1 – топшириқ. Кeракли жиҳозлар



Download 54,96 Kb.
bet6/19
Sana20.02.2022
Hajmi54,96 Kb.
#460191
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
botanika sirtqi amaliylar

Ишни бажариш тартиби. Ҳужайраларнинг тургор ҳолатини кузатиш учун тоза сув томизилган буюм ойнасига спирогира сувутининг бир нечта ипчасини ёки мох баргини қўйиб, устини қоплагич ойна билан ёпиб, микроскопнинг кичик объективида каралганда, тургор ҳолатидаги бир катор зич жойлашган цилиндрсимон ҳужайралар аниқ кўринади. Ҳужайралар ичидаги яшил спирал ленталар хроматоформалардир. Ҳужайраларнинг тургор ҳолати билан танишгандан сўнг, қоплагич ойнанинг бир чеккасидан NaCI ёки KСI нинг бир нормал эритмасидан 1-2 томчи томизилади. Цитоплазма ҳужайра пўстидан ажралиб, ҳужайра уртасига тупланиши аниқ кузатилади. Бунда ҳужайралар плазмолиз ҳолатига утади. Деплазмолиз ҳолатини кузатиш учун препаратдаги эритма фильтр қоғозга шимдириб олинади. Қоплагич ойнанинг иккинчи томонидан тоза сув томизилади. Сувни кайта шимиш натижасида ҳужайра уз ҳолатини тиклайди.
Хулоса. Микроскопда ҳужайраларнинг тургор ва плазмолиз ҳолатини кўрсатиб, расми чизилади.


2-амалий машғулот
Мавзу: Ўсимлик тўқималарининг умумий тавсифи ҳосил қилувчи тўқима – меристема. Поянинг ўсиш конуси.


Кeракли жиҳозлар: ғўза шохчаси, микроскоп, элодиянинг ўсиш нуқтасидан тайёрланган микропрeпарат, буюм ва қоплағич ойналар, сув, глисeрин, лупа, нина, лeзвия, лансeт ва хлоралгидрат.
Назарий маълумотлар. Ўсимлик организми ҳар хил тўқималардан ташкил топган. Шакли жиҳатидан ўхшаш бўлган ва маълум бир ёки бир нeча вазифани бажарадиган ҳужайралар группасига тўқима дeйилади.
Ўсимлик тўқималари кeлиб чиқиши, шакли, вазифасига кўра бир нeча хилга бўлинади. Кeлиб чиқиш жиҳатидан тўқима eмбрионал ва доимий бўлади. Эмбрионал тўқима дeб, ўзида бошқа тўқималарни ҳосил қиладиган тўқимага айтилади. Eмбрионал тўқима ҳужайралари бўлиниб яна янги ҳужайралар ҳосил қилади. Тўқималар ўсимлик организмида бажарадиган вазифасига қараб асосан бeш хил: ҳосил қилувчи (эмбрионал), қоплағич, мeханик, ўтказувчан ва асосий тўқималарга бўлинади.
Меристема ўсиликларга хос тўқима бўлиб, ўсиш қонусига жойлашади. Ўсимликлар меристема туфайли ҳаётиининг охирига қадар ўсиш қобилиятига эга бўлиши билан ҳайвонлардан фарқ қилади.
Меристема ёш, зич жойлашган паренҳима ҳужайраларидан тузилган. Ҳужайралар ичини цитоплазма тўлдириб туради, маркази ядро бўлади. Ядро ҳужайранинг ¾ қисмини эгаллайди. Ҳужайрада митохондрия, рибосома ва бошқа органоидларга эга бўлиб, пўсти юпқа целлюлоза ва пектин моддалрадан таркиб топган. Бу ҳужайраларнинг бўлинишидан янги-янги ҳужайралар ҳосил бўлади.
Меристема келиб чиқишига кўра, бирламчи ва иккиламчи бўлади. Уруғ муртаги бирламчи меристемадан тузилган. Муртак ривожланиши даврида бирламчи меристема поя ва илдизнинг қонусида сақланиб қолади. Бирламчи меристемадан бирламчи тўқима ҳосил бўлади.
Иккиламчи меристема ўсимликлар ўсиши даврида бирламчи меристема ёки асосий тўқималардан ҳосил бўлади. Иккиламчи меристемадан иккиламчи тўқима ҳосил бўлади.
Ўсимликлар органларида жойлашишига кўра, учки (апекаль), ён (латераль), оралиқ (интеркалярь) меристема бўлади.
Учки (апикаль) меристема поя ва илдизларнинг учида жойлашган бўлиб, уларни бўйига ўстиради. Ички меристема шаклан конуссимон, шунга кўра ўсиш конуси дейилади.
Ён (латериаль) меристема ўсимликлар органларининг ён томонида жойлашган бўлиб, органларни ён томонга ўстиради (йўғонлаштиради). Ён меристема келиб чиқишига кўра, бирламчи ва иккиламчи бўлади; бирламчи меристемага прокамби, перицикл, иккиламчи меристемага камбий, феллоген киради.
Оралиқ (интеркалярь) меристема. Бу меристема поя бўғимларида жойлашган, шунга кўра, поя бўғим оралиғи ҳисобига ўсади.
Яра меристемаси ўсимликлар органларининг шикастланган (кесилган) жойида ҳосил бўлади. Яраланган жойни ўраб олган паренҳима ҳужайраларининг бўлинишидан каллюс (яра тўқимаси) ҳосил бўлади. Бу тўқима ҳужайралари дифференциялашиб, доимий тўқималарга айланади.

Download 54,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish