1 – мавзу: инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни, моҳияти ва инвестиция жараёнларининг асосий босқичлари



Download 1,27 Mb.
bet12/115
Sana24.02.2022
Hajmi1,27 Mb.
#188337
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   115
Bog'liq
маъруза

3 – савол баёни: Ҳозирги иқтисодиётни глобаллашуви шароитида мамлакатда инвестицион муносабатларни амалга ошириш ва унинг ҳуқуқий тизмини ташкил этувчи муайян ҳуқуқий асослар яратилган бўлсада ҳам уни такомиллаштириб бориш бўйича дадил қадамлар қўйиб борилмоқда. Умуман олганда, охирги 20 йил давомида республикамизда инвестиция фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор қонун хужжатлари қабул қилинмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги,21 “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги22 янги таҳрирда, “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларнинг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди.
Бу қонунларда инвестицион муносабатларга тааллуқли барча жараёнларга ва тушунчаларга аниқликлар киритилди. Инвестиция фаолиятининг субъектлари ва объектлари, инвестицион фаолиятнинг давлат томонидан тартибга солиниш масалалари, хорижий инвесторларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, мол-мулк кафолатлари ва имтиёзлари кабилар аниқ белгилаб берилган.
Аммо айтиш жоизки, юқорида қайд этилган ва инвестицион фаолиятни рағбатлантирувчи қонуний-хуқуқий базанинг мавжудлиги бозор муносабатларининг ривожланганлигини белгилаб бўлмайди. Хозирги шароитда инвестицион муҳитни тубдан яхшилаш чора-тадбирларини амалга оширмоқ зарур.23 Давлат мазкур қонунлар доирасида инвестицион фаолиятнинг турли субъектлари ўртасида юзага келадиган муносабатларни тартибга солиб туради. Бошқача қилиб айтганда, бу тартибнинг қандай ўрнатилганлигига қараб у ёки бу мамлакат хорижий инвестицияларни жалб этиш учун қандай ҳуқуқий муҳит яратилганлигини аниқлаб олиш мумкин.
Ўзбекистонда инвестицион муносабатларни тартибга солишининг яратилган қонуний асослари мос равишда тадбиркорлик тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик тўғрисида”ги24 Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари билан тўлдирилиб борилмоқда.
“Тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонун Ўзбекистонда тадбиркорликни фаолият кўрсатишнинг ва ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари ҳамда тадбиркорларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий эркинликларини кафолатлашни аниқлаб берди. Шунингдек, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди. Бу қонун тадбиркорларнинг бошқа корхоналар, ташкилотлар ва давлат бошқаруви органлари билан ўзаро муносабатларини тартибга солади ва мулкчилик шаклларини эркин танлашни, хўжалик юритишни, фаолиятни тенг ҳуқуқли асосда амалга оширишни, ўзаро ҳамкорлик ва эркин рақобатни таъминлашни ўз ичига оладиган шартларнинг шаклланишига ёрдам беради.
“Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”ги Қонун Республикада ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишнинг асосий тамойиллари ва тартибларини белгилаб беради ҳамда ташқи иқтисодий алоқалар иштирокчиларининг мулкларини, мулкчиликнинг қандай шаклида бўлишидан қатъий назар, манфаатларини ва ҳуқуқларини халқаро ҳуқуқнинг қабул қилинган умумий меъёрларига мувофиқ равишда ҳимоя қилишни таъминлайди. Бу қонун Ўзбекистон Республикасининг жаҳон иқтисодий тизимига уйғунлашиши учун ҳуқуқий асосни яратади.
Ўзбекистон Республикасининг “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги ва “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги Қонунлари инвестициялар тўғрисидаги қонунчиликнинг ядросини ташкил қилади. Улар Ўзбекистон Республикасида хорижий инвестицияларни амалга оширишнинг ҳуқуқий, ташкилий-иқтисодий асосларини яратиш, чет эл сармоялари солиқ тартибларини белгилаб беради, хорижий инвесторларнинг самарали фаолият кўрсатишини кафолатлайди ва Республика иқтисодиётини ривожлантиришга кўмаклашиш, уни жаҳон хўжалик алоқаларига киритиш мақсадида чет эл молиявий, моддий, интеллектуал ва бошқа ресурсларни жалб этишга ва улардан фойдаланишга қаратилган.
“Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги25 Қонуннинг асосий вазифалари – Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини ривожлантиришга ва унинг хорижий инвестициялар оқимини рағбатлантириш йўли билан жаҳон хўжалик тизимига уйғунлашувига кўмаклашишдан, шунингдек, хорижий молиявий, моддий, интеллектуал ва бошқа захираларни, замонавий технологияларни ва бошқарув тажрибаларини жалб қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланишни йўлга қўйишдан иборат.
Хорижий инвестициялар ва хорижий инвесторларнинг маълум категорияларини ҳимоя қилиш чора-тадбирлари ва уларни кафолатлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қонуннинг асоси бўлиб ҳисобланади. Мазкур қонуннинг 3-моддасида, давлат бошқарув идоралари ва давлат ҳукумат органлари жойларда чет эл инвестицияларининг Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ амалга оширилган хўжалик фаолиятларига аралашиш ҳуқуқига эга эмаслар, деб айтилган.
Қулай инвестицион муҳитни яратишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳам муҳим аҳамият касб этади. Инвестиция фаолиятининг ҳуқуқий асослари таркибида энг муҳим сифатида Ўзбекистон Республикасининг “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонуни ҳисобланади.
Инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар. Инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда, инвестиция фаолиятининг субъекти этказилган зарарни, шу жумладан бой берилган фойдани, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир. Инвестициялар билан боғлиқ низолар (инвестицияга оид низолар) суд томонидан ҳал этилади.
“Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган бўлиб, у 30 та моддадан иборат. Ушбу қонунни мукаммал билиш ва унга амал қилиш инвестиция муносабатларини янада ривожланишига замин яратиб беради.



Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish