учинчидан минтақавий интеграция эркин савдо зонасини, сўнгра божхона, тўлов ва валюта иттифоқини ташкил этишга доир комплекс чора-тадбирлар сифатида аста-секин, изчил амалга ошириладиган жараён эканлигини эсда тутиш зарур, бунда ҳар бир босқичда қатнашчилардан ҳар бирининг манфаатлари ва хулосалари келишилиши керак;
тўртинчидан, ривожланган инфратузилмаси (транспорт, алоқа, газ, нефт қувурлари, озиқ-овқат ташиш ва бошқа коммуникациялар) мавжудлиги минтақавий интеграциянинг ҳал қилувчи шарти ҳисобланади, улардан интеграция ҳамдўстлиги барча аъзоларининг манфаатлари йўлида самарали фойдаланиш зарур.
Иқтисодий интеграциянинг асосий шакллари қуйидагилардан иборатдир:
1. Эркин савдо ҳудуди, унинг доирасида қатнашувчи мамлакатлар ўзаро савдо тўсиқларини бекор қиладилар, лекин уларнинг ҳар иккаласи учинчи мамлакатларга нисбатан савдо тўсиқларини бузмайди. Унинг мақсади – қўшни қатнашчи мамлакатларнинг сустроқ божхона тўсиғи орқали учинчи мамлакатлардан ҳудудга кириб келувчи импорт моллар учун солиқ ундириш ёки уни таъкиклашдан иборат (бу қоида учинчи мамлакатларга мол экспорт қилишга ҳам тааллуқлидир). Бунга 1960 йилларда ташкил топган Европа эркин савдо уюшмаси (ЕЕСУ) мисол бўла олади. Унга 6 мамлакат бирлашган бўлиб, унинг асосий вазифаси давлатлараро эркин савдони юритишдан иборатдир. ЕЕСУ интеграциянинг қуйи шакли бўлиб ҳисобланади, чунки у мунтазам кооперацион алоқаларни билдирмайди. МДҲ мамлакатлари ўртасидаги битим эркин савдо зонасига иккинчи бир мисолдир. Ўзбекистон эркин савдо ўртасида Озарбайжон, Арманистон, Беларуссия, Қозоғистон, Молдавия, Россия ва Украина билан шартномалар тузган. Бу шартномаларга биноан томонлар мазкур мамлакатлардан чиқариладиган ва улар ҳудудига олиб киритиладиган товарлардан божхона тўлови олмаслик мажбуриятини қабул қилган. Шу асосида Ўзбекистон шартнома тузилган давлатлардан чиқариладиган ва республика ҳудудига олиб кириладиган товарлардан бож олмайди.
2. Божхоналар иттифоқи. Бунда қатнашчи мамлакатлар ўзаро савдода барча чекланишларни бартараф этибгина қолмай, ташқи савдо тўсиқларининг ягона тизимини таъсис этадилар. Бу билан ички чегараларда божхона хизматини сақлаш заруриятини соқит қиладилар. Европа иттифоқи (ЕИ) божхона иттифоқига мисолдир. Европа иттифоқига 1958 йилда асос солинган бўлиб, 1993 йилга келиб у Ғарбий Европадаги 12 мамлакатни бирлаштирди. Бу уюшманиниг асосий вазифаси иштирокчи мамлакатлар доирасида ресурслар, товарлар ва хизматлар харакатини миллий чегарадан холи равишда эркин кўчиб юришини таъминлаш, умуммий бозорни вужудга келтириш, бозор воситасида товарларни давлатлараро тақсимлаб, аҳоли талаб-эҳтиёжини қондиришдир. ЕИ тарзида Ғарбий Европа божхона иттифоқининг тузилиши савдо интеграцияси натижаларини амалий баҳолаш имконини туғдиради. Дунёдаги энг атоқли иқтисодчиларнинг фикрича, ЕИ доирасида божхона иттифоқи натижасида савдонинг ўсиши кўпроқ бўлади.
3. Умумий бозор. Унинг доирасидаги қатнашчилар савдодан ташқари ишлаб чиқариш омилларининг барчасини бемалол кўчириш (ишчи кучи ва сармоя миграцияси) эркинлигига ҳам эга бўлдилар. Бунга яна ўша Европа иқтисодий иттифоқи ёки Европа умумий бозори мисол бўла олади. Унинг ҳозирги расмий номи - Европа иттифоқидир.
4. Тўла иқтисодий иттифоқ. Бунда қатнашчи мамлакатлар ўз иқтисодий сиёсатларини, шу жумладан, пул, солиқ ва ижтимоий сиёсатни, шунингдек, савдога ҳамда ишчи кучи ва сармоя оқимига тааллуқли сиёсатни бир хиллаштиради.
Дунёда давлатларнинг неча ўнлаб иқтисодий бирлашмалари мавжуд. АСЕАН (Жанубий Шарқий Осиё) мамлакатлари ўртасида кооперация алоқалари фаол ривожланмоқда. МДҲ мамлакатлари доирасидаги иқтисодий ҳамкорлик айниқса, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасида тузилган Марказий Осиё умумий бозорини ташкил этиш ҳақидаги битимни ҳам тилга олиб ўтиш керак. Шимолий Америка иқтисодий иттифоқи (НАФТА) тўғрисидаги битимга катта умид боғланмоқда. Жаҳонда ривожланаётган ёш мамлакатларга хос, лекин барқарор бўлмаган бошқа интеграция уюшмалари ҳам бор. Уларнинг иштирокчилари ўтмишдаги мустамлакалар бўлиб, иқтисодиёти бир ёқлама, яъни хом ашё этказишга асосланган, шу сабабли бир-бирини тўлдириб, ягона комплексни ташкил эта олмайди. Интеграцион алоқаларнинг пайдо бўлиши жаҳон хўжалигига хос воқелик, аммо улар умумий тус олиш учун ҳамма мамлакатларда шароит муҳайё бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |