2 – савол баёни: Миллий иқтисодиётиинг жаҳон иқгисодиётига интеграциялашув даражаси бир мамлакат бошқа мамлакатлар билан алоқа қилмасдан, якка, алоҳида ҳолда ривожлана олмайди. Шунинг учун мамлакатлар бирлашган ҳолда ўз иқгисодиётини юритади. Мамлакатлар мақсадлари ва имкониятлари бир-бири билан кесишса, улар бир-бирлари билан ҳамкорлик равшпда иш олиб боришади ва бунда анча қулайликларга эришилади. Бунга ЕИдаги ягона валютанинг киритилишини мисол қилишимиз мумкин. Бир моделнинг иккинчи моделдан фарқини келтириб чиқарувчи элементлар ва боғлиқликларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
- мулк шаклларининг нисбатини;
- давлатнинг роли, давлат секторининг миқёси, давлатнинг иқтисодиётга аралашиш даражасини;
- давлат харажатлари ва уларнинг ЯИМдаги улушини;
- иктисодиётнинг очиқлик даражасини;
- иқгисодиётни молиялаштириш манбалари ва миқёси, хорижий капиталнинг иқгисодиётдаги улушини;
- меҳнат бозорини;
- ташқи иқгисодий алоқаларнинг характери, савдо сиёсатини;
- миллий иқгисодиётнинг жаҳон иқгисодиётига интеграциялашув даражаси ва ҳ.к.
Мамлакатлар иқтисодиёгининг ривожланиш эволюцияси макроиқгисодий ривожланишнинг куйидаги уч моделини ажратиш имконини берди: яъни ўз-ўзидан ривожланувчи бозор тизими бўлиб, у илгари эркин рақобат капитализми, деб аталарди. Ушбу тизим асослари А.Смит асарларида таърифлаб берилган бўлиб, кейинчалик классик либерал йўналиш вакиллари томонидан кенг ривожлантирилди.
Мамлакатларнинг ўзаро иқтисодий бирлашуви ва миллий давлатлар сиёсатининг шартномалари асосида амалга оширилади. Субъектлар ўртасидаги интеграцион жараёнларнинг бориши ва ривожланиши асосан давлатлараро аҳамиятга эга бўлган товарларнинг эркин ҳаракати ва хизмат кўрсатиш соҳаларда, мамлакатлар ўртасидаги капитал ҳаракати ва ишчи кучи миграциясида, давлатлараро иқтисодий ҳамкордаги ўзаро келишувларда, илмий-техникавий ва технологик соҳаларда, молия-кредит соҳаларда, ташқи иқтисодий ва ижтимоий, маданий, шунингдек мудофаа сиёсати ва бошқа кўплаб бошқа соҳаларда ўз аксини топмоқда.
Жаҳон мамлакатлари ўртасидаги ўзаро алоқадорликни таъминлашда бир қатор қулайликларни вужудга келтирди, улар биринчидан, хўжалик субъектларини (товар ишлаб чиқарувчиларни) кўплаб ресурслар билан (меҳнат ва янги техник-технологик материаллар) таъминлаш билан бир вақтда жаҳон бозорларига мос, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини беради. Иккинчидан, халқаро иқтисодий интеграцион жараёнларда қатнашувчи барча давлатларни иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маданий жиҳатидан бир-бирига яқинлаштиради. Аъзо давлатларни дунё мамлакатлари томонидан руй бериши мумкин бўлган турли тўсиқ ва рақобатдан ҳимоя қилди. Учинчидан, халқаро иқтисодий интеграцион жараёнларда иштирок этувчи давлатлар ўртасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маданий муаммоларни ҳал этиш имкониятини беради. Шундай қилиб, халқаро иқтисодий интеграцион жараёнларни бориши иқтисодий ривожланиш ва юксалишдан орқада қолаётган минтақаларни, ҳудудларни ривожланишига, халқаро меҳнат бозорларидаги аҳволни яхшиланишига, иқтисодий кам таъминланган аҳолини эса иқтисодий таъминотини яхшиланишига имкон туғдиради.
1991 йилнинг 31 августида Ўзбекистон Республикаси суверен мустақилликка эришиши натижасида республиканинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётида ривожланишнинг янги даври бошланди. Ўзбекистон Республикаси Марказий Осиё минтақасининг марказий қисмида жойлашган бўлиб, республикада Ўрта Осиё аҳолисининг 45%и яшайди.
Ўзбекистон қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон билан чегараланиб Европа ва Осиёнинг бир қатор мамлакатлари билан транспорт ва телекоммуникация алоқалари орқали боғланиб турувчи муҳим стратегик йўлак бўлиб ҳисобланади.
Жаҳон иқтисодиётида кузатилаётган ўзгаришлар ва турли салбий тенденцияларга қарамасдан, Ўзбекистонда олиб борилаётган самарали иқтисодий сиёсат ҳамда халқимизнинг фидокорона меҳнати эвазига жуда катта ижобий натижалар қўлга киритилмоқда, иқтисодиётимизда жиддий таркибий ва сифат ўзгаришларига, яъни халқимиз турмуш фаровонлигининг ўсишига, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўз ўрни ва мавқеининг тобора мустаҳкамланиб бориши учун барча шарт-шароитлар яратиб борилмоқда.
Марказий Осиё минтақаси доирасида умумминтақавий тартибга солиш объекти бўлиши керак бўлган давлатлараро интеграция дастурларини барпо этиш ва амалга оширишнинг алоҳида муҳим роли ва устувор аҳамиятини ажратиб кўрсатиш мумкин. Шу ўринда ташқи иқтисодий фолият юритишда диверсификацион тамойилларга ҳам эътибор қаратиш, мамлакатимизнинг келажакдаги истиқболини ва кутилмаган хавфларни бартараф этиш, шунингдек бундай хавфлар пайдо бўлган тақдирда улардан келадиган салбий таъсирларни максимал даражада камайтириш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |