4.1-жадвал
Ўзбекистонда эркин иқтисодий зоналарда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзларнинг қўлланилиши шартлари
Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми
|
Муддати
|
Ҳудуд
|
3 млн. евродан 10 млн. еврогача
|
7 йил
|
“Навоий ЭИИЗ
|
10 млн. евродан 30 млн. еврогача
|
10 йил. Кейинги 5 йил давомида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови ставкалари амалдаги ставкаларнинг 50 фоизи миқдорида тўланади.
|
30 млн. евродан ортиқ қисмига
|
15 йил. Кейинги 10 йил давомида фойда солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкалари амалдаги ставкаларнинг 50 фоизи миқдорида тўланади.
|
300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача
|
3 йил
|
“Ангрен” МИЗ ва “Жиззах” МИЗ
|
3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача
|
5 йил
|
5 миллион АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача
|
7 йил
|
Бунда юқоридаги имтиёзлар юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови, Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловлар ва бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар каби солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларга нисбатан татбиқ этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 декабрда қабул қилинган “Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2454-сонли қарори ва 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сонли Фармони билан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга хорижий инвестор томонидан киритилган инвестициялар ҳажмига қараб юридик шахсларнинг фойда солиғи, мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона солиқ тўлови, шунингдек, Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлаш бўйича берилган имтиёзлар табақалаштирилган тарзда хорижий инвесторнинг улуши устав капиталининг 15 фоизидан 33 фоизигача миқдорни ташкил этадиган акциядорлик жамиятларига ҳам татбиқ этилиши ва 2020 йилнинг 1 январигача хорижий инвесторларнинг акциядорлик жамиятларида уларга тегишли бўлган акцияларидан дивиденд тарзида олаётган даромадидан солиқ тўлашдан озод этилиши белгиланди.
Яратилган қулай инвестицион муҳит хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар сонининг кўпайишига муҳим омил бўлаётир.
Юқоридагилардан келиб чиқиб қуйидаги хулосаларни чиқариш мумкин:
– давлат инвестиция сиёсатида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларга устуворлик бериш орқали корхоналарнинг иқтисодий фаолиятларини ҳар томонлама рағбатлантириш мумкин бўлади;
– хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга солиқ имтиёзларининг берилиши давлат бюджети даромадларининг маълум қисмидан воз кечишига сабаб бўлади, аммо бир вақтнинг ўзида бу имтиёзларнинг самарали ишлашини таъминлашда мамлакатнинг солиқ, пул-кредит ва давлатнинг иқтисодий бошқарув сиёсати билан мувофиқлаштирилишига замин яратилади;
– Республиканинг ялпи инвестиция улушида тўғридан-тўғри инвестицияларнинг ҳиссаси умумий нисбатда ҳамон камлигича қолмоқда, аммо йилдан йилга нисбатан қиёслаганда ўсиш тенденциясини кузатиш мумкин;
– хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сонини ошириш мақсадида тўғридан тўғри хорижий инвестицияларнинг кириб келишига шарт-шароитлар яратиш учун бир нечта солиқ турларидан солиқ имтиёзлари амал қилиб келиши учун шарт-шароит яратилган.
Бу эса истиқболда хорижий инвестицияларни жалб қилишда солиқларнинг рағбатлантирувчи ролини оширишни талаб этади. Бунда қуйидагиларга эътиборни қаратиш талаб этилади:
– хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этишни жадаллаштириш ҳамда махсус иқтисодий ҳудудларнинг фаолиятини кенгайтириш, уларнинг ишлаб чиқариш қувватларидан янада самарали фойдаланишни йўлга қўйишга;
– рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ўз зиммасига мажбуриятлар олаётган ишончли ва масъулиятли хусусий инвесторларга эътиборни кучайтиришга;
– инвестициялар жалб қилиш асосида озиқ-овқат саноатида мавжуд бўлган, эски сақланиб қолган корхоналарни ҳам янги техника ва технология асосида қайта таъмирлаш ва янгиларини қуришни жадаллаштиришга;
– тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этган ҳолда ўз фаолиятини юритаётган корхоналар ушбу инвестицияларни асосий ишлаб чиқаришга йўналтирсалар фойда солиғини камайтирилган ҳолда ундиришга;
– тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этган ҳолда ва ягона солиқ тўловчи субъекти сифатида фаолият кўрсатаётган кичик бизнес субеъктларига амалдаги солиқ ставкасини улар томонидан сотилган тайёр маҳсулот ҳажмининг ўсиб бориш (прогрессив) даражасига қараб камайтириб боришга;
– инвестиция лойиҳалари ташаббусчилари учун мамлакат иқтисодиёти тармоқлари бўйича инвестиция имкониятларини таҳлил қилишга зарур маълумотларни (иқтисодиёт тармоқларидаги умумий ҳолат, турли хил маҳсулот ва хизматлар бўйича бозор конъюктураси, ишлаб чиқарувчилар, мол етказиб берувчилар, нархлар ва ҳ.к.лар) бериш имконига эга ягона оммавий ахборотлар базасини шакллантиришга.
Do'stlaringiz bilan baham: |