1 – мавзу “Цивилизация” тушунчаси. Унинг таърифи ва ўзига хос сифатлари. Дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши



Download 462,49 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/18
Sana25.02.2022
Hajmi462,49 Kb.
#282708
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
1-Mavzu boyicha maruza matni



– мавзу 
“Цивилизация” тушунчаси. Унинг таърифи ва ўзига хос сифатлари.
Дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши 
Асосий саволлар: 
1. XVIII – XIX асрда Европа фан оламида цивилизация тушунчасининг 
юзага келиши. 
2. Инсон жамияти тараққиёти муаммосига синтетик ёндашув йўллари. 
3. Дастлабки цивилизацияларнинг ижтимоий-иқтисодий белгилари.
2. Неолит цивилизацияси 
3. Деҳқончилик маданиятининг илк марказлари.
Цивилизация сўзи инсоният тарихидаги сифат чегарасини белгилаш 
билан боғлиқ. Ушбу тушунчанинг юзага келиши Маърифатпарварлик 
давридаги Европа фани ва адабиётининг ютуғидир. Аммо цивилизация 
ҳақидаги илк тушунчалар анча илгари юзага келган. Қадимги даврлардаёқ 
инсонлар ўзларининг дунёларини ўзгалар дунёси билан солиштира 
бошлашган. Антик даврда цивилизация сўзи билан белгиланмаса-да, ўз 
тараққиёт даражаларига варварликни қарама-қарши қўйганлар.
Цивилизация сўзи лотинча сивилис - фуқароликка, давлатга, шаҳарга
тааллуқли маъноларини англатувчи ўзакдан келиб чиққан. У "силватиcус", 
яъни лотинчадан таржима қилганда қўпол, ёввойи сўзига қарши маънода 
қўлланилган. Цивилизация тушунчаси “маданият” тушунчаси билан узвий 
боғлиқ равишда пайдо бўлган. Дастлаб маданият ва цивилизация 
тушунчалари синоним сифатида қўлланилган, аммо бора-бора бу икки атама 
ўртасида фарқ пайдо бўлди. Масалан, немис файласуфи И.Кант бу 
тушунчалар ўртасидаги яқинлик ва тафовут мавжудлигини кўрсатиб ўтган 
эди. Кўпчилик файласуфлар “цивилизация” деганда жамиятнинг моддий-
техника ютуқларини, “маданият” деганда эса фақат унинг маънавий 
қадриятларини тушунишган. ХХ аср бошларига келиб, немис файласуфи 
О.Шпенглер “Европа қуёшининг сўниши” асарида маданият ва цивилизация 
тушунчаларини бир-бирига қарама-қарши қўйди. Унинг фикрича, 
цивилизация маданиятнинг энг юқори босқичи бўлиб, ундан кейин эса 
маданият аста-секин инқирозга юз ўгиради. Немис файласуфи цивилизация 
деганда техник- механик жараёнлар мажмуини назарда тутган. 
Маданиятнинг пайдо бўлиши инсониятнинг ёввойиликдан кейинги 
даври билан боғлиқ бўлса, цивилизация - тарихий жараён, ижтимоий 
ҳодисадир. Цивилизациянинг ривожланиши жамиятни юксалтиришга олиб 
келади, натижада бу жамият фуқаролар эркинлигини таъминлаш 


имкониятини яратади. Цивилизацияли ҳаёт инсонни маданиятли қилади ва 
унинг ҳар томонлама камол топиши учун шарт-шароит яратади. 
Цивилизация категориясининг серқирралиги ва кўп сермаънолиги 
туфайли унга аниқ таъриф бериш мушкул. “Цивилизация” нинг юздан ортиқ 
таърифлари мавжуд бўлиб, ҳар бир ўзига хос таърифида ижтимоий ҳаётнинг 
маълум томонлари, жиҳатларига алоҳида урғу бериладики, бу умуман 
цивилизациянинг ижтимоий ҳодиса сифатидаги моҳиятини тўлароқ англаб 
этишга хизмат қилади.
Цивилизация тушунчасининг тарихий-фалсафий моҳияти – тарихий 
жараённинг бирлиги ва ушбу жараён давомида инсониятнинг моддий-техник 
ҳамда маънавий ютуқларнинг мажмуи. Цивилизация умумжаҳон тарихий 
жараёнининг ижтимоийликнинг маълум даражасига эришиш билан боғлиқ 
босқичини ҳам англатади. Цивилизациянинг яна бир маъноси -
маданиятнинг замон ва маконда чегараланган тарихий типи (Миср 
цивилизацияси, Месопотамия цивилизацияси ва б.). Цивилизация 
маданиятсўзининг синоними сифатида, кўпинча моддий маданият 
маъносида ҳам қўлланилади.
Швейтсариялик тарихчи Ж.Старобинскийнинг фикрича, цивилизация 
тушунчасини илк бор франсуз иқтисодчиси Виктор Рикети Мирабо (1715-
1789 йй) ўзининг “Қонунлар дўсти” асарида қўллаган. 1767 йилда у 
шотландиялик маърифатпарвар Адам Фергюссон (1723-1816) асарида пайдо 
бўлди. Ўшанда ушбу атама маданий тараққиётнинг умумий даражасини 
англатган. Цивилизация маърифатсиз халқларга, қоронғу феодализм даври ва 
ўрта асрларга қарама-қарши қўйилган. А.Фергюссон ибтидоий жамият 
тарихини даврлаштириш мезони сифатида “маданиятнинг ўзлаштириш 
даражасини” илгари сурди: ёввойилик, варварлик, цивилизация. Кейинчалик 
швед олими С.Нилсон бу даврлаштиришни бир оз тўғирлади ва тўлдирди: 
ёввойилик, номадизм (юнон. номадос – кўчиб юрувчи, кўчманчилик), 
деҳқончилик ва цивилизация. 
Маърифатпарварлик 
давридаги 
энсиклопедияларда 
цивилизация 
тушунчаси тараққиёт консепсияси билан уйғунлашиб кетди. Франсуз 
файласуф маърифатпарварлари ақл ва адолатга асосланган жамиятни 
цивилизациялашган жамият деб билганлар.
Цивилизация тушунчасига турлича мазмун бериш давом этди ва XVIII 
асрдан “цивилизация” тушунчаси тарихчилар луғатидан мустаҳкам ўрин 
олди. Шу даврдан цивилизациянинг турли назариялари шакллана бошлади. 
XIX аср бошларидаёқ цивилизациялар тўғрисида кўпликда фикр юритила 
бошланди, бу эса халқлар сивилизатсион тараққиётининг ранг-баранглигини 
тан олишни англатарди.


Ўз асарларида тарихнинг йўналиши, шунингдек тарихий жараёнда 
ягоналик ва ранг-барангликнинг ўзаро нисбати муаммоларини айниқса тўла 
қамраб олган дастлабки тадқиқотчилардан бири италян файласуфи 
Жамбатисста Вико (1668-1744) ўзининг “Миллатлар умумий табиати 
ҳақидаги янги фан асослари” деб номланган рисоласида жаҳон тарихининг 
барча халқлар учун ягона бўлган тарихий айланма ҳаракат сифатидаги 
дунёвий консепсиясини илгари сурган. Вико фикрига кўра, барча халқлар ўз 
ривожланишида бир хил босқичлардан ўтади: ибтидоий варварлик (“худолар 
асри”)дан феодализм (“қаҳрамонлар асри”) орқали демократик республика 
ёки конститутсиявий монархия (“цивилизация асри”) сари ҳаракатланади. 
Ҳар бир тсикл мазкур жамиятнинг умумий инқирози ва парчаланиши билан 
тугайди. Тсикл якунлангач, ривожланиш жараёни янгиланади ва айни шу 
босқичлардан, лекин юқорироқ даражада ўтади. Виконинг ғоялари 
маданиятлар 
ва 
цивилизацияларнинг 
ривожланишида 
тсикллилик 
назариялари (Данилевский, Шпенглер, Тойнби)га асос бўлган.
1877 йилда америкалик тарихчи ва этнограф Л.Морган (1818-1881 йй) 
ўзининг “Қадимги жамият” китобида цивилизация атамасини ягона маданий-
тарихий жараённинг маълум даражасини белгилаш учун қўллашни таклиф 
этди. Морган системасида ҳам ибтидоий жамият тараққиёти ёввойилик, 
варварлик ва цивилизация босқичларидан иборат, аммо у ёввойилик ва 
варварлик даврларининг ҳар бирини, хўжалик ва моддий маданият 
тараққиётининг белгиларига кўра қуйи, ўрта ва юқори босқичларга бўлади. 
Ушбу даврлаштиришда ишлаб чиқариш кучлари ривожининг даражаси мезон 
бўлиб хизмат қилади.
Тарихни ўрганишга сивилизатсион ёндашув асосчиларидан бири рус 
табиатшунос олими Н.Я.Данилевский (1822-1885) бўлган. У ҳар бири 
алоҳида-алоҳида мавжуд бўлган, фаолиятнинг тўрт муҳим шакли ёки 
цивилизациялар “асоси” - диний, маданий, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий 
асослар орқали намоён бўлувчи маданий-тарихий типлар (цивилизациялар) 
ҳақидаги консепсияни илгари сурган. Маданий-тарихий типлар, биологик 
организмлар каби, ташқи муҳит ва бир-бири билан узлуксиз кураш 
жараёнида бўлади ва вужудга келиш, вояга этиш, қариш ва ҳалок бўлиш 
босқичларидан ўтади. 
Инглиз тарихчиси ва сотсиологи Арнолд Тойнби (1889-1975)
цивилизацияни яхлит ижтимоий тизим сифатида ифодалаган. У ўзининг ўн 
икки томлик “Тарихни англаш” асарида келтирган ўзаро ўрин алмашувчи 
локал цивилизациялар консепсиясида сивилизатсион тараққиётнинг асосий 
ҳаракатлантирувчи кучи сифатида чақириқ ва жавоб назариясини илгари 
сурди.



Download 462,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish