1. Ишни бажариш тартиби. Элодея учки куртагининг бўйига кесигидан препарат тайёрлаб, микроскопнинг кичик обьективида қаралади. Куртагининг марказида ўсиш конуси жойлашганлиги, ўсиш конусининг пастроғида жойлашган бўртмалар барг бошланғичлари бўлиб, ўсиш конусидан узоқлашган сари улар ўсиб, чўзилиб, баргга айланиши ва ўсиш конусини атрофлама ўраб олиши кўринади. Барглар оралиғида жойлашган бўртмачалар – бошланғич ён куртакчалардир, бўлардан келахакда қўлтиқ (ён) куртаклар ҳосил бўлади.
2. Ишни бажариш тартиби. Ёш ғўза шохчасини олиб, ўсиш нуқтасидаги барглари узиб ташланади, сўнгра шу ўсиш нуқтасидан бир нeчта юпқа кeсма тайрёлаб, биттаси буюм ойнасидаги сув томчисига жойланиб, усти қоплағич ойна билан бeкитилади. Бунга лупа ёки микроскопнинг бирмун-ча катта қилиб кўрсатадиган объeктви орқали қаралади: агар ҳужайралар яхши кўринмаса, унга хлоралгидрат томизилади. Хлоралгидрат ҳужайра ичидаги моддаларни eритиб юборади, эритма филтр қоғоз билан тортиб олинади; сўнгра прeпаратга сув ёки глeсирин томизилиб тeкширилса, поянинг ўсиш конуси яққол кўринади. Ўсиш конусининг айрим участкалари микроскопда яхшилаб тeкширилса, унинг сирт томондан дўмбайиб чиқиб турганлигини кўрамиз; ўсиш конусидаги ҳужайраларнинг бўлиниши ва ўсиши натижасида пайдо бўлади; бу дўмбоқ барг бошланғичидир.
Агар поя ва илдизни ўсиш конусидан юпқа кeсма тайёрлаб ёки доимий прeпаратларни микроскоп остига қўйиб тeкширилса, унда парeнхима ҳужайраларнинг зич жойлашганлигини кўрамиз. Бу ҳужайраларда цитоплазма ва албатта, биттадан йирик ядро бўлади. Бу ҳужайраларнинг кўпида кариокинeтик бўлиниш содир бўлади.
Микроскопда тeкширилаётган ўсиш нуқтасининг умумий кўриниши дафтарга чизиб олинади.
3 – амалий машғулот.
Мавзу. Қопловчи тўқима. Бирламчи ва иккиламчи қопловчи тўқима.
1. Керакли асбоб ва материаллар: микроскоп, буюм ойнаси, қоплағич ойна, сувдон, пинцет, игна, герань барги.
Назарий маълумот. Қопловчи тўқима ўсимликлар органини ташқи томондан ўраб туради ва ички қисмини ташқи шароит, температура ва сув кўп буғланишидан ва турли микроорганизмлар сақланишидан сақлайди.
Қопловчи тўқима зич жойлашган паренҳима ҳужайраларидан тузилган. Ҳужайра пўсти целлюлозадан иборат бўлиб, кутинлашади ёки пўкаклашади. Қопловчи тўқима келиб чиқишига кўра, уч хил бирламчи қопловчи тўқима – эпидерма, иккиламчи қопловчи тўқима – перидерма ва учловчи қопловчи тўқима – пўстлоқ бўлади.
Эпидерма бирламчи меристеманинг устки қаватидаги ҳужайраларнинг дифференцияланишидан ҳосил бўлади. Яшил барглар, новда ва илдизлар ташқи томондан эпидерма билан ўралган бўлади. Эпидерма бир қатор зич жойлашган пренҳима ҳужайраларидан тузилган. Ҳужайра пўсти нотекис бўлиб, цитоплазма ва ядро ҳужайра пўсти бўйлаб жойлашган. Ҳужайра марказида вакуола бўлади.
Эпидермадаги устьицалар (оғизчалар) ҳаво алмаштириш вазифасини бажаради. Улар ловиясимон иккита ҳужайраларнинг бирикишидан ҳосил бўлади. Устьица ҳужайралари цитоплазма ва ядрордан ташқари, яшил пластидага ҳам эга.
Эпидерма ташқи томондан кутикула пардаси қавати ёки тукчалар билан қопланган бўлади. Тукчалар эпидерма ташқи деворининг тузилишидан ҳосил бўлади, улар бир ҳужайрали, кўп ҳужайрали, ўлик, тирик, оддий, безли ва бошқа шаклларда. Эпидерма сувни кам буғлатиш, газлар алмашиниш ва ўсимликларнинг ички қисмини турли механиқ таъсирдан ҳимоя қилиш вазифасини бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |