ЙТҲнинг таърифини тушунтириб беринг?
ЙТҲнинг қандай турлари мавжуд?
ЙТҲни таҳлил қилишнинг асосий вазифалари нималардан иборат?
Қандай ҳолат хавфли вазият дейилади?
ЙТҲнинг бошланғич фазаси деганда нимани тушунасиз?
ЙТҲнинг кулминацион фазаси деганда нимани тушунасиз?
ЙТҲнинг ҳисобга олиш қандай амалга оширилади?
ЙТҲ карточкасини қандай тўлдирилади?
15,16-мавзу. Пиёдаларнинг ҳаракат хавфсизлигини ошириш йўллари
Автомобилнинг ҳаракати назарияси.
Таянч сўзлар ва и боралар: аҳоли пунктлари; ажратувчи тасма; сунъий ёритиш; пиёдалар йўлаги; велосипед йўлаги; маҳаллий тасма; пиёдалар ўтиш жойи; ер ости; ер усти; пиёдалар эстакадаси; пиёдалар светофори; болалар муассасалари. Автомобил, юк ташувчи, йўловчи ташувчи, махсус автомобиллар, габарит параметрлар, ғилдирак формуласи, оғирлик параметрлари.
Пиёдалар ҳаракатини ташкил этиш автомобил йўлларини ва шаҳар кўчаларини иккита бўлакка бўлиб олиб борилиши лозим. Биринчи бўлак чорраҳа ва туташма жойлар, иккинчи бўлак чорраҳа ва туташмалар оралиғидаги йўл бўйидаги минтақа.
Пиёдалар ҳаракатини ташкил этиш қуйидаги тамойиллар бўйича амалга оширилади:
I.Пиёдалар транспорт воситаларининг ҳаракатига таъсир кўрсатмайдилар.
II.Пиёдалар транспорт воситаларининг ҳаракатига қисман (вақти-вақти билан) таъсир кўрсатадилар.
III. Пиёдалар транспорт воситаларининг ҳаракатига таъсир кўрсатадилар.
Аҳоли пунктидан ўтган йўлларда ҳаракатни тўғри ташкил қилиш учун қуйидаги ишларни амалга ошириш керак:
1. Йўл белгисини, йўл белги чизиғини, йўл тўсиғини ва йўналтирувчи қурилмаларни жойлаштириш.
2. Енгил ва юк автомобилларини алоҳида ҳаракат тасмалари бўйича ҳаракатлантириш.
3. Ажратувчи тасма ўрнатиш.
4. Бир томонлама ҳаракатни ташкил қилиш (йўналишлар бўйича ҳаракатни бошқа-бошқа кўчаларда ташкил этиш).
5. Сунъий ёритишни таъминлаш.
6. Пиёдалар ҳаракатини ташкил қилиш.
7. Велосипедчиларнинг ҳаракатини ташкил қилиш.
Ҳаракат хавфсизлигини оширишда тарғибот ишлари ва йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик бўйича пиёдаларнинг жавобгарлиги. Йўлларда ҳаракатланиш қоидаларини тарғиб қилиш ва ЙТҲларининг олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш, шу мақсадда оммавий ахборот воситалари (матбуот, радио, телевидение), нашриёт, кино, театр санъати имкониятларидан фойдаланиш, кўрик, танлов ва мусобақалар ўтказиш ҳаракат хавфсизлигини оширишда сезиларли омил бўлиб хизмат қилади.
Автомобил транспорти юк ташувчи, йўловчи ва махсус турларга бўлинади.
Юк автомобиллари ўз навбатида:
юк ташувчи автомобилларга;
етакчи автомобилларга:
тиркамалар ва ярим тиркамаларга бўлинади.
Йўловчи автомобиллар йўловчиларни ташишга мўлжалланган бўлиб улар ўриндиқлар сонига қараб:
- енгил автомобиллар:
- автобусларга бўлинади.
Махсус автомобиллар маълум ишларни бажаришга мўлжалланган механизм, асбоб ва ускуналар билан жихозланган бўлади. Буларга санитария, ўт ўчириш, автоцистерналар, цемент ташувчи, кўча супирувчи, юк ортиш автомобиллари ва бошқалар киради.
Автомобиллар умумфойдаланадиган йўлларда ҳаракатланишга мўл-жалланган ва йўлдан ташқарида фойдаланадиган – каръер автомобилларига бўлинади.
Барча автомобиллар икки рақамдан иборат ғилдирак формуласи билан тавсифланди. Биринчи рақам – умумий ғилдираклар, иккинчи- тортувчи ғилдираклар сони. Масалан, Нексия автомобили 4 2, Нива-Шевроле 4 4 ғилдирак формуласига эга.
Барча автомобиллар қуйидаги асосий параметрлар билан тавсифлан-ади:
Габарит параметрлар. Бунга транспорт воситасининг узунлиги, эни, ба-ландлиги, базаси, ғилдирак излари орасидаги масофа, йўл тирқиши(автомобилнинг энг пастки нуқтасидан йўлгача бўлган масофа), энг кичик бурилиш радиуси киради.
Оғирлик параметрлари Буларга тўлиқ оғирлик-транспорт воситасининг юк, ҳайдовчи, ва йўловчилар билан ишлаб чиқарувчи корхона томонидан белгиланган оғирлиги. Юк кўтариш қобилияти - транспорт воситасининг тавсифномасида кўрсатилган юк оғирлиги. Транспорт воситасининг ўзининг оғирлиги (аслахаланган,юксиз, ёқилғи, мойлаш, совитиш ашъёлари ва жихозлари билан).
Тортиш қобилияти. Транспорт воситасининг тортиш қобилияти юқори тезлик билан юриши, йўл қаршилиги катта бўлган йўл бўлагида ҳаракатлана олиши билан тавсифланади. Тортиш қобилияти тортиш ғилдиракларидаги хар хил тезликлардаги тортиш кучига боғлиқ.
Тортиш қобилияти максимал тезлик, тезланиш вақти(маълум тезликка етгунча кетган вақт, маълум йўл бўлагини босиб ўтиш учун сарфланган вақт), ҳаракатланиш мумкин бўлган максимал нишаблик билан тавсифланади.
Тормозланиш қобилияти. Транспорт воситаларининг тормозланиши тормоз йўли, тўхташ йўли ва секинлашиш кўрсаткичлари билан тавсифланади.
Турғунлик - транспорт воситасининг сирпаниш, силжиш ва ағдарилиб кетишига қарши хусусияти.
Бошқарувчанлик- транспорт воситасининг ҳайдовчи белгилаган йўналишда ҳаракатланиш хусусияти.
Ўтувчанлик - транспорт воситасининг нотекис жойларда кузовнинг пастки қисмлари билан тегмасдан ҳаракатлана олиши.
Ёқилғи тежамкорлиги Транспорт воситасининг белгиланган масофада сарфлаган ёқилғи миқдори билан (кўпинча л/100 км), бир бирлик бажарилган транспорт иши учун сарфланган ёқилғи(г/ткм) билан тавсифланади. Ёқилғи тежамкорлиги транспорт воситаси двигателининг қуввати ва унинг техник холати, трансмиссиянинг техник холати ва унда ишқаланишларни енгиш учун сарфланаётган ёқилғи, транспорт воситасининг юкланганлиги, ҳаракатланиш режими, ҳайдовчининг квалификацияси, йўл шароити ва бошқаларга боғлиқ..
Назорат саволлари:
Пиёдалар ҳаракатини ташкил этиш тамойиллари.
Пиёдалар ҳаракат хавфсизлигини оширишусуллари.
Пиёдалар ҳаракат хавфсизлигини ошириш тарғибот-ташвиқот усуллари.
Автомобиллар қандай тавсифланади?
Автомобиллар қандай параметрлар билан тавсифланади?
Оғирлик, габарит параметрлари.
17,18-мавзу. Автомобил транспортининг эксплуатацион кўрсаткичлари.
Хавфли юкларни ташиш.
Режа:
1. Автомобилнинг конструктив хавфсизлиги тўғрисида тушунча.
2. Автомобилнинг актив, пассив авариядан кейинги ва экологик хавфсизликлари.
3. Тортиш-тезлик хусусиятлари. Тормозлаш хусусиятлари.
4. Автомобилнинг турғунлиги, бошқарилувчанлиги ва ўтувчанлиги.
5. Ҳайдовчининг иш жойининг хусусиятлари.
6. Хавфли юклар ва уларнинг турлари.
7. Хавфли юкларни ташиш талаблари.
8. Хавфли юкларни ташишга тайёргарлик ва талаб этиладиган хужжатлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |