Маҳаллий экологик муаммолар
таъсир кўламига кўра нисбатан кичикроқ
ҳудудларда намоён бўладилар. Булар алоҳида торроқ ҳудудларга, масалан, шаҳар, туман
ёки айрим ишлаб чиқариш минтақасига ҳос муаммолардир.
Экологик муаммолар хусусида фикр юритилганда шуни доимо ёдда тутиш зарурки,
уларни гуруҳларга ажратиш бу жуда шартли бўлиб, улар маълум шароитларда тезда бир
гуруҳдан иккинчисига ўтиши мумкин, яъни аслини олганда экологик муаммоларни катта-
кичиги бўлмайди, уларни ҳаммасини ҳам вақтида олди олинмаса табиат
ва инсонга
тузатиб бўлмас даражада зарар етказади.
Инсон ва жамиятнинг табиатга таъсирини қисқача тахлили шуни кўрсатиб
турибдики, табиатни бузувчи асосий омил бу инсонларнинг ўз эхтиёжларини қондириш
жараёнида табиатга нотўғри, нооқилона, уқувсизларча муносабатда бўлишлари экан.
Табиатда
инсонларни ишлаб чиқариш фаолиятлари билан
боғлиқ салбий ўзгаришлар
мажмуи биринчи галда ўзларига катта зиён етказмоқда. Аҳолининг умумий касалланиш
даражаси тўхтовсиз ўсиб бормоқда, нафас йўллари, ошқозон-ичак,
онкологик, аллергик,
юрак, қон-томир ва асаб касалликлари кўпайиб, янги номаълум касалликлар пайдо
бўлмоқда. Дунёни ларзага солиб турган СПИД касаллиги борган сари кўпроқ кишиларни
ўз домига тортмоқда.
Табиатга инсоннинг салбий таъсирини олдини олишнинг асосий йўли
табиат ва
жамият қонуниятларини тўғри тушуниш ва улардан инсон манфаатлари йўлида оқилона
фойдаланишдир. Инсон табиатни мақсадга мувофиқ равишда ўзлаштириш билан бирга
табиат ва жамият ўртасидаги муносабатларни ҳам энг мақбул даражада сақлаб туриши
муҳим аҳамият касб этади. Бунинг учун эса инсонда маълум экологик билимлар тизими
етарлича шаклланган бўлиши зарур. Шунинг учун жамиятнинг ҳар
бир кишиси у
кимлиги, қандай вазифани бажаришидан қатъий назар экологик билимларга эга бўлиши
ҳозирги даврнинг энг долзарб масалаларидан биридир. Юқоридаги фикрларни қисқача
қуйидагича изоҳлаш мумкин:
•
инсонлар ўзларининг турли эхтиёжларини қондириш жараёнида табиатга
таъсир ўтказадилар;
•
инсоннинг табиатга таъсири бошқа тирик мавжудотларникидан фарқли ўлароқ
унинг онги туфайли бошқарилади;
•
инсоннинг табиатга онгли таъсири кучайиб бориши билан табиатда модда ва
энергия
алмашинувининг янги, антропоген тури қарор топади ва у табиатда
кечадиган жараёнларда сезиларли рол уйнай бошлайди;
•
табиатга инсон таъсирини кучайиши ва бу жараёнда
табиат ва жамият
қонуниятларига етарли эътибор бермаслик ёки уларни бузилиши оқибатида
табиат-жамият тизимида салбий ўзгаришлар содир бўлади. Бундай ўзгаришлар
инсон ва жамиятнинг ҳаётий шароитларини оғирлаштиради ва турли экологик
муаммоларни келтириб чиқаради.
•
инсоният тараққиётининг ҳозирги босқичида атроф-муҳит холатини борган
сари ёмонлашиб бораётганлиги табиат ва жамият ўртасидаги зиддиятларни
кучайиб бораётганлиги билан изохланади;
•
табиат ва жамиятдаги салбий ўзгаришларни олдини олиш ва бартараф этиш кўп
жихатдан хар бир шахс ва жамият аъзоларининг
экологик билим даражасига
боғлиқ. Шунинг учун экологик таьлимни чуқурлаштириш ҳозирги даврнинг энг
долзарб муаммоларидан биридир.
Do'stlaringiz bilan baham: