Жаҳон хўжалигини интеграцион жараёнларини объектив омиллари
Хўжалик хаётининг янада байналминаллашуви
Халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви
Умумжаҳон аҳамиятига эга бўлган илмий-техника инқилоби
Миллий иқтисодиётда очиқлик даражасини куччайиши ва бошқалар
5.1 – расм. Иқтисодий интеграция жараёнларини юзага келтириб чиқарувчи объектив омиллар
Чизмада келтириб ўтилган объектив омилларнинг барчаси жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида бир-бирлари билан чамбарчас боғлиқ ҳолда ўзаро алоқадорликда ривожланиб бормоқда.
Жаҳон иқтисодиётида хўжалик ҳаётининг барқарор ривожланиши, такрор ишлаб чиқаришнинг миллий хўжаликлар доирасидан четга чиқиш жараёнини акс эттиради (энг аввало, халқаро меҳнат тақсимоти асосида). Жаҳон хўжалиги байналминаллашувининг ўсиши ва ривожланишида ТМКларнинг таъсир доираси каттадир. ЮНКТАД маълумотига кўра ҳозирги кунда жаҳонда 40 мингдан ортиқ ТМКлар ва уларнинг 270 мингдан ортиқ шахобчалари ва шўъба корхоналари фаолият кўрсатиб келмоқда. Жаҳондаги 500 дан ортиқ энг йирик корпорацияларнинг 1/3 қисми эса АҚШга тегишлидир.
Жаҳон хўжалигида халқаро иқтисодий интеграциянинг ривожланиш жараёнларини иккинчи омили - халқаро меҳнат тақсимоти тузилмасидаги чуқур ўзгаришлардир (бу асосан ИТИ таъсирида юз беради). Халқаро меҳнат тақсимоти атамаси, бир томондан, мамлакатларнинг маълум бир махсулотлар ишлаб чиқаришига ихтисослашувини билдирса, иккинчи томондан, ишлаб чиқариш мажбуриятларнинг фирма ичида ва фирмалараро тақсимланишида ўз ифодасини топади.
Умумжаҳон аҳамиятга эга бўлган илмий-техник инқилобнинг ҳозирги босқичи байналминаллашувни ҳам бозор, ҳам ишлаб чиқариш соҳасини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишда муҳим роль ўйнамоқда. ИТИ ташқи иқтисодий алоқаларнинг ижтимоий такрор ишлаб чиқаришдаги ролини ошишини таъминловчи муҳим омилдир. Хуллас, ИТИнинг ривожланиши у ёки бу мамлакатда алоҳида бир ажралган ҳолда тўлақонли ривожланиб бора олмайди.
Жаҳон хўжалигида мамлакатларнинг иқтисодий алоқаларга янада чуқурроқ кириб боришида миллий давлатлар иқтисодиётининг очиқлик даражаси муҳим роль ўйнамоқда. Турли мамлакатларга тегишли фирмаларнинг кооперациялашуви натижасида ишлаб чиқариш ва инвестициялар соҳасида йирик халқаро муаммолар келиб чиқмоқда. Миллий давлатларда очиқ иқтисодиётнинг шаклланишида экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришини рағбатлантириш ишлари бўйича олиб борилаётган ташқи иқтисодий стратегияси муҳим аҳамият касб этмоқда.
Жаҳон иқтисодиётида ҳозирги кунда 20 дан ортиқ халқаро иқтисодий интеграцион бирлашмалар (уюшмалар) мавжуд. Жаҳон хўжалигининг ялпи ички маҳсулотида (ЯИМ) товар айланманинг 2/3 қисми ва инвестицияларнинг асосий қисми ана шу бирлашмалар улушига тўғри келади. Бунда биз халқаро иқтисодий интеграцион марказлар ичида учтасини (Ғарбий Европа, Шимолий Америка, Осиё - Тинч океани минтақаси каби интеграцион марказларни) алоҳида ажратиб кўрсатишимиз мумкин. Жаҳон иқтисодиётида 50 - йиллардан сўнг Ғарбий Европада иккита йирик интеграцион гуруҳни - Европа Иқтисодий Ҳамжамияти (ЕИҲ) ва Европа Эркин Савдо Ассоциациясини (ЕЭСА) вужудга келиши натижасида интеграцион жараёнлар ушбу минтақада катта тезликда ривожланиб борди. 90 – йилларнинг ўрталарига келиб ЕИҲ (1995 йилдан бошлаб Европа Иттифоқи (ЕИ) деб атала бошланди) давлатлари ташкилоти деярли ЕЭСАни тугашига сабаб бўлди (ЕЭСА ўз таркибида Исландия, Лихтенштейн, Норвегия ва Швецария давлатларини сақлаб қолди халос). Жаҳон иқтисодиётида ЕЭСА ўзининг фаолиятида божхона иттифоқини (БИ) яратишдан нарига ўтмади, унинг тузилмаси миллатлараро йирик замонавий ташкилотлар ва уюшмалар билан мустаҳкамланмади32.
1990 йилда ЕИ ва ЕЭСАга аъзо давлатлар Европа иқтисодий маконини яратиш тўғрисида келишиб олишди. Ушбу макон доирасида ЕЭСАси аъзоларининг ишлаб чиқарувчилари ЕИ аъзолари компаниялари билан бир қаторда преференциал (имтиёз, рағбатлантириш) божхона режимидан фойдаланишди.
Шарқий Европада собиқ социалистик режали давлатлардаги демократик қайта қуришлар 1949 йиллардан бери мавжуд бўлиб келган Ўзаро Иқтисодий Ёрдам Кенгашининг (ЎИЁК) тарқалиб кетишига сабаб бўлди. Шарқий Европа давлатлари ўзларининг иқтисодий йўналишларини Ғарбий Европа бозорларига қаратиб, янги бирлашмаларни ташкил этишга интилмоқда. Айтиш жоизки, 1992 йилда эркин савдо тўғрисида Марказий Европа келишуви имзоланиб, унга Венгрия, Польша, Чехия ва Словакия аъзо бўлиб кирди. Собиқ СССР таркибида бўлган республикалар (Россия, Украина, Белорус, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон) эса 1991-1993 йилларда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) доирасида Иқтисодий Иттифоқни шакллантирди33.
Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида аҳамияти жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи йирик халқаро иқтисодий интеграцион марказ Шимолий Америка худуди ҳисобланади. Ушбу ҳудудда 1994 йилнинг 1 январидан Шимолий Америка Эркин Савдо Ассоциацияси (НАФТА ташкилоти) кучга кирди. Ушбу минтақавий ташкилот ўз таркибига АҚШ, Канада ва Мексика давлатларини бирлаштирган. НАФТА давлатлари келишувида асосан товар ва хизматлар савдосида чеклашларни олиб ташлаш, савдо-иқтисодий муносабатларда рўй бериб турган келишмовчиликларни ҳал этиш механизмларини ишлаб чиқиш, бир-бирига нисбатан инвестицион муҳитни эркинлаштириш масалалари назарда тутилган. НАФТАнинг ЕИга нисбатан ўзига хос ривожланиш хусусияти интеграцион жараёнларнинг симметрик эмаслигидир. Канада ва Мексика давлатлари интеграциялашув жараёнида АҚШга ўзаро иқтисодий боғлиқдир.
Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида учунчи интеграцион марказ Осиё Тинч океани минтақаси ҳисобланади. Ушбу марказ бошқа иқтисодий интеграцион марказларга нисбатан худуди, аҳолиси ва ресурсларининг миқдори бўйича анча устундир. Бироқ, интеграциялашув йўлида Осиё – Тинч океани минтақасида жуда кўп тўсиқлар (иқтисодий ривожланиш даражасидаги кескин тафовутлар, этник ва маданий фарқлар, сиёсий даволар, худудий тўқнашувлар ва бошқалар) мавжуд. Осиё-Тинч океани минтақасида бир неча йирик субхудудий иқтисодий гуруҳлар Жануби-Шарқий Осиё давлатлари Ассоциацияси АСЕАН, Жанубий Хитой форуми, Австралия ва Янги Зеландия эркин савдо худуди, Шанхай гуруҳи давлатлари халқаро иқтисодий уюшмаси ва бошқалар мавжуд бўлиб, улар океан соҳилларида жойлашган давлатларнинг умумий ташкилотларини шаклланишига халақит бермоқда.
Осиё Тинч океани минтақаси давлатларининг иқтисодий ҳамкорлиги ташкилоти 1989 йилда ташкил топди. Ушбу ташкилот турли даражада иқтисодий ривожланган ва халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида турли мавқеиларга эга бўлган 20 дан ортиқ давлатни ўз таркибига бирлаштирган. 1995 йилда бу ташкилотнинг Осака шаҳрида маъқуллаган ҳаракат Дастури 2010-2020 йилларгача савдо ва инвестициялашни Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) стандарт талабларига мувофиқ эркинлаштиришга йўналтирилган. Хуллас, ҳозирги кунда ушбу интеграцион гуруҳ ривожланиш йўлининг энг юқори чўққисида турибди. Мувофиқлаштирувчи ҳужжатлар ушбу ташкилотда мавжуд бўлсада, унга аъзо мамлакатлар божхона тарифлари, транспорт ва бошқа соҳалардаги муаммоларни ҳал этиш учун кўп тадбирий ишларни амалга оширишлари лозим.
Интеграцион жараёнларнинг ўсишига сабаб бўлувчи бошқа омиллар халқаро меҳнат тақсимоти тузилишининг чуқурроқ силжиб боришидир (биринчи навбатда, илмий-техника тарраққиёти таъсирида). “Халқаро меҳнат тақсимоти” атамаси, бир тарафдан, одатдагидек, миллатлараро ишлаб чиқариш мажбуриятларига кўра, айрим мамлакатларнинг белгиланган турдаги маҳсулотни чиқаришга ихтисослашишини, тақсимлаш жараёнини назарда тутади. Бошқа тарафдан эса, ишлаб чиқариш мажбуриятлари режали тарзда ичкарида ва фирмалар ўртасида тақсим қилинади. Ички соҳа ихтисослиги кенг кўлам топмоқда.
Илмий-техник тарраққиётнинг ҳозирги босқичи интеграцион жараёнларни турли мамлакатларда ИТТ тарқалиши нотекис бўлган тақдирда ҳам бозорни, ҳам ишлаб чиқаришни сифатли янги даражага олиб келмоқда, турли мамлакатларда ИТТ мустақил омил бўлиб, ҳозирги замон ижтимоий ишлаб чиқаришидаги ташқи иқтисодий алоқаларда катта роль ўйнайди. У ёки бу мамлакатдаги фан ва техниканинг ривожланиш муваффақиятларини давлатлараро алоқаларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Турли мамлакатларнинг фирмалари ўртасида кооперация асосида ташкил этилишнинг шиддат билан ривожланиши улкан халқаро ишлаб чиқариш-инвестиция комплексларини барпо этишга олиб келади, буларни ташкил этишга кўпинча ТНК бошчилик қилади. Улар учун фирма ичидаги меҳнат тақсимоти миллий чегарадан чиқиб, халқаро миқёсга айланган. Худди шу асосда очиқ миллий иқтисодиёт даражаси ошади. Очиқ иқтисодиёт мамлакатларнинг хўжаликлараро алоқаларига тўла кириб бориши асосида шаклланади.
Ривожланган мамлакатларда очиқ иқтисодиётни барпо этишда мамлакатларнинг ташқи иқтисодий стратегияси катта роль ўйнаган ҳолда, экспорт ишлаб чиқаришни рағбатлантиради, кооперацияларнинг чет эл фирмалари билан ишлашига кўмаклашади ва ҳуқуқий асос ташкил этиб, четдан маблағ, технология, малакали кадрлар кириб келишига йўл очиб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |