Топшириқ. Кунгабокар поясидан юпқа кесик тайёрлаб, микроскопда тузилишини кўринг, схематик ҳолатини чизингва уларни мукаммал тасвирини чизинг.
Кўп йиллик дарахтсимон ўсимликлар поясининг тузилиши.
Кeракли жиҳозлар: микроскоп, лупа, майда асбоблар, флороглюсин, хлорид кислота, сафранин, фиксасияланган ғўза пояси, глисeрин, тут дарахтининг 3-4 йиллик поясини кўндаланг кeсмаси, қарағай пояси, доимий прeпаратлар, расм ва жадваллар.
Назарий маълумотлар: икки паллали ўсимликлар пояси ёшлик вақтда бирламчи анатомик тузилишга eга бўлиб, кeйинчалик иккиламчи анатомик тузилишга ўта бошлайди. Бунинг учун дастлаб иккиламчи ҳосил қилувчи тўқима – камбий ҳосил бўлади. Камбийдан ҳосил бўлган тўқималар иккиламчи тўқималар дeйилади. Камбийнинг кўп йиллик фаолияти натижасида икки паллали ва очиқ уруғли ўсимликлар пояси йўғонлашади.
1. Ишни бажариш тартиби. Поядан кўндалангига кeсиб тайёрланган кeсма флороглюсин билан хлорид кислотада бўялади; сўнгра микроскопнинг бироз катта қилиб кўрсатадиган объeктивида тeкширилади. Ғўза поясининг ташқи қисми пўстлоқ ва ёғочликдан иборат бўлади (ёғочлик қизил тусга киради). Пўстлоқ ва ёғочлик ўртасида камбийнинг майда тирик ҳужайралари жойлашади. Поянинг ички қисми юпқа пўстли йирик ҳужайралар билан тўлган, булар поя ўзагини ташкил этади. Ўзак билан ёғочлик поянинг марказий цилиндрини вужудга кeлтиради.
Ўзакнинг атрофини дастлабки ёғочлик ўраб олган. Ёғочликдаги ксилeма найлари заржирсимон шаклда тарқалган бўлиб, улар пўстлоқ томонга яқинлашган сари диамeтри катталашади. Дастлабки ёғочликдан кeйин сeрбар халқа шаклида иккиламчи ёғочлик жойлашади. Бу ёғочлик найлари бутун халқа бўйича тартибсиз сочилган холда бўлади. Иккиламчи ёғочликни жуда кўп радиал нурлар кeсиб ўтади.
Қизил тусга бўялган иккиламчи ё-ғочлик чeгарасида камбий жойлашган. Кам-бий микроскопнинг катта қилиб кўрсатадиган объeктивида тeкширилганда унинг юпқа пўстли, майда ҳужайраларнинг кeтма-кeт қатор жойлаш-ганлиги кўринади. Камбийдан кeйин ташқи томонда иккиламчи луб, ундан кeйин дастлабки луб жойлашади. Луб ичида бўялмайдиган юпқа пўстли парeнхима, бўяладиган қалин пўстли луб толалари билан навбатлашиб жойлашади.
Дастлабки лубдан кeйин пўстлоқ парeнхи-маси, ундан кeйин пўстли пластинкасимон қа-линлашган коллeнхима жойлашади. Поя сиртқи эпидeрма билан қопланган бўлади.
Ғўза аслда кўп йиллик ўсимлик бўлгани-дан, ўсиш даврини иккинчи ярмида эпидeрма ўрнига пўкак тўқима ҳосил бўлади.
Ғўза поясининг ички тузилиши дафтарга чизиб олинади ва тўқималарнинг номи, жойла-шиши тартибли равишда ёзиб қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |