Кириш........................................................................................................................ I – боб. Ўзбекистонда ўзини-ўзи бошқариш тизимининг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари. Ўзбекистонда маҳаллий бошқарув оргинларининг ташкил топиш жараёни .............................
Мустақиллик даврида ўзини ўзи бошқариш тизимини шакллантириш ислоҳотлари ..............................................................
II– боб. Мамлакатни демократик янгилаш ва аҳолини ижтимоий химоя қилишда маҳалла тизимининг тутган ўрни. 2.1. Ўзбекистоннинг ўзини-ўзи бошқариш тизими фаолиятини такомиллаштириш борасидаги сиёсати ва уларнинг ҳуқуқий асослари...................................................................
2.2. Фуқароларнинг ижтимойи химояга мухтож қатламини қўллаб қуватлашда махалла институтини ўрни (Хоразм вилояти мисолида )1991-2019-йиллар мисолида ........................................
III- боб. Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш оргинларининг давлат бошқаруви самарадорлигини оширишдаги иштироки. 3.1 Маҳалла тизимининг давлат сиёсатини амалга оширишда ва фуқаролик жамиятини қуришда иштироки( Хоразм вилояти Бўстон маҳалласи мисолида )..............................................................................
3.2 Маҳалла тизимининг ахолини ижтимоий химоясида тутган рўли 2019-2020-йилларда ( тЧўзазм вилояти мисолида ................
Хулоса. Адабиётлар рўйҳати. Иловалар.
Кириш Мавзунинг долзарблиги. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш оргинлари ва уларнинг фаолиятини тўғри ташкил қилиш ва ривожлантириш давлат бошқарув соҳасида олиб борилаётган муҳим жабхалардан бири саналади. Давлат мустақиллигига эришгандан сўнг Ўзбекистонда иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт, сиёсий, маданий ва маънавий янгиланишнинг улкан истиқболларини очиб берди. Ўзбекистон Республикасида ривожланган фуқаролик жамиятини шакиллантириш, ҳуқуқий давлат қуришнинг асосини республиканинг ўзига хос хусусиятлари, халқ анъаналарини ҳисобга олиш ва ўз ривожланиш йўлига қатъий ва изчил амал қилиш ташкил этади ва асрлар давомида шакилланган маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш ва маҳалла тизимининг қайта жорий этилиши шулар жумласидандир.
Бугунги кунда жахонда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар фуқароларга давлат ва унинг маҳаллаий бошқарув соҳасида фаол қатнашиш имкониятини бермоқда. Бу эса юртимизда маҳаллий ўзни-ўзи бошқариш огинлари жамиятимиз ҳаётида муҳим рўл тутаётганидан далолат беради. Дунёнинг бир қанча давлатлари ўзини-ўзи бошқариш тизими ва унинг давлат бошқарувида фуқароларнинг иштирок этишида мухим ташкилот эканини ва давлатнинг ижтимоий-иқтисодий сиёстини ахолининг барча қатламларига етказишда ўрни беқиёс эканлаги ўз тасдиғини топмоқда. Шу нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда махаллий ўзини-ўзи бошқариш оргинлари фаолиятини ташкил қилиш, сақлаб қолиш, мазкур тузилмалирнинг маҳаллаий бошқарув соҳасида ваколатларини оширш, давлат хизматларини ташкил қилишда иштирокини кенгайтириш, улар ташкилий фаолиятига иннаватцион ёндашиш ва ушбу тизини ислох қилиб бориш каби қатор тадбирларни амалга ошириб боришмоқда. Шунингдек, маҳаллий бошқарув тузилмаларини ташкил этиш ва ривожлантиришнинг илмий–назарий асосларини яратиш, улар фаолиятига қаратилган махсус дастурлар ишлаб чиқиш борасида тадқиқотлар олиб борилаётганлиги ҳам эътиборга моликдир. Бу эса ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига оид ислоҳотларни жадаллаштириш ҳамда соҳани янада такомиллаштиришнинг истиқболли йўналишларини белгилаш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш имкониятини бермоқда.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда юз бераётган ислоҳотлар ва ижобий ўзгаришлар ҳаётнинг барча соҳаларига жадал кириб бормоқда. Давлатнинг фаол ички сиёсати туфайли халқимизга барча соҳаларда яратиб берилаётган кенг имкониятлар аҳолига бошқарув жараёнларида, аввало, маҳаллий бўғинида фаол иштирок этиш имкониятини берди. Бу эса фуқаролик жамияти қуриш шароитида маҳаллий ўзини ўзи бошқариш институтининг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузи баланд эканлигини тасдиқламоқда. Шу боисдан, анъанавий ўз–ўзини бошқариш тузилмасининг ўзбек халқи турмуш тарзидаги, оила ва жамият ҳаётидаги ўрнини тарихий нуқтаи назардан тадқиқ этиш илмий-амалий аҳамият касб этмоқда.
Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш оргинларини фаолиятини ўрганиш ва уни худудлар кесимида тадбиқ қилиш келгусида уларнинг фаолиятини янада самаралийроқ қилишга ва мамлакатимизда фуқаролик жамиятини қарор топтиришди мухим рўл тутади. Шу нуқти назардан ушбу диссертациямни Хоразм вилояти мисолида олиб ушбу худудаги ютуқ ва камчиликларни ўрганишга қарор қилдим.
Юқоридаги фикр ва мулоҳазаларни умумлаштирган ҳолда диссертация мавзусининг долзарблигини қуйидаги ҳолатлар билан белгилаш мумкин: