3. Ишни бажариш тартиби. Очиқ уруғли ўсимликлар поясининг тузилишини ўрганиш учун карағйнинг 3—4 йиллик новдасидан олиб, 65—70% ли спиртда фиксирланади. Машғулотдан бир неча кун олдин фиксирланган материалга спиртга нисбатан 1/2 ва 1/3 кис глицерин қўшилади. Бу аралашма пояни бир мунча юмшатади. Кесик тайёрлашда кескичнинг тиғи поянинг пўстлоғидан то ўзакигача бир текисда кесиб ўтиши керак. Шундагина новданинг икки тўқималарини тўлик ўрганиш имконияти туғилади. Кециклар орасида сифатлилари танлаб олиниб, НС1 ва флороглгоцин реативлари билан бўялади ва 1—2 томчи глицерин томизилиб, микроскопда каралади. Агар тайёр препарат бўлса, ундан ҳам фойдалниш мумкин. Поя микроскопда қаралганда перидерма, феллоген, феллодерма, ёсмиқча, иккиламчи флоэма, смола каналчалар, камбий, ёғочлик ва унинг элементларн тартибида тузилганлиг кўринади.
Перидерма — иккиламчи қоплағич тўқима бўлиб, пўкак, феллоген, феллодерма ва ёсмиқчадан иборат. Пўкак перидерманнинг ташқи қисми бўлиб, аксарият ҳужайралари ўлик ва ичи ҳаво билан тўла бўлади. Феллоген пўкакдан ичкарига жойлашган бўлиб у тирик меристема хоссасига эга бўлган ҳужайралар йириндисиадир. Феллодерма эса перидерманинг ичкариги қавати хисобланиб| бирламчи пўстлоқ қисми билан чегарадошдир. Бирламчи пўстлоқ леридермадан кейинги қаватни ташқил қилиб, юмалоқ, овалсимон ҳужайралардан тузилган. Бу қисмда смола каналчалари кичик-кик доирачалар кўринишида бўлади. Бирламчи пўстлоққа ёндош равишда бирламчи флоэма жойлашган: Иккиламчи флоэма майда тўртбурчак ҳужайралардан ташқил тошиб, камбийга пўстлоқ томондан чегарадош бўлиб жойлащади. Икадламчи флоэма қаватидан бир қатор бирламчи узун нурлари ҳужайраси радиал ҳолда ёғочлик қисми орқали ўзаккача бориб тақалади. Иккиламчи радиал ҳужайралар қисқа бўлиб, бирламчи пўстлоқ ва ўзак қисмига етмайди, Лекин тузилишига кўра бу радиал нур ҳужайралари бир-бирига ўхшайди. Айрим ўзак нурлари ҳужайрасининг учлари йўғонлашиб, бирламчи пўстлоқ қисмида пуфаксимон кўринишда жойлашади. '
Иккиламчи флоэма ичкарисида камбий — меристема тўқимаси ҳалқа шаклидаги майда ғиштсимон ҳужайралар кўринишида жойлашган. Камбийнинг ҳар бир вегетация давридаги махсулоти марказий цилиндрда йиллик халқалар кўринишида ўз ифодасини топган.
Йиллик халқалар орасида смола каналчалари жойлашиб, улар юпқа пўстли паренхима ҳужайралари билан ўралган. Иккиламчи ёғочлик қисмида қалин пўстли трахеидлар жойлашган. Поянинг марказий—ўта қисмида ўзак жойлашиб, унинг атрофидаги ҳужайралари бирмунча майда ва пўсти қалин бўлиб, бунга перимедуляр зона деб айтилади. Бу зона атрофида бирламчи ёғочликнинг паренхима ҳужайралари жойлашган бўлади.
Топшириқ. Қарағай ва арчанинг поясидан юпқа кесик тайёрлаб,микроскопда унинг тузилиши билан танишинг. Поя тузилишининг схематик ва мукаммал расмини чизиб олинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |