 
“Чала қилинган иш бошланмаган ишдир”, деган гапни кўп 
такрорларди. 
Мана орадан беш йил ўтди. Шу вақт ичида Абдуллоҳ 10 та 
китоб ёзди. Ҳадис ўрганиш мақсадида дунёнинг тўртдан бир қис-
мини кезиб чиқдик. Тижоратни кенгайтирдик. Янги ҳовли сотиб 
олдик. Ҳовли жуда катта бўлиб, минг кишини бемалол сиғдирар-
ди. Мана салкам бир йилдан буён усталар девор айлантириб, уй 
қурмоқда. Абдуллоҳ ният қилган орзусига эришди. Умуман устоз-
нинг кўрсатмалари асосида режали ишлаганимиз босиб ўтадиган 
қийинчиликларимизни енгиллаштирди. Устозсиз бир ҳафталик 
йўлни, етти йилда босиб ўтасан, деган гап рост экан. Бу орада 
устоз Абдуллоҳни чақириб уйланиш таклифини берди. 
Абдуллоҳнинг тўйи соддагина бўлди. Оиласи ҳақида батаф-
сил айтолмайман, чунки у алоҳида масала. Хуллас уйлангач ҳам 
илмни тўхтатмади, ишларини қолдирмади. Унинг Ироқда ҳам 
Хуросонда ҳам камида минг кишини сиғдирадиган ҳовлиси бор 
эди. Тижорат билан Хуросондан араб диёрларига, Шомга қатна-
ганида ўз уйида турарди. Ундан ташқари илм истаб ва тижорат 
билан юриши сабабли ўндан ортиқ мамлакатда уйлари бор эди. 
У уйлар бўш эмас, муҳтож ёш оилаларга берилган ва қачон борса 
ўша ерда туриш учун рухсат олинган эди.


20
УСТОЗДАН АБАДИЙ ИБРАТ
Бир куни устознинг илм мажлисида ўтиргандик. Устоз бизга 
фиқҳдан дарс бераётган эди. Имоми Аъзам ҳазратларининг ўрнак 
бўларли одатлари кўп бўлар, аммо бир одати бизни доим лол қол-
дирарди. Устоз ўзи савол бериб, ҳар биримиздан жавоб эшитар ва 
охирида ўз жавобини айтарди. Ўша куни ҳам шундай бўлди.
– Айтингларчи, қайнаб турган шўрвага қуш тушиб кетди. Энди 
шўрванинг масаласи нима бўлади? Биз бирин-кетин жавоб бера 
бошладик.
– Шўрва ҳалол бўлади.
– Қайнаган сувда ҳамма нарса пишиб кетади ва ҳалолдир.
– Эгаси билмагани учун ҳалол бўлади. Навбат Абдуллоҳга келди.
– Устоз қушни олиб ташлаб шўрвани ичса бўлади, чунки қуш 
ҳалоллаб сўйилмаган. Устоз кулиб турдида, ўзлари жавоб берди.
– Шўрвага тушган қуш тозаланмаган ва ҳалоллаб сўйилмага-
нидан нажосатдир. Нажосат тушган шўрвани ичиб бўлмайди, 
ҳаромдир. Шўрванинг ҳаммаси тўкиб ташланади. Биз умримиз-
нинг охиригача устознинг олдидан кетолмаслигимизни, илмлар 
денгизидан баҳраманд бўлиб туришимиз лозимлигини яна бир 
бор англадик. Бир вақт бир киши шошиб дарсга кириб келди. 
Устоздан узр сўраб, келиши сабабини билдирди.
– Устоз шомдан йўлга чиққан карвонингизни қароқчилар 
талабди. Афсусдаман. Устознинг ҳолати умуман ўзгармади. Бир 
мартагина “Алҳамдулиллаҳ”, деб қўйди. Кейин яна дарс ўта 
бошлади. Орадан икки пора Қуръон ўқийдиган вақт ўтгач, ўша 
киши тағин ҳаллослаб келиб қолди.
– Минг бор узр, устоз, сизни ташвишга қўйдим. Қароқчилар 
урган карвон сизники эмас экан. Сизники соғ-омон келаётган экан, 
– деди. Бу гапни эшитган устознинг ҳолати яна ўзгармади. Тағин 
бир мартагина “Алҳамдулиллаҳ” деб қўйди. Жавобдан ажаблан-
ган хабарчи савол сўради.
– Устоз карвонингизни қароқчи урди, деганимда ҳам 
“Алҳамдулиллаҳ” дегандингиз, Карвон соғ-саломат экан дега-
нимда ҳам “Алҳамдулиллаҳ” дедингиз. Бунинг ҳикмати нима? 


21
Устоз табассум қилиб жавоб қилди.
– Сен менга карвоним талон-тарож қилинибди деганингда қал-
бимга қулоқ солдим. Агар у дунёга боғланиб қолганида ғам чеки-
ши керак эди, аммо ўзгаришни сезмадим. Шунинг учун “Алҳамду-
лиллаҳ” деб қўйдим. Сал туриб карвоним саломат эканини хабар 
қилганингда яна қалбимга қулоқ солдим. Дунёга боғланган қалб 
тезда хурсанд бўлиб кетади, бироқ қалбимда ўзгариш сезмадим ва 
бу сафар ҳам “Алҳамдулиллаҳ” дедим. 
Устознинг жавоблари ва гўзал ахлоқи қиёматгача келадиган 
умматлар учун ҳақиқий ибрат бўлди. Дарс олиб бир хурсанд бўл-
ган бўлсак, шундай кенг кўнгилли устоз билан суҳбатлашиб тур-
ганимиздан бир қувонамиз. Абдуллоҳ билан савдо иши юзасидан 
кўп мамлакатларга боришга тўғри келади. Устоздан йироқда илм 
мажлисларини чўлда қолган инсон сув истаганидан ортиқроқ 
хоҳлардик.

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish