Уруғланиш. Уруғчи тумшушчасига тушган чанглар вегетатив ҳужайра хисобига ўсади, улардан найча ҳосил бўлади. Чанг найчасининг учки қисмидаги геператив ҳужайра бўлинищи натижасида иккита спермия ҳосил бўлади. Чанг найчаси ўсиб бориб, тухум ҳужайра ёки синергид зонаси орқали муртак халтачасига киради. Шу вақтдан чанг найчасининг учки қйсми ёрилиб муртак халтачаси ичига иккита спермия тушади. Спермиянинг биттаси тухум ҳужайра билан қўшилиб, зиготага айланади. Натижада муртак шакллана бошлайди. Иккинчи спермия эса муртак халтачасининг иккиламчи ядроси билан бирлашади. Натижада ундан эндосперма, яъни уруғнинг махсус озиклантирувчи тўқимаси ҳосил бў лади.
Шундай қилиб, гулли ўсимликларда қўш уруғланиш процесси содир бўлади. Буни гулли ўсимликларда биринчи марта 1898 йилда С. Г. Навашин аниқлаган.
Топшириқ. Янги ёки фиксирланган материаллардан фойдаланиб, лупа ва микроскоп ёрдамида уруғчининг морфологик қисмларини ўрганинг ва расмини чизиб олинг. Уруғ муртагннинг қисмларини микроскопнинг катта объективида бирма-бир кўриб, мукаммал кўринишини чизиб олинг.
2. Керакли материаллар: янги ёки фиксирланган ғўза, олма, олча, қовоқ, нўхат, картошка, сачратки, акация, тол, лола гули, лупа ва қўшимча иш куроллари.
Ишни бажариш тартиби. Лупа ёрдамида гулнинг қисмлари морфологик жихатдан анализ қилинади. 65% спиртда фиксирланган гул чангчиснинг чангдонидан олиб ундан кундаланг кесик тайёрланади. Шу каби гул чангчисидан ҳам микрорепаратлар тайёрлаб, унинг тузилиши микроскопда ўрганилади. Гуллар тўлик ва тўлик бўлмаган икки группага бўлинади. Тўлиқ гулда косачабарг, тожибарг, чангчилар ва уруғчилар тўлиқ бўлади. Масалан, айиқтовондошлар, раъногулдошлар, дуккакдошлар оиласи ва бошқаларда. Тўлиқ бўлмаган гулда тўртта аъзодан битта ёки иккитаси бўлмайди. Масалан, лола, ширач, бойчечак, қовун, қовоқ гулида. Гул қисмлари ҳосил бўлишига кўра, жуда узоқ даврларни ўтиб эволюция тарзда мукаммаллашган махсулотдир.
Чангчининг тузилиши. Чангчи гулининг асосий қисмларидан бири, бўлиб, унда кўплаб микроспора – чанг ҳосил бўлади.Чангчи гултожи барглардан кейин жойлашган бўлиб, учинчи қаторни ташкил қилади, шакли ва сони эса, турлича бўлади. Шу сабабли, ўсимликлар систематикасини ўрганишда бу қисм муҳим белги бўлиб, ҳисобланади.
Чангчи уч қисмдан: чангдон, боғловчи ва чанг ипидан иборат бўлади. Чангдоннинг боғловчи қисми уни чанг ипи билан бирлаштириб туради. Чангчилар йиғиндиси андроцей деб аталади, улар алохида-алохида гулқўрғондан ичкариги қисмда жойлашади. Масалан, олма, нок, олча ва шу кабиларда. Бундан ташқари, бир нечта андроцей ўзаро туташиб кетган бўлиши мумкин. Масалан, гулхайри, ғўзада. Дуккакдошлар оиласи вакилларида эса, андроцей ўнта бўлиб, тўқкизтаси ўзаро туташиб ўсиб, биттаси эркин ҳолда бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |