Ишни бажариш тартиби. Гулсавсар илдизи бирламчи тузилишга эга. Унинг тузилиши билан танишиш учун шимиш зонасидан юпқа кўндаланг кесим олиб сув томизилган буюм ойнасига қўйилади. Сувни фильтр қоғоз билан шимдириб олиб, кесик устига флороглюцин, 2—3 минутдан сўнг хлорид кислота томизилади. Реактив таъсирида ёғочлашган тўқима элементлари қизил рангга бўялади. Кейин препаратга глицерин томизиб, усти ёпқич ойна билан ёпилади. Реактив етишмаган такдирда, олдиндан тайёрлаб қуйилган препаратдан фойдаланилади. Препарат микроскопнинг кичик объективида қаралганда, гулсавсар илдизи пўстлоқ ва марказий цилиндрдан тузилганлиги аниқ кўринади. Илдиз ташқи томондан қоплағич тўқима—эпиблема (резодерма) билан ўралган. Эпиблема ҳужайраларининг пўсти жуда юпқа. ўзидан сувни осон ўтказади,эпиблема кутикуласиз, устьицасиз бўлади. Эпиблема ҳужайралари чўзилиб тукчалар ҳосил қилиш хусусиятига эга. Тукчалар чўзиқ, учи берк найча шаклдаги ҳужайралардир. Ядро ва цитоплазма тукчалар учига жойлашган. Тукчалар ташқи томондан елимга ўхшаш моддалар билан ўралган бўлиб, улар тупроқ заррачаларига бирикишига имкон беради.
Қоплағич тўқимадан кейин жойлашган тўқималар бирламчи пўстлокдир. Бирламчи пўстлоқ экзодерма, мезодерма, эндодерма қатламларига бўлинади.
Экзодерма—бирламчи пўстлоқнинг энт ташқи катлами бир ёки бир неча қатор зич жойлашган йирик ҳужайралардан тузилган.Ҳужайра пўсти тезда пўкаклашади, ички қисмини ҳимоя қилиш функциясини бажаради. Бирламчи пўстлоқнинг асосий қимини ташкил этган, юпқа пўстли кенг жойлашган говак ҳужайралар пўстлок паренхимаси, яъни мезодермадир. Мезодермада запас моддалар — крахмал, алкалоидлар ва бошқа моддалар тўпланади ҳамда тукчалар орқали шимиб олинган сув ва минерал моддаларни марказий цилиндрдаги ўтказувчи найларга. Ўтказиш хусусиятиг эга бўлади.
Пўстлоқнинг ички қавати эндодерма бир катор зич жойлашган ўлик ҳужайралардан тузилган. Ҳужайраларнинг ички пўстеғочлашган еки пўкаклащган .Эндодермзнинг ксилема найлари қарсидаги ҳужайралар пўсти ёғочлашмаган, улар тирик ўтказувчи ҳужайралардир. Моддалар бирламчи пўстлоқдан марказий цилиндрга шуҳужайралар оркали ўтади.
Марказий цилиндрнинг ташқи кавати перицикл бўлиб, бир катор тирик паренхима ҳужайралардан тузилган. Перицикл меристема хусусиятига эга, ундан ён илдизлар. Қўшимча куртаклар ва икки|ламчи ҳосил этувчи тўқима феллоген ҳосил бўлади. Шунга кўра,перицикл илдизнинг ҳосил қилувчи кавати деб аталади. Марказий цилиндрни тўлдириб турган тўқималар ўтказувчи тўқималар, булар радиал найлар боғлами типида жойлашган. Илдизнинг марказини эгаллаган қизил найли тўқималар бирламчи ксилемадир. Бирламчи ксилема найлари четга қараб нур шаклида тарқалган. Чеккага (перициклга) якин найлар майда, марказдаги найлар йи-рик бўлади. Бирламчи еғочлик нурлари орасида жойлашган юпқа пўстли тўрсимон тўқималар бирламчи флоэма (луб) тўқималаридир. Флоэма ва ксилема турли радиус бўйлаб жойлашган. Булар асосий паренхима тўқималари билан бир-биридан ажралади. Баъзан ўсимликлар илдизида ёғочлик нурларининг марказга йўналтирилган найлари бир-бири билан қўшилишидан илдиз ўзагида йирик найлар жойлашган бўлади. Гулсавсар илдизи ўзагида паренхима ҳужайралар бўлиб, уларда запас моддалар тўпланади.
Топшириқ. Илдизнинг тузилиши билан танишгандан сўнг бирламчи пўстлоқ ва марказий цилиндрнинг жойлашишини, пўстлоқ қаватларининг тузилишини кўрсатиб, расмини чизинг. Экзодерма, мезодерма, эндодерма, ўтказувчи ҳужайра, перицикл, флоэма ва ксилемаларни белгиланг
Do'stlaringiz bilan baham: |