1- мавзу: Кириш


Қизил ранг- енгил аланга олувчи моддалар ташиганда белгиланади. Яшил ранг



Download 38,15 Mb.
bet15/17
Sana24.02.2022
Hajmi38,15 Mb.
#203526
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
ЙҲҚ ва ҲХА. ММ

Қизил ранг- енгил аланга олувчи моддалар ташиганда белгиланади.
Яшил ранг-ёнмайдиган захарли бўлмаган газлар.
Хаво ранг- сув билан реаксияга кирувчи моддалар
Сариқ ранг- ишқорли моддалар
Оқ ранг- захарли моддалар
Қора-оқ ранг -бошқа хавфли моддалар
Транспорт воситаларининг техник холати ГОСТ 25398-75 юк автомобиллари, гост 3163-76 “Автомобилларга тиркама ва ярим тиркамалар ”да талаб этилган холатларда мос равишда жихозланиши билан чиқариш трубаларини радиатор олдида ўнг томонга ағдарилган холда ўрнатилади ва бунда у учқун ўчирувчи билан жихозланади. Ёқилғи баклари ва уларни қўшимча жихозлашга эътибор бериш керак бўлади, яъни хар хил урулишлардан сақловчи ғилофларни қўллаш. Электр тизимида хам носозликлар бўлишига имкон бермаслик. Хар бир транспорт воситаси хавфли юкларни ташиш вақтида қўшимча қўйидаги жихозлар билан таминланиши керак:

  • Икки дона “ҳаракат тақиқланади” йўл белгииси билан.

  • Эхтиёт ускуналари мажмуаси.

  • Ўт ўчириш жихози 2 дона

  • ТВ си турига қараб 2 донадан кам бўлмаган юриб кетишини қайтарувчи таянч.

  • Милтиллаб ёнувчи холатда тўхташ белгиси билан

  • Тиббиёт аптечкаси

  • Кўпгина холатда махсус химоя воситалари билан

  • Химоя номаси

  • Белкурак ва икки дона хавфлилик тўғрисида ахборот берувчи(СИО)чи хавфлилик ахбороти тизими.

Хавфли юкларни ташишга тайёргарлик жараёнларида транспорт воситаларини жихозлаш билан яна уларни ташиш учун кулай йўланишларини аниқлаш бу йўланишларда харакат хавфсизлигини ташкил этувчи маъсул ташкилотлар билан режалар тузиш хамда хайдовчиларни хавфли юкларини ташиш ишларини бажаришга тайёргарлик ишларини хам бажариш керак бўлади.Бунинг учун хавфли юкларни олиб юриш учун белгиланган йўл йўланишларида ахоли яшаш жойлари, айниқса болалар муассасалари ва оммавий йиғимлар ўтқазиладиган жойлардан иложи борича узоқроқдан ўтишни таминлаш керак бўлади. Йўланишда мажбурий ва эхтиёж учун тўхташ жойлари, алоқага чиқиш мумкин бўлган ёки биринчи ёрдамни бериши имконияти бўлган жой ва муассасалар кўрсатилади. Шу билан бирга йилда ёқилғи билан таъминловчи пунктлар ва улардан қандай фойдаланиш тартиблари белгилаб ўтилади. Йўланиш бўйига йўл бўлакларида рухсат этилган алоқа тезлиги белгилаб қўйилади. Худди шундай йўланишдаги хавфли йўл бўлакларини алохида қайд этилган бўлиши керак.
Танланган йўланиш маъсул билан келишилади ва қуйидаги хужжатлар тойёрланади.

  1. Хавфли юк ташувчи транспорт воситаси сертификати уни жихозланганлиги ва махсус юкни ташиш учун тайёрлиги тўғрисида.

  2. Хавфли юкни ташиш учун белгиланган йўланиш чизмаси.

  3. Хавфли юкни ташувчи хайдовчининг тайёрланганлиги тўғрисида маълумот.

Юқорида қайд этилган хужжатлар асосида хавфли юкларни ташиш тўғрисидаги йўланиш чизмаси. Юк ташишдан 10 сутка олдин келишилган бўлиши керак. Баъзи тафсилотлар бўйича ўзгаришлар тузилса қайта келишилса керак бўлади.
Йўланиш чизмаси ДЙХХБ томонидан келишилган холда транспорт воситасининг хавфли юклардан қайси бирини ташиш учун жихозланганлиги хам ДЙХХБда техник кўрикдан ўтказилиб улар томонидан махсус нусхадаги сертификат берилади.
Хайдовчиларни хавфли юкларига ташишга тайёрлаш ишлари хавфли юкларни ташувчи транспорт корхонаси томонидан амалга оширилиб хайдовчи синовлардан ўтган холда унга махсус гувохнома берилади. Гувохнома транспорт корхонаси рахбари томонидан тасдиқланган бўлиши керак.
Хавфли юкларни ташувчи хайдовчининг иш тартиби мехнат кодексида кўрсатилган талабларга қатъий риоя этиш сўралади.
Йўланишда транспорт воситасида носозликлар пайдо бўлган ёки халокатли холатлар юзага келган холларда тезда транспорт воситаси хавфсиз жойни танланган холда аксинча уни иложи бўлмаса йўл бўлагида тезда транспорт бўлагида транспорт воситасини химояловчи тўсиқ яъни халокат ва йул белгиларини керакли масофада ўрнатиш керак бўлади. Хамда бу хақида тезда керакли жойларга хабар етказиш, хамда носозликни бартараф этиш чораларини кўриш керак бўлади. Транспорт воситасининг олд ва орқа томонларида ўрнатилагн ХАТ (СИО) белгисида қайд этилган ахборот бўйича хавфсизлик чораларини кўриш талаб этилади.
Назорат саволлари
1.Автомобилнинг конструктив хавфсизлиги тўғрисида тушунтириб беринг.
2.Автомобилнинг актив хавфсизлиги тўғрисида тушунтириб беринг.
3.Автомобилнинг пассив хавфсизлиги тўғрисида тушунтириб беринг.
4.Автомобилнинг авариядан кейинги хавфсизлиги тўғрисида тушунтириб беринг.
5.Автомобилнинг экологик хавфсизлиги тўғрисида тушунтириб беринг.
6.Хавфли юк тушунчаси нима?
7.Хавфли юк ташувчи хайдовчи гувоҳномаси ким томонидан берилади?
8.Хавфли юкларнинг турлари.

19,20-мавзу. ЙТҲда жароҳатланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш. Ҳайдовчи ва мансабдор шахсларнинг “Йўл ҳаракати қоидалари”ни бузганлиги учун жавобгарлиги.


Таянч иборалар:
1. ЙТҲ да жароҳатланганларга 1-тиббий ёрдам кўрсатиш.
2. Тиббий ёрдам кўрсатиш босқичлари.
3. Жароҳатланганда ва қон томирлар шикастланганда биринчи ёрдам кўрсатиш.
4. Нафас олиш ва юрак уриши тўхтаганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш.
5.Ахлоқий жавобгарлик;
6.моддий жавобгарлик;
7.маъмурий жавобгарлик;
8.жиноий жавобгарлик;

Йўл-транспорт ҳодисалари жараёнида рўй бераётган шикастланишлар катта ижтимоий муаммоларга айланмоқда. Иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларнинг кўпчилиги автоаварияларнинг эпидемиясига йўлиқган бўлиб, ундан катта зарар кўрсатмоқда.


Тажриба шуни кўрсатадики, йўл-транспорт ҳодисаларига учраганларга биринчи дақиқаларда тиббий ёрдам кўрсатиш кўп жиҳатдан улар ҳаётини сақлаб қолишга боғлиқ бўлади. Япон мутахассисларининг фикрича, шикастланган киши клиник ўлим ҳолатида 3 дақиқагача бўлса, ҳаётни сақлаб қолиш эҳтимоли 75% ташкил қилади. Бу вақт 5 дақиқага чўзилса, ҳаётни сақлаб қолиш эҳтимоли 25 % гача камаяди. Агар 10 дақиқадан кўп вақт ўтса, одамни ҳаётини сақлаб қолиб бўлмайди.
Н.В.Склифосовский номидаги тез ёрдам илмий тадқиқот институтнинг маълумотларига кўра, йўл-транспорт ҳодисаларида ўлганларнинг тахминан 17% нинг сабаби қон оқиш, нафас буғилиши ва бошқа лозим бўлган тиббий тез ёрдам кўрсатилмаган ҳолатлар туфайли рўй берган. Йўл-транспорт ҳодисаларида оғир шикастланганларнинг 60% фожеа жойига, 8 % даволаш муассасаси йўлида ўлими аниқланган.
Йўл-транспорт ҳодисасига жабрланганларнинг шикастланиш даражасига қараб жиноят кўриб чиқилади. ЙТҲ оқибатида жабрланган шахс ўлганда ҳайдовчига жуда катта жавобгарлик юклатилади. ЙТҲ да ўлганлигини аниқлаш учун, ходисадан кейин одам ўлгангача ўтган муддат билан аниқланади. Турли мамлакатларда бу муддат турлича белгиланган. Масалан: Полша ва Венгрияда бу муддат 2 кун, Австрияда 3 кун, Францияда 6 кун, Италия, Россия ва Ўзбекистонда 7 кун деб белгиланган. БМТ Европа иқтисодий комиссиясининг белгилашича, авариядан кейинги 30 кун орасида ўлганлар, ЙТҲ оқибатида ўлганлар ҳисобланади.
Жиноий жавобгарлик кодексига асосан оғир тан жароҳати, унча оғир бўлмаган ва енгил жароҳатларга бўлинади. ЙТҲ да ҳайдовчининг жавобгарлиги ана шу жароҳатланиш даражаси билан белгиланади.
Оғир тан жароҳатларига, ҳаёт учун хавфли бўлган, эшитиш, кўриш гапириш, қўли, оёғини йўқотган, соғлиги издан чиқган, меҳнат қобилиятини 35% га йўқотганлар ҳисобланади.
Унча оғир бўлмаган тан жароҳатларига ҳаёт учун унча хавфли бўлмаган, тан аъзолари ва функциялари йўқолмаган, соғлиги 4 хафтадан кўпроқ муддатда издан чиққан, меҳнат қобилиятини 15-35% гача йўқотганлар ҳисобланади.
Енгил тан жароҳатларига соғлигини йўқотиб, 28 кунгача даволанган ва меҳнат қобилиятини 15% гача йўқотганлар киради.
Барча транспорт воситаларининг ҳайдовчилари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтишлари шарт. Ҳар бир ҳайдовчи ҳайдовчилик гувоҳномаси олишдан олдин ва 6,1 жадвалда келтирилган муддатларда тиббий кўрикдан ўтадилар. Транспорт воситаларининг ҳайдовчиларини дастлабки тарзда мажбурий ва кейинчалик вақти-вақти билан тиббий кўриклардан, шу жумладан, йўлга чиқиш олдидан ва йўлдан қайтгандан кейин тиббий кўрикларда ўтиш «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги» қонуннинг 17-моддасида ҳам келтирилган.
Агар давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги ва транспорт корхоналаридаги мансабдор шахсларда ҳайдовчининг соғлигига нисбатан шубҳа бўлса, унга белгиланган муддатлардан олдин тиббий кўрикдан қайта ўтиш учун йўлланма берилиши мумкин. Ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан қайта ўтиш ҳақидаги қарор ДЙҲХХ бошқармасига бўлим ва бўлинмалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, улар бўлмаганда эса ички ишлар бўлими бошлиғи ва уларнинг ўринбосарлари томонидан қабул қилинади.



Транспорт воситаларининг номлари ва таснифлари

Тиббий кўрик муддати

1.

Барча турдаги мотоцикл ва мопедлар

3 йилда 1 марта

2.

Тўла оғирлиги 3500 кг дан ошмайдиган, ўриндиқлари ҳайдовчиларникидан ташқари 8 дан ошмаган автомобиллар «В» тоифаси

3 йилда 1 марта



3.

Юк ташийдиган, тўла оғирлиги 3500 кг дан ошадиган автомобиллар, «С» тоифаси

3 йилда 1 марта

4.

Йўловчиларни ташишга мўлжалланган ва ўриндиғи ҳайдовчиларникидан ташқари 8 та бўлган автомобил «Д» тоифаси

3 йилда 1 марта



5.

Шатакчи транспорт воситалари таркиби В, С ёки Д, Е тоифалари

3 йилда 1 марта

6.

Троллейбус, трамвай

3 йилда 1 марта

7.

Барча тоифадаги ногиронлар

2 йилда 1 марта

8.

Ногиронлар мотоколяскалари

2 йилда 1 марта

9.

Барча турдаги ҳайдовчилар: -стажировкани ўтган, ҳайдовчи ҳуқуқига эга ногирон
-55 ёшга тўлган эркаклар, 50 ёшга тўлган аёл ҳайдовчилар, улуғ ватан уруши қатнашчилари

1 йилда 1 марта


2 йилда 1 марта



Одам бадани тўқималарининг, бирор бир аъзосининг ёки бутун организмнинг шикастланишига жароҳатланиш дейилади. Буларга: жароҳат, куйиш, совуқ уриш, лат ейиш, чиқиш, синиш, бош миянинг лат ейиши ва ички аъзоларининг шикастланиши киради. Тери бутунлиги бузилиши оқибатида жароҳат пайдо бўлади.
Жароҳатлар пайдо бўлиш хусусиятига қараб кесилган, чопилган, сўкилган, эзилган, йиртилган, ўқ теккан ва тишланган бўлиши мумкин. ЙТҲ да кўпинча жароҳатлар эзилган, йиртилган бўлади. Бундай жароҳатлар анча оғир бўлади. Бу жароҳатлар атрофида кўп миқдорда фаолиятсиз тўқималар бўлади. Улар ўз вақтида олиб ташланмаса ифлослиги натижасида ҳаёт учун хавфли жуда оғир касалликлар-столбняк ёки гангренага олиб келиши мумкин. Бу асосан жароҳат атрофидаги кирлардан қонга касаллик келтириб чиқарувчи микробларнинг тушиши натижасида вужудга келади.
Жароҳатдаги микробларни йўқотиш ёки кучсизлантириш тадбирига антисептика, микроблар жароҳатга тушишини олдини олишга асептика дейилади.
Жароҳатга имкони борича тоза ювилган қўл билан ишлов берилади. Агар буни иложи бўлмаса қўлни спирт, бензин билан артиб тирноқларга йод суртилади. Жароҳат атрофига йод, спирт ёки этилланмаган бензинни эҳтиётлик билан суртиш керак. Агар бу воситалар жароҳатга тушса уни куйдириб, битишини қийинлаштиради.
Агар жароҳатдан қон оқаётган бўлса аввал қон оқишини тўхтатиб кейин унга боғлов қўйилади. Бунинг учун индивидуал боғлов пакети, бинт пахта, дока ва бошқа тоза материаллардан фойдаланиш лозим.
Жароҳатни сув, спирт, йод билан чайиш, унга кукун сепиш, малҳам қўйиш мумкин эмас.
Жароҳатдан илик, ўпка, ичак чиқиб турган бўлса у тоза дока ёки мато билан ёпилади, лекин ичкарига итариш мумкин эмас.
Қўл-оёқнинг кўп қисми шикастланганда унга боғлов қўйилгандан кейин ҳаракатсизлантириш керак.
Йўл-транспорт ҳодисасида шикастланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш 3 босқичда амалга ошириш кўзда тутилади:

Download 38,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish