Таянч сўз ва иборалар
Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, халқаро меҳнат, капитал, технология, моддий ресурслар таъминоти, халқаро инвестициялар, концессия, лизинг шартномаси, қўшма корхона, тендерлар.
Ўзини – ўзи текшириш учун саволлар
Хориржий инвестиция деганда нимани тушунасиз?
Хорижий инвестицияни жалб қилиш шакллари.
Миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб қилиш турлари
Хорижий инвесторларга бериладиган қандай имтиёзларни биласиз?
Тўғридан – тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни моҳияти.
4 – МАВЗУ: ИҚТИСОДИЁТНИНГ ХАЛҚАРО ИНТЕГРАЦИЯСИДА ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИНГ ЎРНИ ВА УЛАРНИНГ ХАЛҚАРО ҲАРАКАТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ
РЕЖА:
Иқтисодиётнинг халқаро интеграцияси мазмуни, жараёни ҳамда миллий иқтисодиётнинг ривожида унинг халқаро интеграциясини таъминлаш ва фаолллаштиришнинг зарурлиги ва аҳамияти.
Миллий иқтисодиёт халқаро интеграциялашувининг асосий йўналишлари ва ҳозирги талаблари.
Иқтисодиётнинг халқаро интеграциясида хорижий инвестицияларнинг тутган ўрни ва улардан самарали фойдаланиш йўналишлари.
Иқтисодиётнинг халқаро интеграциясида хорижий инвестициялар иштирокини оширишда халқаро молиявий институтларнинг тутган ўрни ва уларнинг ҳамкорлик алоқалари
1 – савол баёни: Халқаро иқтисодий интеграция – бу миллий хўжаликлар (давлатлар) ўртасида ўзаро кўптомонлама барқарор алоқаларнинг ривожланиши ва меҳнат тақсимоти негизида юзага келган мамлакатларнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маданий жиҳатдан бирлашуви бўлиб, ишлаб чиқариш тармоқларининг турли даражада ва турли кўринишдаги ўзаро алоқадорлигини ифода этади. Ҳозирги кунда интеграцион жараёнлар тўғрисида мутахассислар орасида ягона қарашлар концепцияси мавжуд эмас. Бир гуруҳ иқтисодчи олимлар интеграцияни жаҳон мамлакатлари ўртасида янги товарлар оқимини шакллантириш орқали "ресурслар чекланганлиги" муаммосини бартараф этиш йўли деб талқин этишса бу орқали жаҳон мамлакатларида нисбатан серхаражат товарлар ишлаб чиқаришга чек қўйилиб, технологик айирбошлашни кенгайтириш имкониятини беради, яъни, НИОКРга харажатларни камайтириш имконини беради, бошқа бир гуруҳ олимлар интеграцияни талаб этувчи дастлабки туртки сифатида ноиқтисодий омилларни илгари суради. Масалан, мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва бошқалар. Учинчи бир гуруҳ иқтисодчилар эса интеграция бу ишлаб чиқаришни барқарор ўсиши, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий барқарорлик каби мақсадларга енгилроқ ва тезроқ эришиш имкониятини беради деб ҳисоблашади. Хуллас, у ёки бу назарий ёндашувларни умумлаштирган ҳолда шуни қайд этиб ўтишимиз мумкинки, интеграция – бу ҳудудий миқёсда сифат жиҳатдан янги иқтисодий муҳитни яратиш йўли орқали миллий хўжалик комплексларининг ўзаро яқинлашиши ва бир-бирига кириб бориши жараёнидир.
Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида интеграцион жараёнлар асосан икки кўринишда (микро – трансмиллий корпорацияларнинг ташкил этилиши орқали, макро – иқтисодий сиёсатни давлатлараро мувофиқлаштириш сиёсати орқали) амалга оширилади.
Микро миқёсдаги интеграцион жараёнлар бир-бирига ҳудудий жиҳатдан яқин жойлашган мамлакатларнинг хўжалик юритувчи субъектларнинг капиталларини ўзаро таъсир доираси орқали амалга оширилади. Яъни, ушбу давлатлар ўртасида интеграцион жараёнлар иқтисодий битимлар тизимининг шаклланиши, кичик шаҳобчалар, шўъба корхоналар ташкил этилиши орқали юз беради. Ташкил топган корхона ва фирмалар ўртасидаги ўзаро иқтисодий алоқаларнинг тез ривожланиши товар алмашувини, хизмат соҳаларини, капитал ва ишчи кучининг мамлакатлараро эркин ҳаракатини таъминлашга, ижтимоий – иқтисодий ва илмий-технологик, ташқи иқтисодий ва мудофаа, молиявий ва валюта соҳасида ягона сиёсатни ўтказиш зарурияти туғилади. Ягона валюта ва молиявий фондлар, инфратузилмалар ва умумий давлатлараро бошқарув органларига эга бўлган иқтисодий мажмуалар яратилади.
Иқтисодиёт глобаллашувини ривожлантиришни илк босқичида сайёрамизнинг барча қитъаларида интеграцион жараёнларнинг турли шаклларини кўришимиз мумкин. Хўжалик ҳаётда интеграциялашув жараёнлари кундан – кунга чуқурлашиб бормоқда. Интеграциялашув жараёнлари жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида халқаро савдо соҳасидан тортиб илмий – ахборот, товар айирабошлашгача бўлган турли кўринишларини бир-бирига қўшилиб боришини назарда тутади.
Жаҳон хўжалигида глобаллашуви шароитида иқтисодий интеграцион жараёнларнинг асосида бир қатор объектив омиллар ётади (5.1 – расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |