1- мавзу. Мамлакатнинг молия тизими: моҳияти ва мазмуни


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати



Download 103,15 Kb.
bet13/14
Sana22.02.2022
Hajmi103,15 Kb.
#99675
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
2 5364229628024064186

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Каримов И.А. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир - Т.: Ўзбекистон, 2012 йил, 80 б.
2. Боди, Зви, Мертон, Роберт. Финансы.: Пер. с англ.: Уч. Пос.- М.: «Вильямс», 2012.
3. Маликов Т.С., Ҳайдаров Н.Ҳ. Молия: умумдавлат молияси.- Т.: “IQTISOD-MOLIYA», 2012.-556 б.
4. Gadoеv E.F., Qurbonov X.A. Moliya. - T. O`zbеkiston Yozuvchilar uyushmasi Adabiyot jamg`armasi nashriyoti, 2005.- 189 б
5. Тухлиев Б.К., Қурбонов Х.А., Бауетдинов М.Ж., Бижанова М.Б., Давлат бюджети. Ўқув қўлланма. -Т.: ТДИУ, 2012, 199 б.
6. Финансы и кредит : учебное пособие / кол. авторов ; под ред. О.И. Лаврушина. - М. : КНОРУС, 2012. - 304 с.
7. Бочаров В.В. Корпоративные финансы.- Спб.: Питер, 2012.-272 с.
5-мавзу. Уй хўжалиги молияси. Ҳалқаро молия.
Режа:
1. Уй хўжалиги молияси- иқтисодий категория сифатида.
2. Уй хўжалиги бюджетининг даромадлари ва харажатлари қисми.
3. Халқаро молия: мазмуни ва ташкилий тамойиллари.
4. Глобал молиявий ташкилотлар ва уларнинг функциялари.
 
1.Уй хўжалиги молияси- иқтисодий категория сифатида.
Ҳозирги жаҳон молиявий- иқтисодий инқирози шароитда мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий- иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири уй хўжаликлари пул даромадларини ва харажатларини барқарорлаштириш орқали уларнинг турмуш фаровонлигини ошириш ҳисобланади. Аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш нафақат мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий барқарорлигининг асосий омили ҳисобланади, балки ҳозирги кунда тобора глоабллашиб бораётган жаҳон молиявий- иқтисодий инқирозининг республикамиз миллий иқтисодиётига таъсирини юмшатишнинг омили ва шу билан биргаликда Ўзбекистонни истиқболдаги тараққиётини таъминлаш орқали уни жаҳон бозорида янги марраларга чиқишининг асосий омилларидан бири ҳисобланади.
Молия тизимининг таркибида уй хўжаликлари молиясининг алоҳида ўрни мавжуддир. Уй хўжаликлари ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этади ресурсларни макродаражадаги айланишида алоҳида вазифаларни бажаради ва натижада яратилган кўшилган қийматни иш ҳақи шаклида ва бошқа даромадлар шаклида тақсимланишида иштирок этади. Иш ҳақи ва бошқа турдаги хизматлар учун шакллантириладиган даромадлар ҳисобига уй хўжаликларини пул даромадлари ҳосил бўлади. Бундай пул даромадлари макродаражада юқори ҳажмдаги пул маблағларини ташкил қилади. Мазкур даромадлар ҳисобига улар истеъмол тавсифидаги харажатларни амага ошириш билан бирга жамғармалар ҳисобига йирик молиявий ресурсларни вужудга келтиради.
Шахсий истеъмол фондини тақсимлашнинг пировард якуни жамият аъзолари оилавий даромадларининг таркиби топишидан иборатдир. Агар ишлаб чиқариш ва дастлабки тақсимотни таҳлил қилишнининг предмети профессинонал тайёргарликка, тажриба ва бошқа қобилиятларга эга бўлган индивидуал ходим сифатидаги инсон бўлса даромадлар ва улардан фойдаланишни тадқиқ қилганда оила асосий объект бўлади.
Иқтисодий маънода уй хўжаликлари деганда қариндошлик муносабатлари билан боғланган ва оилавий истеъмол учун биргаликда хўжалик юритадиган шахслар гуруҳи тушунилади. Уй хўжалиги такрор ишлаб чиқаришнинг охирги босқичи- моддий неъматлар ва хизматларни истеъмол қилишда иборат. Уй хўжаликлари даромадларининг таркиб топиши, улардан фойдаланиш, даромадлар ва харажатларни мувофиқлаштириш оила бюджетини ташкил этади. Оила бюджетининг даромадлар қисмини ташкил этадиган манбалар ғоят хилма хилдир. Булар ижтимоий хўжаликда меҳнатга қараб ҳақ тўлаш, ижтимоий истеъмол фондларидан бериладиган тўловлар ва имтиёзлар шахсий ёрдамчи ёки ишқибозоликка юритиладиган хўжаликдан ва якка тартибдаги меҳнат фаолиятидан келадиган даромадлар, яъни ишлайдиган ва ишламайдиган оила аъзоларининг пул тушумлари шаклидаги турли хизматлар тарзидаги ва натура шаклидаги ҳамма даромадлардир.
Ҳар қандай иқтисодий тизимда товарлар ва хизматларни такрор ишлаб чиқариш умумий жараёнини ресурслар, товар ва хизматлар ҳамда даромадларнинг доиравий айланиши кўринишида тасаввур қилиш мумкин. Асосан, хусусий мулкка таянган иқтисодий тизимларда бундай доиравий айланиш корхоналар ва уй хўжалиги ўртасида амалга оширилади.
Уй хўжаликлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган барча иқтисодий ресурслар бозорига етказиб берадилар, корхоналар эса бу ресурсларни сотиб олиб турли хил маҳсулотларга, хизматларга айлантирадилар, сўнгра эса уларни тайёр маҳсулотлар ва хизматлар бозорига етказиб берадилар. Айни пайтда ресурслар, товарлар ва хизматлар харакати билан ёнма ён даромадларни ҳам доиравий айланиши амалга оширилади. Яъни, уй хўжаликлари ўзлари етказиб берган иқтисодий ресурслар эвазига даромад оладилар ҳамда уларни товарлар ва хизматлар истеъмол қилиш учун сарфлайдилар ёки аксинча корхоналар ресурслар учун сарф харажатлар қиладилар ҳамда тайёр маҳсулотларни сотиш эвазига даромад оладилар. Бу ерда барча ишлаб чиқариш ва айирбошлаш жараёнлари фақат бозор орқали бошқарилади, бошқапча айтганда ресурслар, товарлар ва хизматлар бозоридаги шаклланган талаб ҳамда таклиф ёрдамида бошқарилади.
 
2.Уй хўжалиги бюджетининг даромадлари ва харажатлари қисми.
Уй хўжаликлари даромадларининг таркиб топиши, улардан фойдаланиш, даромадлар ва харажатларни мувофиқлаштириш оила бюджетини ташкил этади.
Уй хўжаликлари даромадлари — бу оила аъзолари томонидан маълум давр ичида олинган ёки ишлаб чиқарилган пул ва натурал шаклидаги даромадлар йиғиндисидир.
Уй хўжаликлари даромадлари — бу оила аъзолари томонидан маълум давр ичида олинган ёки ишлаб чиқарилган пул ва натурал шаклидаги даромадлар йиғиндисидир. Аҳолининг талаб-эҳтиёжлари даражаси ва таркиби даромад миқдорига бевосита боғлиқ бўлади.
Даромад даражасини таҳлил этиш, аниқлаш ва тахмин қилиш учун даромаднинг ҳар хил турлари ва кўрсаткичларидан фойда-ланилади. Қуйида даромаднинг энг кўп тарқалган турларини кўриб чиқамиз.
Даромадларнинг бир қисми моддий фаровонликни таъминлашга, бошқа қисми хизматлардан фойдаланиш учун сарфланади. Эҳтиёжлар таркибига пул даромадларининг ошишигина эмас, балки аҳоли тар-кибининг ўзгариши, аҳоли илмий-маданий савиясининг ўсиши ҳам таъсир этади.
Даромадларни номинал, ўз ихтиёридаги ва реал даромадларга ажратилади. Номинал даромадлар солиқлар ва нархларни ҳисобга олмаган ҳолдаги пул даромадлари миқдорини билдиради. Ўз ихтиёридаги даромадлар — бу солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин қолган номинал даромаддир, демак, бу даромад аҳолининг жамғариш ва эҳтиёжларни қондириш учун фойдаланадиган маблағларини ўз ичига олади.
Реал даромадлар аҳоли турмуши ҳақида гап кетганда, даромадга урғу беришади, негаки, фаровонликни билдирувчи умумлашган кўрсаткич даромад ҳисобланади. Бунда даромаднинг умумий миқцори эмас, балки жон бошига тўғри келган даромад кўрсаткичи муҳим саналиб, унга барча манбалардан келган даромад, жумладан натура наклидаги даромад ҳам киритилиши керак.
Албатта, аҳоли турмушини реал даромад ифода этади, чунки бу инфляция таъсиридан холи даромаддир. Пул шаклидаги даромад — бу номинал даромад. Реал даромад — бу қўлга теккан пулнинг харид қобилияти, яъни унга бозор нима беришидир. Аҳоли даромадидан солиқ, бадал пули каби ажратмалар тўлангандан сўнг қолган пул қўлга теккан даромад ҳисобланади, унга нима бериши бозор нархларига боғлиқ бўлди. Аҳоли номинал даромадининг ўсишига шак-шубҳа бўлиши мумкин эмас, чунки инфляция шароитида қўлга теккан пул ҳажми муттасил ортиб бормоқда.
Реал даромад деганда инфляция инобатга олиниши шарт, албатта. Унинг ҳисоб- китобига шундай ёндошган тақцирда, реал даромад жон бошига тўғри келадиган даромад ҳисобланади.
Мустақиллик даврида давлат монополиясининг барҳам топиши иқтисодий демократизмни юзага келтириб, бозор муносабатларига йўл очди. Бу аҳоли даромадларига таъсир этиши табиий, албатта. Ислоҳотлар янги даромадлар манбаларини вужудга келтирди. Маълумки, социализм шароитида меҳнатга қараб тақсимлаш шиори ўртага ташланган бўлса-да, аслида даромадларни мумкин қадар бир текис тақсимлашга, ҳаммани бир хил даромад билан таъминлашга мойиллик кучли эди. Даромадларга чегара қўйилиб, кўп пул ишлаш, яъни бой бўлиш амалда тақиқланган ва таъқиб этилган. Буни социализмни барбод бўлишининг сабабларидан бири дейиш мумкин, чунки бу тузумда кишиларнинг шахсий манфаати юзага чиқмаслиги боис меҳнат омиллари ўта заифлашиб кетиб, иқтисодиёт инқирозга юз тутди. Ислоҳотлар туфайли тадбиркорлик даромади, акциядор дивиденди, мулкдан келган даромад шаклидаги табиатан янгича бозор даромадлари пайдо бўлди.
Натижада иш ҳақи ҳам бозор даромадига айланиб бормоқда. Бозор даромади — бу ишлаб топилган даромад, яъни иш кучи, капитал ёки бошқа бойликни ўз эгаси томонидан нақадар самарали ишлатили-шига қараб топиладиган даромаддир. Бозор даромади аҳамиятининг ортиб бориши бозор муносабатларининг қарор топиб борётганлигидан дарак беради. Ислоҳотлар, шак-шубҳасиз, даромадлар таркибида чуқур ўзгаришлар яратади.
Мамлакат аҳолисининг турмуш даражаси ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажми ва таркиби билан ифодаланади. Якуний шахсий истеъмол таркиби (шахсий истеъмол харажатлари), айниқса, муҳим аҳамиятга эга.
Истеъмолнинг умумий ҳажмида узоқ муддат фойдаланишга мўлжалланган товарлар улушининг юқорилиги аҳолининг турмуш даражаси ва мамлакат иқтисодий тараққиёти даражасининг юқорилигидан далолат беради.
Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ишлаб чиқарилган маҳсулотдан аҳолининг ривожланиш индекси ва мамлакатнинг ижтимоий
Аҳолининг пул даромадларини иш ҳақи кўринишидаги барча тушумлар, пенсиялар, стипендиялар, турли нафақалар; мулкдан олинадиган фоиз, акциялар, қимматбаҳо қоғозлар, кўчмас мулк, дивидендлар, рента кўринишидаги даромадлар; чорва ҳайвонлари, томорқа хўжалиги маҳсулотлари, турли буюмлар ва бошқа товарларни сотишдан тушадиган тушумлар, турли хизматлар кўрсатишдан олинган ҳақлар ва ҳоказолар ташкил топади.
Аҳолининг натура шаклидаги даромадлари— деҳқончилик, чорвачилик, паррандачилик, боғ-қўрғон, шахсий томорқадан олинган маҳсулотлар, табиат инъомларидан шахсий, оилавий эҳтиёжлар учун тайёрланадиган маҳсулотлардан таркиб топади.
Пул ва натура шаклидаги даромадларнинг нисбати тез-тез ўзгариб туради, аммо пул шакли кўпроқтарқалган. Одатда, аҳолининг ночор қатламларида натура шаклидаги даромадлар ҳиссаси юқори бўлади. Иқтисодий вазият оғирлашган даврда натура шаклидаги даромадлар салмоғи ошиб кетади, жамоа хўжаликларида натура шаклидаги даромадлар ҳиссаси саноат ишчилари натура шаклидаги даромадлари ҳиссасига нисбатан доимо юқори бўлади, буни бюджет тадқиқотлари ҳам тасдиқлайди.
 Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлар жами аҳоли даромадлари таркибида мухим ахамияткасб этади.
Давлатнинг ижтимоий сиёсати шароитида ижтимоий трансфертлар ҳам аҳоли даромадлари таркибида алохида ахамият касб этади. Бунда ижтимоий нафакалар мухим ахамият касб этади.
Мулкдан олинадиган даромадларга аҳолинининг ихтиёрида бўлган мол мулкларини ижарага беришдан олинган даромадлар мухим аҳамият касб этади.
Аҳолининг пул даромадларини шаклланиши улар томонидан истеъмл ва ноистеъмол тавсифдаги харажатларни амалга ошириш имкониятларини юзага келтиради.
Уй хўжаликлари харажатлари қуйидаги таркибий қисмлардан иборатдир:
- Истеъмол харажатлари;
- Ноистеъмол харажатлари.
Истеъмол харажатлари олинган пул даромадлари ҳисобига шахсий истемол харажатларини ўз ичига олади. Бундай харажатлар кундали истеъмол молларини сотиб олишга қилинган харажатлар ҳисобланади. Истеъмол тавсифдаги эҳтиёжларни қондиришдан ортган пул даромадлари қисмига ноистеъмол тавсифдаги харажатлар амалга оширилади. Бундай харажатлар асосан бизнесни юритиш харажатлари, солиқлар ва бошқа турли хил тўловларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар ҳисобланади.
Иқтисодий муносабатларнинг иштирокчиси сифатида уй хўжаликларининг даромадлари миллий даромаднинг ўсишига бевосита боғлиқ бўлади. Чунки ялпи ички маҳсулотнинг таркибий элементи сифатида миллий даромад қўшилган қийматнининг хосиласидир. Миллий даромаднинг ўсиши давлат даромадлари, хўжалик субуъектлари даромадлари каби уй хўжаликлари пул даромадларининг манбаини ҳам ташкил қилади.
Уй хўжаликларининг харажатлари бир қатор таркиьбий қисмлардан иборат бўлиб, уларга таъсир этувчи бир қатор омиллар мавжуд. Бундай омиллар қаторига мамлакатдаги истеъмол товарлари ва хизматларининг баҳоси, солиқлар ва бошқаларни киритиш мумкин.
Аҳоли харажатларининг таркиби қуйидагилардан иборат:
Истеъмол харажатлари. Истеъмол харажатлари олинган пул даромадлари ҳисобига шахсий истемол харажатларини ўз ичига олади. Бундай харажатлар кундалик истеъмол молларини сотиб олишга қилинган харажатлар ҳисобланади.
Ноистеъмол харажатлари. Бундай харажатлар асосан бизнесни юритиш харажатлари, солиқлар ва бошқа турли хил тўловларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар ҳисобланади.
Ўзбекистон республикасида аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш ва кам таъминланган аҳоли қатламини ижтимоий ҳимоялаш бўйича қатор ислоҳотлар олиб борилмоқда. Аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг қуйидаги асосий йўналишларини кўришимиз мумкин:
- нархлар эркинлаштирилиши ва пулнинг қадрсизланиш даражаси ортиб бориши муносабати билан даромадларнинг энг кам ва ўртача даражасини изчил ошириб бориш;
- ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва ноозиқ-овқат моллари асосий турлари истеъмолини муайян даражада сақлаб туриш;
- аҳолининг кам таъминланган табақаларини ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш.
 
3.Халқаро молия: мазмуни ва ташкилий тамойиллари.
Ҳалқаро молия- ҳалқаро молиявий ресурслар ва уларнинг глобал харакатини тавсифловчи тушунчадир. Жаҳон савдосининг шиддатли ўсиб бориши, ишлаб чиқариш масштаби ва ихтисослашувининг ривожланиши, капиталларнининг халқаро оқимини, давлатлараро товарлар, хизматлар ва меҳнат ресурсларининг харакатини ривожланиши ҳалқаро молиянинг ривожланиши ва ҳалқаро молиявий бозорларнинг шаклланиши, давлатлараро молиявий муносабатларни тобора мураккаблашуви учун шароит яратди.
Ҳалқаро молия доимий ўзгариб турувчи ҳалқаро пул тизимининг ҳолати ва ривожланишини, алоҳида мамлакатлар тўлов балансининг ҳолати ва ўзгаришини, ҳалқаро молиявий бозорлар, ҳалқаро молиявий корпорациялар, ҳалқаро банк ва инвестицион фаолиятни ўзида акс эттиради. Жаҳон молия тизимининг асосий иштирокчилари банклар, трансмиллий корпорациялар, портфел инвесторлар ва ҳалқаро расмий қарз берувчи донорлар ҳисобланади.
Жаҳон молиявий ресурслари(глобал молиявий ресурслар)- барча мамлакатлар, ҳалқаро ташкилотлар ва жаҳоннинг молиявий марказларига тегишли молиявий ресурсларнинг глобал хажмидир. Улар ҳалқаро иқтисодий муносабатларда яъни резидент ва норезидентлар ўртасидаги муносабатларда фойдаланилади.
Жаҳон молиявий ресурсларининг манбалари қуйидагилардан иборатдир:
- донор мамлакатлар, қайсики, жаҳон молиявий ресурсларида устувор аҳамият касб этувчи иқтисодиёти ривожланган мамлакатлар;
- ҳалқаро ташкилотлар фондлари;
- хусусий шахслар, компаниялар, ташкилотлар, ривожланган мамлакатлар хукуматларига тегишли жаҳон олтин валюта заҳираларининг сезиларли қисми ва бошқалар.
Кейинги йилларда ҳалқаро молиянинг ривожланишига бир қатор омиллар таъсир кўрсатди.
Ҳалқаро молиявий операциялар алоҳида мамлакатларнинг миллий молия тизимига жиддий таъсир кўрсатиш имкониятларига эга бўла бошлади.
Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашувига трансмиллий корпорациялар (ТМК) ва трансмиллий банкларнинг (ТМБ) вужудга келиши ва кескин ривожланиши ҳам сезиларли туртки бўлди. Бутунжаҳон хўжалигининг трансмиллийлашуви натижасида мамлакатлараро миллий ишлаб чиқаришнинг ихтисослашуви ва бирлашиши ТМКларнинг фаолиятини янада ривожлантирди. ТМКлар томонидан мамлакат иқтисодиётига бевосита инвестициялаш ишлаб чиқаришда менежмент, маркетинг, технологияларни жорий этишнинг янги усулларининг ёйилишига ва шу асосда, жаҳон иқтисодиётининг глобаллашув жараёнини тезлаштирди.
Иқтисодиётни тартибга солувчи эски давлатлараро механизм ўрнига глобаллашув, интеграция, трансмиллийлашув ва минтақалашув жараёнларига мувофиқ келадиган муносабатлар қарор топа бошлади. Икки томонлама манфаатли муносабатлар кўп томонлама ҳамкорликка, миллий ишлаб чиқариш трансмиллий ишлаб чиқариш шаклига ўта бошлади. Жаҳон иқтисодий таъсирчан субъектлари ролини бутунжаҳон хўжалигининг қарийб барча соҳаларини тартибга солиб турувчи турли халқаро иқтисодий ва молиявий ташкилотлар эгаллай бошлади.
Айниқса кейинги йилларда жаҳон молиявий иқтисодий инқирозининг таъсирида жаҳон хўжалигининг тараққиётидаги ўзгаришлар ҳалқаро молияга жиддий таъсир этди.
Хусусан, 2010 йил жаҳон иқтисодиёти тарихида иккинчи жаҳон урушидан кейинги шундай йил бўлдики унда биринчи марта бутун жаҳон ишлаб чиқариш ҳамда одам бошига тўғри келадиган даромад миқдори қисқаргани кузатилди. Ўтган йил ундан олдинги йилгига нисбатан 1% ўсиш бўлди, ваҳоланки бу кўрсаткич 1946 йилдан кейинги ҳар йиллик ўртача ўсиш 3,5% эди. Ҳалқаро савдо эса 2012 йилдаги ҳолатдан 25% га камайди, бу эса 2 жаҳон урушидан кейинги энг йирик тушиш бўлди. Ялпи миллий маҳсулот давлатлар орасида Россияда -7,9% , Мексикада -6,5 % , Японияда -5,7%, Италия ва Германияда -5,0% га камайди. Аммо бир пайтнинг ўзида ялпи миллий маҳсулот Хитойда +8,4 % , Ҳиндистонда +6,1% ва Индонезияда +4,4% ўсишга эришилди. Дунё давлатлари ичида ишлаб чиқариш Макаода +13,2%, Озарбайжонда +9,3 % ва Қатарда +9,2 % га ўсди.
Ўтган йили дунё бўйича жон бошига тўғри келадиган ўртача даромад тахминан 2% га камайди, яъни 10,500 АҚШ $ ни ташкил этди ҳамда ишсизлик даражаси 2012 (7%) га нисбатан ҳам ўсиб жаҳонда ўртача 9 % ни ташкил қилди. Асосий капиталга йўналтирилган инвестисиялар эса 4% ( 800 Миллард АҚШ $) га қисқарди. Бюджет дефицити эса дунёдаги ҳар 5 мамлакатдан 4 таси да кузатилди. Бунга сабалардан ҳомашё маҳсулотлар нархининг тушиши, кредит беришдаги кўплаб чекловлар ҳамда давлатларнинг протектсионизм сиётатининг унчалик қаттиқ қўлламаслиги орқали товарларга нисбатан талабнинг камайиб кетишига олиб келди. Шу билан бир қаторда давлатларнинг ташқи қарздорлиги олдинги йилга нисбатан ўртача 6% га камайди, чунки ҳалқаро банкларнинг янги кредит ажратмалари йўқолди. Глобал таназзул аслида эса Молия бозорига нисбатан ишончсизликнинг ошиши, банкларнинг таназзули, кредит ажратмаларининг қисқариши, ипотека бозорларидаги нархларнинг тушиб кетиши, капитал қўйилмаларнинг фоиз улушларининг қисқариши, истеъмолчиларнинг ишончсизлиги ҳамда савдо тушумининг кескин камайиши асосий сабаблардан, деб белгиланади. Бундай кўринишдаги молиявий қийинчиликларга жавобан кўпгина давлатлар кўпроқ монетар ва фискал сиёсатга эътиборни қаратиб, протектсиёнистик сиёсатни эса амалга оширишни маъқул топмадилар. Натижада эса 2012 йилнинг ярмига келиб дунё иқтисодиётида янги муаммо юзага келди. Муаммо эса таназзулга қолаётган иқтисодиётни қандай қилиб қутқариб қолиш муаммоси бўлиб қолди. Бюджет дефицити оқибатида ҳар 15 давлатдан 14 таси айланма капиталга эҳтиёж сезди. Бу эса глобал миқёсда ғазнадаги янги давлат қарзларини келтириб чиқарди, яъни иқтисодни ривожлантиришга сарфланадига чиқимлар миқдори жаҳон бўйича ўртача 4 триллион АҚШ $ ини ташкил этиб қўйди. Устама фоиз улуши даражаси паст кўрсаткичларда ушлаб туриш ҳамда қарзларни тўлаш учун иқтисодиётдаги валюта миқдорини оширдилар. 2012 йилнинг бошида инфлятсия билан та’сирлашувсиз маҳсулот ҳажми бозорда кўпайиб кетди. Бу ерда фоиз даражаларни кўпайтирмасдан инфляция даражасини меъёрда ушлаб туриш марказий банкларнинг маъсулиятли ишидир аммо иқтисодий ўсишга бу салбий таъсир кўрсатди. Жаҳондаги танназзул дунёнинг яна бошқа масаларида глобал мумаммоларни юзага чиқарди. Аллақачон тўлиб тошган глобусдаги ҳар йили ўртача 80 миллионга кўпайиб бораётган дунё аҳолиси энди ишсизлик, экология муҳитининг ёмонлашуви, зарарли чиқиндиларни йўқотиш муаммоси, эпидемия, ичимлик сувининг танқислиги, очлик, денгиз балиқчилигининг белгиланган меъёрдан ортиқ ривожланиши, дарахтзорларнинг камайиши, чўллашиш ҳамда қайта тикланмайдиган ресурсларга нисбатан истеъмолнинг кўплиги каби муаммоларга дуч келмоқда. Иқтисодий-сиёсий бошқарув органи бўлган маҳаллий ҳукуматлар эса ҳалқаро эмиграция, товарлар оқими, молиявий ҳолат ҳамда те
хнологик ўзгаришларни бошқаролмай қолдилар. Давлат ичкарисидаги регионал сепаратистик ҳаракатлар кичик этник ва миллатлар аро келишмовчиликлар устидан бошқарувни йўлга қўя олдилар. Бунга кўпгина собиқ иттифоқ давлатлари, собиқ Югославия, Ҳиндистон, Ироқ, Индонезия ва Канада давлатлари мисол бўла олади. Аммо, марказий давлат бошқарувлари асосан Европа Иттифоқида ҳалқаро миқёсидаги муаммоларни ҳал қилиш борасида ўз куч ва мавқеъларини йўқотиб бормоқдалар. Ғарбий Европадаги 1999 йилда ягона умумий валюта евронинг жорий қилиниши аслида иқтисодиётларни умумлаштириш йўлида қилинган янги қадам бўлса-да аммо, бунга алоқадор бўлган евро давлатларидаги маҳаллий даромад ўсиш даражалари, пул ислоҳоти йўналишлари ҳамда маданий-сиёсий вазиятларнинг турличалиги сабабли иқтисодий риск тобора ортиб кетди. Ғарб давлатларидаги ресурсларни ташкил қилиш борасидаги ижтимоий ёрдам масаларидаги мураккабликлар туфайли янги ишчи ўринларни барпо қилиш учун инвестициялар сонини кўпайтириш борасидаги мумаммолар туғилди. Натижада саноатга етарли ишчи кучини тайёрлаш учун, меҳнат ресурслари сонини камбағал давлатлар ишчи кучи ҳисобига тўлдира бошладилар. АҚШ даги 11 сентябр воқеясидан кейин иқтисодиётдаги молиявий рискнинг ортиши натижасида инвесторлар ўзларининг пулларини антитеррор дастурлари учун эмас, балки бошқа йўналишларга йўналтира бошладилар. Ироқ ва Афғонистондаги урушлар иқтисодий- инвестицён лойиҳаларга ўз таҳликасини ўтказди. Лекин шунга қарамасдан ҳозирги барча жабҳалардаги технологик ривожланишлар кенгайди. Бу масалан, қишлоқ ҳўжалигида, медицинада, алтернатив энергия ресурсларини барпо қилишда, металлургия ҳамда транспорт соҳасида кўзга ташланади. Шунингдек, яхшиланган глобал алоқа тармоқлари ҳалқаро савдода сарф-ҳаражатларни қисқартирди. Бундай қулайликлар меҳнат ресурсларининг ва меҳнатни тақсимлашнинг глобал мавқейи ошишида қулайлик яратмоқда. Мана шундай кўрсаткичлар эса дунё иқтисодиётини қайта ривожланиш потентсияли ҳали юқори эканлигини кўрсатади.
2012 йилда жаҳон иқтисодиётининг ривожланишининг тенденциялари ыуйидагилардан иборат бўлиши кутилмоқда:
1. Ишсизлик даражасининг ўсиши ва бунинг натижасида аҳоли турмуш даражасининг пасайиши;
2. Кўплаб мамлакатларда товарларга ички талабнинг пасайиши ва иқтисодиётнинг реал сектори суръатларининг изчил ўсиши учун мустаҳкам асос яратиш имкониятининг сустлиги;
3. Банклар ва молиявий секторларнинг жуда катта миқдорда пул кредитлари билан тўлдирилиши натижасида бир қатор мамлакатларда инфляция жараёнларининг кескин кучайиб кетиши;
4. Фонд, хомашё ва молия бозорларида катта спекулятив ўйинлар давом этиши, реал қийматга эга бўлмаган пул ҳажмининг кўпайиши, яъни янги молиявий «кўпиклар» хавфининг авж олаётгани яна молиявий касодларга олиб келиши мумкинлиги;
5. Жаҳон амалиётида давом этаётган протекционизм сиёсати вужудга келиши;
6. Молиявий-иқтисодий соҳадаги қўллаб-қувватлаш чораларининг ҳаддан зиёд узоқ давом этиши иқтисодиётни ривожлантиришда мувозанатнинг бузилиши ва эркин тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги жиддий чеклашлар содир бўлиши кутилмоқда.
Халқаро алоқаларнинг ривожида молиянинг роли уч йўналишда намоён бўлади:
1.Турли хил йўналишдаги халқаро ҳамкорликни молиялаштириш учун керакли манбалар қидириш ва мобилизациялаш.
2.Халқаро интеграцион жараёнларни мувофиқлаштириш.
3.Хар қайси халқаро муносабатларнинг тури ва бевосита иштирокчиларини ривожлантиришга рағбатлантириш.
 
4.Глобал молиявий ташкилотлар ва уларнинг функциялари.
Ҳалқаро валюта-кредит ва молиявий муносабатларнининг институтционал асосини кўп сонли халқаро молиявий(глобал) ташкилотлар ҳам ташкил қилади. Уларнинг ҳар бири йирик молиявий ресурслари ва салоҳияти билан халқаро валюта-кредит ва молиявий муносабатларни тартибга солади.
Ҳалқаро молиявий ташкилотлар жаҳон молиявий ресурслари бозорини барқарорлаштириш ва ҳалқаро капитал ҳаракатини рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган.
Ҳалқаро(глобал) молиявий ташкилотларга бирлашган миллатлар ташкилотининг маҳсус ҳалқаро молия институтлари ҳисобланувчи Ҳалқаро валюта фонди, Ҳалқаро тикланиш ва тараққиёт банкини(Жаҳон банки гуруҳи) киритишимиз мумкин.
Шу билан биргаликда Халқаро ҳисоб китоблар банки, Европа таъмирлаш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки ва бошқа ҳалқаро молиявий институтларни ҳам санаб ўтишимиз мумкин.
Ҳалқаро молиявий ташкилотларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- жаҳон хамжамиятининг ҳалқаро молия ва жаҳон иқтисодиётини барқарорлаштириш мақсадидаги сайи харакатларини бирлаштириш;
- давлатлараро валюта-кредит муносабатларини тартибга солишни амалга ошириш;
 - жаҳон валюта, ҳисоб-китоб ва кредит сиёсати ;-стратегия ва тактикасини ҳамкорликда ишлаб чиқиш ва мувофиқлаштиришишлаб чиқиш
Ҳалқаро молиявий институлар(ташкилотлар) орасида Ҳалқаро валюта фонди(ҲВФ) алоҳида аҳамиятга эга бўлган ташкилотдир. Ушбу фонд 1945 йилда ташкил этилган. ХВФнинг мақсади аъзо мамлакатлар валюта-молия сиёсатини мувофиқлаштириш, тўлов балансини тартибга солишва валюта курсини барқарорлигини кўллаб қувватлаш учун қарз бериш ҳисобланади. ХВФ иқтисодий нобарқарор мамлакатлар тўлов балансида қийинчилик сезаётган ўз аъзоларини имтиёзли молиялаштиради, уларга турли техник ёрдамлар кўрсатади.
ХВФ халқаро валюта тизимининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида қуйидаги механизмлар бўйича қарз беради:
1. Қарз олиш тўғрисидаги бош шартнома. 1962 йилда қабул қилинган, унда 11 та иштирокчи қатнашади.
2. Қарзлар тўғрисидаги янги шартнома. 1997 йилда қабул қилинган, 25 та давлат ва муассасалар иштирок этади.
“Стэнд-бай” кредитлари ХВФнинг кредитлаш сиёсатининг асосини ташкил этади. Ушбу кредит шартномаси асосан аъзо мамлакатларнинг тўлов балансида мавжуд муаммоларни ҳал қилиш учун қисқа муддатли кредитларни беришни назарда тутади. Одатда ушбу кредитнинг муддати 12-18 ойни ташкил этади.
Кенгайтирилган кредит механизми. ХВФ кенгайтирилган кредитлаш менханизми бўйича аъзо мамлакатлар белгиланган миқдорда кредлит олиш ҳуқуқига эга бўлиб,, одатда, уч-тўрт йилга тақдим этилади.
Камбағалликка қарши ва иқтисодий ўсишни қўллаб қувватлаш механизми. 1999 йил ноябрида жорий этилган бўлиб, дастлаб амал қилган тузилмани қайта қуришни кенгайтирилган молиялашнинг давоми ҳисобланади.
Қўшимча заҳираларни молиялаш механизми.
Қопловчи молиялаш 1963 йилда жорий этилган бўлиб, жаҳон бозорларида товар хом ашё нархининг ўзгариши натижасида экспорт тушуми камомади ҳосил бўлган ёки озиқ овқат импорти қийматининг ўсишига дуч келган мамлакатларга тақдим этилади.
Фавқулодда ёрдам. Ушбу тартиб фавқулоддаги ҳолатлар туфайлитўлов балансида муаммолар вужудга келган аъзо мамлакатларни молиявий қўллаб қувватлаш мақсадида ажратилиши кўзда тутилган.
Ўзбекистоннинг ХВФбилан охирги молиявий шартномаси 1995 йил 18 декабрда 124,7 млн. СДР миқдорида “Стенд-бай” кредити олиш тўғрисида тузилган. Ҳозир Ўзбекистон ХВФ олдид хеч қандай мажбуриятга эга эмас.
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки – умумжаҳон банкининг асосий ташкилоти бўлиб, биринчи давлатлараро инвестицион институт ҳисобланади.
ХТТБнинг мақсади – аъзо мамлакатлар иқтисодиётини қайта қуришга ва ривожланишига капитал қўйилмалар бериш, хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш орқали қўллаб қувватлаш, тўлов баланси мувозанатини таъминлашга қаратилган қарз беришдан иборат.
2012 йил охирида банк томонидан берилган кредитлар 479 млрд. долларга етди. Банк 2012 йилда 42 та мамлакатга 1226 та янги лойиҳалар бўйича жами 32,9 млрд. доллар миқдорида кредит ажратди.
 Минтақавий молия институтлари таркибида европа тикланиш ва тараққиёт банки(ЕТТБ)- 1991 йилда ташкил топганва унга 56 та мамлакат аъзо. ЕТТБ Марказий ва Шарқий европа мамлакатларига бозор иқтисодиётига ўтиш бўйича ислоҳотларни ўтказишда кўмаклашиш мақсадида тузилган.
ЕТТБнинг фаолият доираси қуйидаглардан иборат:
- инфратузилмани ривожлантириш;
- турли хусусий ва хусусийлаштирилган корхоналарни лойиҳаларини молиялаштириш ва кредитлаш. Бунда ресурсларнинг 60%и хусусий секторга, 40%и давлат секторига мўллжалланган.
- хусусий капитал қўйилмаларга кафолат бериш;
- иқтисодиётнинг таркибий тузилишини қайта қуриш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;
- аниқ лойиҳаларга маслаҳат-техник ёрдам бериш.
Банк тақдим этадиган кредитнинг энг кам миқдори 5 млн. еврони ташкил этади.
Ўзбекистон 1992 йилдан ЕТТБ аъзоси ҳисобланади. ЕТТБ 1992 йилдан то ҳозирги вақтгача иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги 550 млн. евро миқдорида 50 дан ортиқ лойиҳаларни молиялаштирди.
Минтақавий ривожланиш банкларининг яна бир тури Осий тараққиёт банкидир(ОТБ). Ушбу банк 1966 йилда ташкил этилган. 57 та мамлакат аъзо ҳисобланиб, шундан 41 таси ҳудудий мамлакатларва 16 таси ҳудуддан ташқари мамлакатлардир.
 ОТБнинг мақсади Осиё қитъасидаги ривожланаётган мамлакатларга иқтисодий риқожланишда кўмаклаши, ҳудудий хамкорликни рағбатлантириш, аъзо мамлакатларга техник ёрдам кўрсатиш ва уларнинг иқтисодийсиёсатини мувофиқлаштиришдан иборат.
Ўзбекистон ОТБга 1995 йилда аъзо бўлган. Банкнинг минтақавий аъзолари рўйхатида 15 ўринни, йирик акционерлари рўйхатида 22 ўринни эгаллайди.
1995-2012 йилга қадар Ўзбекистонга 30 та лойиҳа учун умумий суммаси 1,29 млрд. доллардан ортиқ кредитлар ажратди. Шунингдек, ОТБ Ўзбекистонга 40,75 млн. доллар миқдорида техник ёрдам кўрсатди.
2012йилда Ўзбекистон ва ОТБ молиявий хамкорлик дастури доирасида мамлакатнинг транспорт ва энергетика инфратузилмасини модернизациялаш ҳамда кичик бизнесни қўллаб қувватлаш мақсадида 1 млн. доллар миқдорида 3 та янги лойиҳа тайёрланиши ва тасдиқланиши кўзда тутилган.
Ислом тараққиёт банки(ИТБ) минтақавий молиявий ташкилотларнинг биридир. Ушбу банк 1974 йилда ташкил этилган. Ислом динига эътиқод қилувчи 35 та мамлакат аъзо. ИТБнинг мақсади аъзо мамлакатларнинг ривожланиш лойиҳаларини, ташқи савдони кредитлаш ва савдо, саноат компаниялари капиталларини инвестициялашдан иборат.
Ўзбекистон ИТБга 2003 йил 3 сентябрда аъзо бўлиб кирган. Банк Ўзбекистонга 2003-2012 йиллар мобайнида умумий қиймати 150 млн. долларга тенг молиявий хизматлар кўрсатган.

Download 103,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish