1- мавзу: Кириш. Экология фанининг мақсад ва вазифалари. Экологик омиллар ва қонуниятлар Режа



Download 454,7 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/10
Sana06.06.2022
Hajmi454,7 Kb.
#641227
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1- Маъруза

Антропоген омиллар
-жамият(инсон)нинг турли ишлаб чиқариш фаолиятлари 
билан боғлиқ таъсирлар. Антропген омилларни маълум маънода биотик омиллар 
гуруҳига мансуб деб қараш ҳам мумкин. Аммо, инсоннинг онгли фаолиятини атроф-
муҳитга, 
жумладан, 
тирик 
табиат(организм)га 
таъсири 
бошқа 
биологик 
мавжудотларникига нисбатан беқиёсдир. Айниқса, ҳозирги даврда ердаги ҳаёт тақдири 


кўп жихатдан инсонга боғлиқ бўлиб қолмоқда. Шунинг учун антропоген омилларни 
алоҳида чуқурроқ ўрганиш ва унга етарли аҳамият бериш муҳим экологик 
заруратлардан биридир. 
Экологик омилларнинг тури ва уларнинг организмга таъсир даражаси чексиз бўлиши 
мумкин, аммо муайян организм учун омилларнинг сон ва миқдорий кўрсаткичлари 
маълум чегарага эга бўлади. Ҳар бир организм тури учун асосий рол ўйновчи ёки 
унчалик аҳамиятга эга бўлмаган омилларни фарқлаш мумкин. Организмлар учун ҳар 
бир омилнинг қулайлик нуқтаси ва чегараси турлича бўлади. 
Экологияда организмнинг 
экологик валентлиги
деган тушунча бор. Бу маълум турнинг 
турли омилларга макон ва вақт жихатидан чидамлилик доирасини кенглиги билан 
ҳарактерланади. Яъни, тур қанчалик кўп ҳудудларда узоқ вақт яшашга мослаша олган 
бўлса унинг экологик валентлиги шунча юқори деб баҳоланади ва бундай турларни 
эвритори (юнонча, eurys-кенг, topos-жой) турлар дейилади. Мослашиш доираси 
тор(кенг тарқала олмайдиган) турларни 
стенотоп
(юнонча, stenos-тор, topos-жой) 
турлар дейилади ва бундай турларни экологик валентлиги кичкина деб баҳоланади. 
Ҳар қандай омил организмга маълум миқдор ва қиймат чегарасида ижобий таъсир 
кўрсата олади. Омилнинг интесивлигини ортиши ёки пасайиши организмда турли 
ўзгаришларни юзага келтириб чиқаради. Омилнинг таъсир доирасида организмнинг 
бардошлилик даражасига қараб нормал 
ҳаёт (витал) 
ва 
нобуд бўлиш(летал)
зоналари 
фарқланади. Нобуд бўлиш зонасига ўтишнинг минимал ва максимал нуқталари 
критик 
нуқталар
ёки 
чидамлилик чегаралари
дейилади. Омилнинг организмга энг қулай 
таъсир этиш нуқтаси оптимум дейилади. 
Табиатни муҳофаза қилишнинг хуқуқий асослари Ўзбекистон республикасининг 
конституциясида ўз аксини топган. Конституциянинг 50,54,55 ва 100-моддаларида 
фуқароларнинг ушбу соҳадаги хуқуқ ва мажбуриятлари, атроф муҳитга муносабат ва 
бошқарув тизими бўғинларининг фаолияти белгиланган. Жумладан, 50-моддада 
«Фуқоролар атроф-табиий муҳитга эхтиёткорна муносабатда бўлишга мажбурдир»лар 
дейилади. 100-моддада атроф муҳитни муҳофаза қилиш махаллий хокимлик органлари 
вазифасига кириши таькидланган. 
Республикамиз ўз мустакиллигини кўлга киритгандан кейинги энг йирик 
вокеалардан бири табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг хуқуқий таьмиланганлиги 
бўлди. 1992 йил 9 декабрда Ўзбекистон республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш 
тўғрисида»ги қонуни қабул қилинди. Бу қонун табиий муҳит шароитларини сақлаб 
қолишни, инсон ва табиат ўртасидаги муносабатларни бир текис ривожланишини, 
экологик тизимларни табиий мажмуаларини ва айрим объектларни муҳофаза қилиш 
мақсадида табиий ресурслардан оқлиона фойдаланишнинг хуқуқий, иқтисодий ва 
ташкилий асосларини белгилаб беради ва инсонларнинг яшаш шароитларини 
яхшилаш хуқуқини таьминлайди. Ҳозирги вақтида Ўзбекистоннинг экологик 
муносабатларини тартибга солишда кониституция ва табиатни муҳофаза қилиш 
тўғрисидаги қонунидан ташқари, Ўзбекистон республикасининг: 
«Алоҳида ҳимоя қилинадиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги қонуни (7 май 1993 йил), 
«Санитар назоратлар тўғрисида»ги қонуни (1992 йил 3 июль),
«Ер тўғрисида»ги қонуни (20 июнь 1989 йил) , 
«Сув ва сувлардан фойдаланиш тўғрисида» (6 майда 1993 йил)
«Ер ости бойликлари тўғрисида» ( 23 сентябрда 1994 йил)
«Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида» ( 27 декабрда 1996 йил ) 
«Ўрмон тўғрисида» (14 апрелда 1999 йил ) 
«Экологик экспертиза тўғрисида» 
(2000 йилда ) 
«Чиқиндилар» (6 декабрда 2001 йил ) тўғрисидаги қатор қонунларни қабул қилинган.
Ўзбекистон ҳудудида ов қилиш ва балиқ овлаш тартиби Ўзбекистон республикаси 
Олий кенгашининг 1993 йил 3 сентябрдаги № 937-XIII сонли ва Вазирлар 
махкамасининг 1993 йил 15 декабрдаги № 600 сонли қарорларига кўра амалга 


оширилади. Шунингдек, Ўзбекистон республикасида ов ва балиқчилик хўжаликлари 
тўғрисидаги қарорига асосан Вазирлар махкамаси томонидан 1991 йил 10 апрелда 
тасдиқланган № 95 сонли кўрсатмасига кўра, ҳамда Ўзбекистон республикаси 
табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасининг 1992 йил 8 июнь ва 1993 йил 5 
январдаги буйруғига биноан амалга оширилади. 
Хуқуқий далолатномалар билан бирга Ўзбекистон республикасида табиатни 
муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасини тартибга 
солишга йўналтирилган қатор хуқуқий асосланган меъёрий далолатномалар қабул 
қилинганки, уларнинг барчаси бу соҳадаги ишларни тартибга солиш учун хизмат 
қилади. Буларга қуйидагилар мисол бўла олади: хусусий мулк тўғрисидаги, 
кооперация тўғрисидаги, ижара тўғрисидаги, корхоналар тўғрисидаги, олинадиган 
солиқлар тўғрисидаги, бирлашмалар, ташкилотлар, жойларда давлат хокимияти 
органлари тўғрисидаги, фуқороларни ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисидаги, 
стандартлаштириш тўғрисидаги хуқуқий меёрий хужжатлар шулар жумласидандир. 
Ўзбекистон республикасида табиатни муҳофаза қилиш ва махсус муҳофаза 
қилинадиган табиий ҳудудлар тўғрисидаги қонунларнинг қабул қилиниши муносабати 
билан ишлаб турган хуқуқий асосга эга бўлган далолатномаларга ўзгартириш ва 
қўшимчалар киритилган. Бундан мақсад, уларни Ўзбекистон республикаси 
конституциясида кўрсатиб ўтилган қонунлар талабларига мувофиқлаштиришдан 
иборат.
Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунларни ҳаётга тадбиқ этиш биринчи 
навбатда Давлат хокимияти ва бошқарув органлари, махсус масъул органлар, юридик 
ва физик шахслар томонидан компинтенция ва қоидаларга асосан амалга оширилади.
Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунларни бузганлик учун жавобгарликка 
тортиш масалалари Ўзбекистон республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги 
кодексида табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги 
хуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик меъёрларида белгиланган. Маъмурий 
кодексда жиноят турига қараб турли миқдорда жарималар тўлаш ва маълум хуқуқдан 
махрум қилиш жазолари кўрсатилган. Ўзбекистон республикаси жиноят кодексининг 4 чи 
бўлими «Экология соҳасидаги жиноятлар» деб юритилади. Жиноят кодексида экология 
соҳасидаги турли жиноятлар учун жарима тўлаш, муайян хуқуқдан махрум қилиш, мол-
мулкни мусодара қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари, қамоқ ва озодликдан махрум қилиш 
чоралари белгиланган. 1994 йил 22 сентбрда қабул қилинган янги «Маъмурий 
жавобгарлик тўғрисида» жиноий ва жиноий просецуаль кодекслар республикада табиатни 
муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш ишларида муҳим роль ўйнайди. 
Республикада табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунлар халқаро хуқуқий 
меъёрларни ҳисобга олиб тузилган ва халқаро ташкилот экспертлари томонидан 
баҳоланган. Бу қонунлар республикада экологик барқарорликни таъминлаш 
талабларига жавоб бера олади.


Download 454,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish