1 – мавзу “Цивилизация” тушунчаси. Унинг таърифи ва ўзига хос сифатлари. Дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши



Download 462,49 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/18
Sana25.02.2022
Hajmi462,49 Kb.
#282708
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18
Bog'liq
1-Mavzu boyicha maruza matni

3-саволнинг баёни: 
Қадимги Миср цивилизациясининг ўзига хослиги ва бетакрорлигини 
унинг табIIй-географик жойлашуви, Нил водийсининг нисбатан ёпиқлиги ва 
ташқи ҳужумлардан ҳимояланганлиги, фиръавнлар ҳокимияти ва бутун 
ижтимоий тизимнинг барқарорлиги, шунингдек мисрликларнинг юқори 
турмуш даражаси белгилаб берди.


Миср цивилизациясига чуқур консерватизм ва анъанавийлик хос. 
Мисрликлар ўзларининг маданий қадриятлар тизимига бирор бир янгилик 
киритишдан қочдилар. Аксинча, уларда ўзларига маълум ғоя, қонун, бадIIй 
услубларни асраш ва тақлид қилиш узоқ асрлар асосий тамойил бўлиб қолди. 
Албатта бу ҳол янги унсур, ғоя ва услубларни инкор қилмади, аммо улар 
аста-секин пайдо бўлди. Шу сабабли Миср усталари доимо риоя қилган 
анъанавийлик ва консерватизм Миср санъати учун хос бўлган 
контсептуаллик ва юқори малакалилик, моҳирлик, уйғунликни ўзида акс 
эттириб ниҳоясига етказиб ишланган.
Мисрда дин илк уруғчилик жамоаларида вужудга келиб, жуда узоқ 
тараққиёт йўлини босиб ўтган. Диний анъаналар мустаҳкам ва турғун бўлган, 
фетишизм, тотемизм, айниқса ҳайвонларга топиниш Мисрда узоқ давом 
этган. 
Қадимги Миср дини санъат тараққиётига катта таъсир кўрсатди. Миср 
цивилизацияси ўзига хос, тузилиши бўйича мураккаб, мазмунан бой 
маданият яратди. Бу жаҳон маданияти хазинасига кўплаб дурдоналарни 
етказиб берди. Булар қадимги Миср ёзуви, ёзув учун дунёдаги илк материал 
бўлган папирус, бугунги кунгача сақланиб қолган афсоналар, эртаклар, 
насиҳатлар, улуғвор пирамидалар ва ибодатхоналар, фиръавнлар ва 
амалдорлар даҳмаларидаги суратлардир.
Мисрликлар ёзувнинг уч кўринишидан фойдаланишган: муқаддас 
ҳисобланган иероглиф ёзув, иератик ёзув ва демотик ёзув. 
Мисрликлар дунёда энг қадимги қизиқарли ғоялар, бадIIй образлар 
билан суғорилган бой адабиётни яратдилар. Адабиёт учун қулай омил бўлиб 
халқ оғзаки ижоди хизмат қилди. Илк абадий асарлар м.а. ИВ минг 
йилликда пайдо бўлди. Эртаклар, дидактик насиҳатномалар, зодагонлар
таржимаи ҳоллари, диний матнлар ва поетик асарлар Қадимги подшолик 
давридаёқ пайдо бўлди. Ўрта подшолик даврида жанрларнинг хилма-
хиллиги кўпайди. Юқори даражада ёзилган прозаик асарлар пайдо бўлди 
(Синухет ҳикояси). Янги подшолик даврида Миср адабиёти ғоявий-бадIIй 
тугалланиш даврини бошдан кечирди.
Миср адабиётида насиҳатнома ва башоратлар дидактик жанри тўлароқ
акс этган. Насиҳатномалардан «Птахотеп насиҳатномаси», «Гераклеопол
подшоси Ахтойнинг ўгли Мерикарага насиҳати», «Фиръавн Аменхемхет И 
нинг насиҳатномаси» каби асарларда давлатни бошқариш қоидалари баён 
қилинган. «Ахтойнинг ўгли Дауафага насиҳати»да мирзоликни бошқа 
касблардан афзаллиги кўрсатилади. «Ани насиҳати», «Аменемопе 
насиҳати»да турмуш аҳлоқи ва анъанавий аҳлоқ қоидалари батафсил баён
қилинади.


Ертаклар Миср адабиётида алоҳида бир жанр сифатида шаклланди. 
Улардан энг машҳурлари: «Фиръавн Хуфу ва сеҳргарлар», «Кема ҳалокатига 
учраганлар тўғрисида», «Егри ва тўғри тўғрисида», «Икки ака-ука 
тўғрисида».
Фадимги Миср санъати мисрликларнинг кундалик ҳаёти, уларнинг 
қадриятлари ва эстетик қарашларини акс эттиради. Пирамидалар Миср 
цивилизациясининг рамзига айланди, шаҳарларнинг пайдо бўлиши эса 
варвалик ва цивилизациянинг чегараси бўлиб хизмат қилди. Йирик маданий 
марказлар бўлган Мемфис, Фива каби шаҳарлар нафақат бой моддий 
маданиятни, балки цивилизациялашган жамиятининг универсал маънавий 
маданиятини ҳам яратди. Миср цивилизациясининг қудрат, куч ва 
донишмандлигини 
акс 
эттирувчи 
Фивадаги 
Луксор 
ва 
Карнак 
ибодатхоналари бугунги кунгача етиб келган.
Меъморчиликда фиръавнларнинг пирамида-қабрлари, ибодатхоналар 
қуриш устивор аҳамият касб этди. Даҳмаларнинг икки хили: ер усти
даҳмалари ва қояга ўйилган даҳмалар кенг тарқалди. Пирамида ва даҳмалар 
қуриш учун И-II сулола фиръавнлари дафн қилинган мастабалар намуна 
бўлиб хизмат қилди. III сулола фиръавни Жосер учун баландлиги 60 м 
бўлган зинапоясимон илк пирамида мастаба ўрнида қурилди. ИВ сулола
фиръавни Хуфу, Хафра ва Менкаура пирамидасини қоядан ўйиб ясалган 20 
метрлик сфинкс қўриқлаб турибди. 
Дайр-ал Бахрдаги малика Хатшепсут ибодатхонаси ва Рамзес III нинг
Мадинат Абудаги (Фива) ибодатхоналари улуғвор тарзда қурилган. Яна 
шундай ибодатхоналар қояларга ўйиб ясалган (Рамзес III нинг Нубиядаги 
Абу Симбел ибодатхонаси). Яна бир меъморчилик санъати намунаси подшо 
саройи қароргоҳи монументал шаклда қурилган. Барча ибодатхона ва 
саройлар релъефлар, бой деворий рангтасвирлар билан безатилган. 
Мисрда маҳобатли ҳайкалтарошликнинг энг қадимги намуналарини 
кўриш мумкин. Масалан, Рамзес II нинг улуғвор ҳайкали, ҳаётга тўла 
Нефертити ҳайкалчалари.

Download 462,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish