16
келишни буюрди. Харидор келгач, унга 200 дирҳамини қайтиб
берди. Уларнинг ўртасида гўзал “тортишув” бўлди.
– Мана бу пулни олинг. Бу матони биз 200 дирҳамдан сотамиз.
– Йўқ, устоз сиздан Аллоҳ рози бўлсин. Мен берганимга рози-
ман. Бозорда шу мато 500 дирҳам туради.
– Мен 200 дан сотаман. Бу нархнинг ичида фойдам ҳам бор.
Қолгани ҳалол бўлмайди. Бозорни биламан, аммо Худодан қўрқа-
ман.
–
Майли устоз, Аллоҳ савдо ва илмингизга барака ато этавер-
син.
– Омин.
Ўша куни устоз ҳамкорлари билан ишни тўхтатди. Ҳалоллик
учун шундай йўл тутди. Биз бу воқеадан таъсирландик. Узоқ
муҳокама қилдик. Абдуллоҳ билан кун келиб савдода устоздек иш
тутишга келишиб олдик.
Бомдоддан кейин ҳовлига чиққандик, устоз хузурига чорлади.
– Келинглар, – деди устоз ўрнидан туриб. – Сизлар ҳақингизда
суриштирдим. Мисрдаги илм таҳсили ва тирикчиликларингизни
ҳам сўраб билдим. Тижоратга иқтидорларингиз борлигини сезга-
ним учун ҳам кеча бозорга олиб боргандим. Тижоратдан етарлича
илмингиз борми?
– Йўқ, устоз, – деди Абдуллоҳ. (У одатда озгина билса ҳам бил-
майман дер ва ўрганишга киришарди), аммо йўл-йўриқ кўрсат-
сангиз ўрганиб кетамиз.
– Илмсизлик билан қилинган тижорат ҳаромга олиб бориб
қўяди. Шунинг учун савдо илмини пухтароқ
эгаллаш
керак. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Эй мусулмон тижоратчи,
олишда ва сотишда, қарз беришда ва олишда доимо осонлик ва
қулайликни асос қилиб ол, шунда тижоратингни хотиржам бир
тарзда амалга оширган ҳолда Аллоҳнинг раҳматига эришасан”,
дея мархамат қилганлар. Шунга мувофиқ
кеча шеригим билан
ишни тўхтатдим. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳақиқий тижо-
ратчи эди. Маккадан мол олиб Ясриб, Шомга бориб сотар, у ёқдан
турли буюмлар сотиб олиб, Маккада сотарди. Бугун мен ҳам тўрт
17
томонга карвон жўнатиб савдо-сотиқ қиляпман. Кун келиб сизлар
ҳам моҳир савдогар бўлиб етишингизга ишонаман. Қани энди
илм олишга ғайрат қилаверинг.
Биз бу даргохда асосан ҳадис ва фиқҳдан дарс олардик. Абдуллоҳ
шу даражада закий ва иштиёқли эдики, баъзан таомланиш ёдидан
чиқиб қоларди. Илм олиш истаги ўта кучлилигидан устознинг ҳар
бир сўзини қалбига жойларди. Бир куни ундан хотираси нега бу
қадар кучлилигини ва ёдлаган нарсалари ёдидан чиқмаслигини
сўрадим.
– Мен нимани қалбимга ишониб топширган бўлсам, у мени
ҳеч қачон ноумид қилмаган ва унутиб қўйиш қўрқувидан озод
қилган, – деб жавоб берди.
Унинг жавобидан лол қолдим. Қалбга ишониб топшириш нима
эканини билмасдим. Кейинчалик англадим. Илм бутун вужуд,
роҳати дил билан олинса, қалбга мустаҳкам ўрнашар экан, аммо
устоз бу қарашим озгина хато эканини тушунтирди. Илмни тақво
билан ҳосил қилиш керак экан (Тақво Аллоҳ буюрганларини
қилиб, қайтарган ишларини қилмаслик). Яъни гуноҳлар, ҳаром
ишлар, шубҳалардан тийилиб, илм, савдо қилиш ҳақиқий барака
келтирар экан. Тушунчам ниҳоят бутун бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: