26
– Албатта, қани омборга ўтайлик, – деди тожир дўстим. Улар
омборхонада то пешингача ишлар билан танишди. Ниҳоят пе-
шинни ўқиб бўлганимиздан кейин уни ишга қабул қилишини
билдирди.
– Бу йигит менга ишларимни бир ҳафтада тартибга келти-
риб беришга ваъда берди, – деди дўстим. Мен қизиқиб қолдим,
чунки унинг тижорати меникидек катта эди. Шунчалик катта
тижорат ишини бир ҳафтада тартибга туширадиган одам менга
жуда керак.
Шу-шу бир ҳафта унинг ишини кузатдим. Муддат яқинлашган-
да у 7 дона дафтар билан дўстимнинг олдида турарди. У ҳар бир
ишни ўта аниқлик билан алоҳида қилиб ёзиб чиққандики, дўстим
қойил қолганидан икки баравар тўлашини айтиб юборди. Асли
шу йигитни тавсия қилган мен эдим. Менлигимни айтмаслигини
тайинлагандим. Хуллас унинг моҳирлигига ишондим, аммо яна
синаш керак эди. Уни икки йил обдон ўргандим. У шу икки йил
ичида дўстимнинг тижоратдаги фойдасини йигирма баробар ошириб
берди. Унинг ҳалоллигига қойил қолганман. Мени энг лол қолдир-
ган жойини сенга айтаман. Айнан шу сабабли уни ишга оляпман.
Хуллас, бир ҳафта бурун бу ерга келганимизда, ўша тижоратчи
дўстим келганди. У билан узоқ суҳбатлашдик. Содиқ ҳақида антиқа
бир воқеа айтиб берди. У Содиққа маош берибди. У эса бир қисмини
унга қайтарибди. Ажабланиб турганини кўрган дўстимга:
– Ажабланманг, – дея гапида давом этибди. – Мен маошни
тўлиқ ололмайман, чунки бу ой бошқа тожирларнинг ҳам ишини
сизнинг дўконингизда ўтириб бажардим. Тўғри сизнинг ишингиз
ҳам ҳар
доимгидек битди, аммо
уларнинг ишларини сизнинг
ишхонангизда ва иш вақтига ажратилган соатларда бажардим.
Илтимос мендан рози бўлинг.
Дўстим роса ҳайрон бўлибди. Нима қиларини билмасдан мен-
га айтди, аммо Содиқни қаттиқ ҳурмат қила бошлабди. Агар ило-
жи бўлса, у билан бир умр ишламоқчилигини айтди. Мен унга
ҳақиқатни айтдим. У бироз ўйланиб қолди, аммо рози бўлди. Сен
нега ҳисобчини унинг олдига жўнатганимни биласанми?
27
– Йўқ, – дедим қисқа қилиб. – Чунки дўстимнинг талабчанлиги
ортида унча бунча одам ишлолмасди. Агар шу йигит ишлаб кетолса,
мен билан бемалол катта-катта ишларни қила олишига ишондим.
Дўстим ишчиларини мавсум пайти тонг отгандан кун ботгунча
ишлатади. Аммо ҳаққини ортиғи билан беради. Бу атрофда унин-
гдек кўп ҳақ тўлайдиган одам йўқ. Унингдек кўп
ишлатадиган
одам ҳам йўқ. Унинг босимига чидаган ҳар қандай ишчи, дунё-
нинг исталган бурчагида ўзига иш топиб кета олади. Агар унга
рақобат қилиб ишлашни эпласанг, дунёнинг ҳар қандай бурчаги-
даги улкан тожирлар билан осонгина рақобатлаша оласан. Сенга
бир воқеани айтиб берайин.
... Икки йил олдин у бошқа мамлакатдан яхши сопол идишлар
олиб келарди. Бир куни ўзи ишлаб чиқара бошлади. Кейин шу
атрофдаги бозорларда сопол буюмлар нархи тушиб кетди. Қол-
ган савдогарлар энди ундан ола бошлади. Нега бундай қилганини
сўрадим. Жавоби жуда ажойиб бўлди.
– Мен сопол буюм оладиган савдогардан бир сафар фақат мен
учун катта миқдорда сопол буюмлар ясаб бера оладими-йўқми
сўрадим. У мижозлари кўплигини, ҳатто улгурмай қолаётганини
айтди. Ўн кунга Шомга боргандим, аммо шу билан уч ой қолиб
кетдим. Обдон сополга ишлов бериш сирларини ўргандим. Ҳатто
сармоямдан ҳам пул тикдим. Ниҳоят ўрганиб олгач, Хуросонга
қайтиб келиб ясай бошладим. Мана кўриб турибсан одамлар хур-
санд, чунки улар ярим баҳосида сотиб оляпти маҳсулотларни.
Мана Абдуссалом шунинг учун ҳам Содиқни
унинг олдига
жўнатгандим. Биринчидан у савдо сирини ўрганади, иккинчидан
кўзи пишади. Ўйлаганимдек бўлди. Қани шомни ўқиб олайликчи.
Намоздан сўнг Абдуллоҳ бизга ҳадис ривоят қилди. Фиқҳдан
масалалар айтди. Хуфтонни ўқиб бўлганимиздан сўнг чодирга
дам олиш учун кирдик. Менинг уйқум қочди. Бир вақтлар
Абдуллоҳнинг газлама ва мўйна ишлаб чиқарувчиларни қандай
топгани ёдимга тушди...