Ўқув-тарбия жараёни
Таълим олувчилар, таълим хизматини талаб этувчилар сифатида олий таълим (бакалавриат, магистратура)нинг барча босқичида маънавий-ахлоқий ва касбий жихатдан шахс сифатида шакллантирувчилардир. Давлат таълим стандартлари ва ресурслари воситасида уларнинг сифатли таълим олиши ва касбий тайёрланиши кафолатланади.
Таълим олувчилар
Илмий-педагогик ва педагогик кадрлар
Ресурслар
7.01-расм. Ўқув-тарбия жараёни компонентлари
Таълим олувчиларнинг вазифаси ҳар томонлама ривожланган шахс бўлиб етишишлари учун олий таълим тизимидаги кенг имкониятлардан фойдаланишдан иборатдир.
ОТМ ресурслари қуйдагилардан иборат:
-молиялар (бюджет ва бюджетдан ташқари манбалардан олинадиган);
-моддий техника базаси, лабаратория ва амалий машғулотлар ўтказиш учун зарур бўлган;
-компьютер технологияларининг техникавий, математик ва программа таъминоти;
-информация базаси (дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, кўргазма материаллар ва жиҳозлар ва ҳ.к.)
Ўқув-тарбия жараёнининг санаб ўтилган компонентлари кадрлар тайёрлаш учун замин яратади. Уларнинг сифати ва рақобатбардошлиги айрим олинган хар бир компонентнинг ва умумий заминнинг ривожланганлик даражасига боғлиқдир. Шунга кўра қуйидаги савол юзага келади: ўқув-тарбия жараёни компонентларига қандай талаблар қўйилиши керак?
Бу саволга жавобни Кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастуридан топиш мумкин.
7.2.Ўқитувчиларга қўйиладиган талаблар ва унинг умумлашган модели
Ўқитувчи - таълим миқиёсида раҳбар, у фанларни ўрганишда йўналишларни кўрсатади ва таълим олувчиларни тарбиялайди.
Кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастур мақсад ва вазифаларни хал этиш биринчи галда қуйидаги талабларни қўяди:
-олий таълим тизимидаги ўқитувчилар, илмий кадрлар, ходимлар, касбий-малакавий, маданий-таълимий, иқтисодий ва ҳуқуқий даражасини ошириш;
-давлат ва ижтимоий мухофазасини такомиллаштириш, шунингдек тарбиячи, Ўқитувчи ва илмий ходим касби обрўсини кўтариш.
Узлуксиз таълим тизимини ислох қилиш муаммолари ҳакида сўзлаб, Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.А. Каримов шундай деган эди: «Ўқитувчилар ва тарбиячиларнинг турмуш эҳтиёжларини таъминлашимиз, касблари обрўсини кўтариш учун улар меҳнатини рағбатлантиришимиз лозим». Яна давом этиб: «… уни (мазкур муаммони) хал этмай келажак авлод тарбияси ҳақида гапириш хеч қандай маъно касб этмайди».
Ўқитувчи меҳнатининг устиворлиги уч «нуқтага таянади»:
-биринчиси - ўқитувчининг малакаси, маданий ва маънавий даражаси;
-иккинчиси - таълим олувчилар саводлилиги ва касбий малакаси учун ўқитувчиларнинг маънавий жавобгарлиги;
-учинчиси - моддий ва ижтимоий таъминот, келгуси авлодни гармоник ривожланишга тайёрлашда ўқитувчи меҳнатининг аҳамияти, малакали кадрлар тайёрлаш орқали иқтисодиётни кўтаришдаги ўрни.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида мужассам талаблар қўйилади, булар замонавий ўқитувчи моделини умумий тарзда ташкил этади (7.02-расм). қуйидагилар асосий талаблар ҳисобланади:
-ўқитувчи уддасидан чиқиш (код 1.00)
-тарбиялашнинг уддасидан чиқиш (код 2.00);
-шахсий сифатлар (код 3.00);
-таълим олувчилар билимини объектив баҳолаш ва назорат қилишнинг уддасидан чиқиш (код 4.00)
Ўқитувчининг уддалай олишига ўз навбатида кўпгина муҳим омиллар таъсир этади:
-ўқув жараёнини қўллаб-қувватлаш ва унинг муҳити (1.01);
-ўқитувчиларнинг руҳий-педагогик тайёргарлиги (1.02);
-касбий маълумот манбаи сифатида чет тилларини билиш (1.03);
-фанни чуқур билиш, касбий ваколатлилик ва иқтидор (1.04);
-янги педагогик технологиялардан хабардорлик (1.05);
-илмий-методик (1.06) ва илмий-тадқиқот ишлари (1.07) янги методик ва билимлар манбаи сифатида;
-ўз ишини такомиллаштиришга мунтазам интилиш (1.08);
-узлуксиз таълим тизими меъёрий ҳужжатларини яхши билиш .09);
-компъютер технологиясини эгаллаган бўлиш (1.10);
-информация базаси (1.11) ва ресурслар (1.12).
Тарбиялашнинг уддасидан чиқиш ўқитувчининг маданияти ва маънавияти (2.01), унинг шахсий хулқ-атвори ва обрўсига (2.02), ватанпарварлик ва бурчни хис этишига (2.03) юқори даражасига таянади. Таълим олувчиларда яхлит олам қиёфасини, юқори маданият, маънавият ва жахон миқиёсида фикрлашни шакллантириш учун ўқитувчи кенг гуманитар ва инсонпарварона тайёргарликка (2.04), шунингдек ўқув тарбия ишини ташкил қилиш малакасига (2.05) эга бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |