1- мавзу. Мамлакатнинг молия тизими: моҳияти ва мазмуни



Download 103,15 Kb.
bet12/14
Sana22.02.2022
Hajmi103,15 Kb.
#99675
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
2 5364229628024064186

3.Суғурта бозори.
Суғурта бозори молиявий бозорнининг асосий элементларидан бири ҳисобланади. Суғурта бозорида суғурта хизматларини таклиф этувчи турли ҳил суғурта компаниялари ва суғурта хизматларига эхтиёж сезувчи субъектлар иштирок этадилар.
Агар, суғурта бозорида суғурта хизматларини тақдим этувчи суғурта компаниялари учун суғурта даромад олишнинг асосий манбаи сифатидаги бизнес ҳисобланса, суғурталанувчи учун рўй бериши мумкин бўлган суғурта ҳодисаси рўй бериши натижасида кўриладиган эҳтимолли зарарларни камайтириш имкониятидир.
Барча молиявий бозоорларда бўлгани каби суғурта бозорида ҳам суғурта хизматларини таклиф этувчилар ва суғурта хизматларини истеъмол қилучви(талаб) субъектлар билан биргаликда суғурта бозорининг махсус ва умумий инфраструктураси субъектлари ҳам иштирок этадилар. Суғурта бозорининг ривожланганлик даражаси ушбу бозорда суғурта хизматларининг турларининг кўплиги ва ушбу хзиматларнинг сифат даражасининг юксаклигига ҳам бевосита боғлиқдир.
Суғурта бозоридаги суғурта компанияларининг ўз мижозларини кўпайтириб бориши уларга катта миқдорда фойда келтириши билан бирга, миллий суғурта бозорининг ривожланишига олиб келади ва натижада суғурта компаниялари халқаро суғурта бозорларига кириб бориш имкониятига эга бўладилар. Бу жараён ўз навбатида суғурта компаниялари томонидан турли хил суғурта хизматлари билан биргаликда “Янги молиявий маҳсулотлар”ни ўзлаштиришлари, молиявий бозорнинг бошқа сегментларида ҳам ўз фаолиятларини ривожлантириб бормоқдалар. Бу тенденция Англия, АҚШ, Германия, Швецария, Япония каби кўпгина мамлакатларнинг суғурта компаниялари молиявий салоҳиятини янада юксалтирилишига, уларнинг фаолиятини байналминаллашувига олиб келди. Ҳалқаро суғурта бозорида устувор мавқега эгналик қилиш билан бирга, йирик универсал молиявий муассаса айланиб бормоқдалар.
 
4.Суғурта ташкилотларининг молиявий моделлари.
Суғурта ташкилотларининг молиявий модели уларнинг баланси ҳисобланади. Суғурта ташкилотлари балансининг активида уларнинг ихтиёридаги мулклари ўз ифодасини топган. Суғурта компаниялари активларининг асосий моддалари қуйидагилардан иборат: асосий воситалар, номоддий активлар, инвестициялар, суғурта заҳираларида қайта суғурталовчиларнинг улуши, дебиторлик қарзлари ва пул маблағлари.
Суғурталовчи учун хусусиятли бўлган баланс активининг моддаларига ҳаётни суғурталаш бўйича ссудалар, қайта суғурталовчиларнинг суғурта заҳиралардаги улуши, суғурта операцияқлари, биргаликда суғурталаш ва қайта суғурталаш бўйича дебиторлик қарзлар ҳамда бошқалар киради.
Ҳаётни суғурталаш бўйичассуда- бу суғурталовчи томонидан суғурта шартномасидаги шартларга мувофиқ ушбу шартнома асосида жамланган маблағлар ҳисобидан суғурталанувчига бериладиган ссудалардир.
Суғурта заҳираларида қайта суғурталовчининг улуши ўзида қайта суғурталовчи томонидан қабул қилинган риск миқдорида жавобгарликни олиш учун суғурта заҳираларининг бир қисми тушунилади. Суғурталаш, биргаликда суғурталаш ва қайта суғурталаш бўйича дебиторлик қарзлар суғурталовчилар, агентлар, брокерлар ва бошқа дебиторларнинг суғурталаш, қайта суғурталаш ва биргаликда суғурталаш бўйича қарздорлиги тушунилади.
Суғурта ташкилотларининг капиталлари(молиявий ресурслари) манбалари таркиби икки қисмдан иборат: хусусий капитал ва жалб қилинган маблағлар. Суғурта компанияларининг хусусий капиталлари бошқа хўжалик субъектлари каби низом капитали, қўшилган капитал, заҳира капитали, тақсимланмаган фойда , мақсадли тушумлар ва молиялаштириш каби таркибий қисмлардан иборат.
Молиявий ҳимоя институти сифатида суғуртанинг ижтимоий аҳамиятини инобатга олган ҳолда суғурта компанияларнинг низом жамғармасига минимал талаб юқори миқдорни ташкил қилади.
Суғурта компанияларининг суғурта бизнес хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, улардаги жалб қилинган(мажбуриятлар) маблағларнинг таркиби қуйидагилардан иборат бўлади: суғурталанувчиларнинг суғурта бадалларининг бир қисми ҳисобига шакллантириладиган суғурта заҳиралари, суғурталаш, биргаликда суғурталаш ва қайта суғурталаш бўйича кредиторлик қарзлар, бевосита суғурта операциялари билан боғлиқ бўлмаган фаолият бўйича кредиторлик қарзлар.
Суғурта ташкилотларининг даромадлари суғурта ва бошқа қонунчиликда таъқиқланмаган операциялар натижасида уларнинг ҳисоб рақамлариа келиб тушган пул маблағларидир. Суғурталовчининг барча даромадларини 3 асосий гуруҳга ажратиш мумкин: суғурта операцияларидан олинадиган даромад, инвестицион фаолиятдан олинадиган даромад ва бошқа суғурта операцияси билан боғлиқ бўлмаган даромадлар.
Суғурта операцияларидан олинадиган даромад суғурта мукофотларидан келиб тушадиган, қайта суғурталашга берилган рисклар бўйича зарарлар улушини қоплаш бўйича тушумлар, суғурта ташкилотининг суғурта хизматлари бўйича воситачилик фаолияти учун комиссион ва брокерлик мукофотлари ва бошқаларни кўришимиз мумкин.
Суғурта ташкилолариинг даромадлари таркиби
Суғурта операцияларидан олинадиган даромад
Инвестицион фаолиятдан даромад
Бошқа даромадлар
Чегирилади
Суғурта операциялари бўйича харажатлар
Иш юритиш харажатлари
Бошқа харажатлар
Тенг
Суғурта ташкилотининг молиявий натижаси
Чегирилади
Заҳира фондига ажратмалар
Улушда иштирок этганиги учун даромад
Қимматли қоғозлардан даромад
Фойда солиғидан имтиёзлар
Тенг
Солиққа тортиладиган база.


Суғурта ташкилотларининг молиявий натижалари
Суғурта ташкилотининг инвестицион операциялардан олинадиган даромадлари суғурта заҳиралари ва бўш пул маблағларини инвестицион фаолиятга жойлаштиришдан олинадиган даромадлардир. Шуни таъкидлаш жоизки, суғурталовчининг инвестицион фаолияти суғурта операцияларига нисбатан бўйсунувчи(иккинламчи даража) тавсифга эга. Инвестиция операциялари суғурта ташкилотлари томонидан қабул қилинган суғурта мажбуриятлари хажми, уларни замон ва макон бўйича амалга ошириш хусусиятлари бўйича мувофиқлаштирилиши зарур бўлади.
Суғурта компаняларининг бошқа даромадларига суурта операциялари билан боғлиқ бўлмаган бошқа даромадлар киритилади. Хусусан, бундай даромадларга қуйидагилар киритилади:
- депо ҳисоб рақамларига ҳисобланган фоизлар бўйича мукофит;
- суғурталовчи томонидан ўзининг суғурта тўловлари бўйича мажбуриятларини бажариб бўлганидан сўнг регресс тартибида оладиган маблағлари;
- асосий фондларни реализация қилишдан олинадиган даромадлар;
- суғурталовчи томонидан мулкларни ижарага беришдан олинадиган даромадлар ва бошқалар киритилади.
Суғурта ташкилотларининг харажатларини суғурта операциялари билан боғлиқ харажатлар, бевосита суғурта операциялари билан боғлиқ бўлмаган харажатларга ажратиш мумкин.
Суғурталовчининг харажатлари молиявий натижалар ва солиққа тортиш базасини аниқлашда ҳисобга олинадиган суғурта хизматларининг таннархини шакллантиради.
Суғурта ташкилотининг молиявий натижалари суғурталовчининг молиявий хўжалик фаолиятини пировард натижаси ҳисобланади.
Суғурта тизимида фойда нафақат реал молиявий натижа сифатида кўрилади, балки меъёрий фойда деб номланувчи фойда ҳам кўлланилади. Айнан бу суғурта хизматлари бўйича таърифларни шакллантиришда суғурта хизматлари нархига қўшилади. Суғурта операцияларининг меъёрий фойдаси- брутто премия таркибига киритилган ва суғурта операцияларидан олинадиган фойдадир.
 

Download 103,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish