1 – мавзу “Цивилизация” тушунчаси. Унинг таърифи ва ўзига хос сифатлари. Дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши



Download 462,49 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/18
Sana25.02.2022
Hajmi462,49 Kb.
#282708
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18
Bog'liq
1-Mavzu boyicha maruza matni

Назорат учун саволлар: 
1. Цивилизация сўзининг келиб чиқиши қайси тушунчалар билан 
боғлиқ? 
2. Цивилизация инсоният тарихида сифат чегарасини англатувчи сўз 
сифатида қачон пайдо бўлди? 
3. Турли сивилизатсион назарияларнинг кучли ва заиф жиҳатларига баҳо 
беринг.
4. Тарихий жараёнга форматсион ёндашувнинг моҳияти нимадан 
иборат? 


5. Тарихни ўрганишга сивилизатсион ёндашувнинг ижобий жиҳатларига 
баҳо беринг. 
6. Инсониятнинг келиб чиқиши муаммосига сизнинг муносабатингиз? 
7. Ибтидоий инсонлар маънавий дунёсининг шаклланишига таъсир 
кўрсатган омиллар? 
8. Неолит инқилобининг цивилизация пойдеворининг яратилишида 
тутган ўрнига баҳо беринг. 
9. Нима учун айнан энеолит даврида цивилизацияга ўтиш содир бўлди? 
– мавзу 
Икки дарё оралиғининг (Месопотамия) қадимги цивилизацияси 
Асосий саволлар: 
1. 
Месопотамия цивилизациясининг шаклланиши ва тараққиёти 
2. 
Қадимги Месопотомия маданияти. 
1-саволнинг баёни:
Дунёдаги энг қадимги цивилизациялардан бири Дажла ва Фрот 
оралиғида 
жойлашган 
Месопотамияда 
вужудга 
келган. 
Ушбу
цивилизациянинг шаклланиши қулай географик шароитларда кечди.
Икки дарё оралиғи цивилизацияси ютуқларининг асосий ўзагини Хассун 
маданияти (м.а. ВИ м.й.) ташкил этди. Унинг белгилари – кўп хонали пахса 
иморатлар, металл буюмларнинг пайдо бўлиши, нақш билан безатилган 
сопол идишлар ўтроқ деҳқонлар ва чорвадорлар турмуш тарзидан далолат 
беради.
Шумерларнинг илк ватани ҳануз аниқланмаган. Шумерлар анъанасига 
кўра, улар Форс кўрфазидаги Дулмун оролидан (ҳозирги Баҳрайн) келишган.
Шумерларнинг тили бошқа тиллар билан алоқада бўлмаган. Олимларнинг 
шумер тилининг туркий, кавказ, этруск ва бошқа тиллар билан 
қариндошлигини аниқлашга бўлган уринишлари ижобий натижа бермади. 
Месопотамиянинг шимолий қисмида м.а. III минг йилликнинг биринчи 
ярмидан семитлар истиқомат қилган. Улар қадимги Олд Осиё ва Сурия 
даштларининг чорвадор қабилалари бўлишган. Месопотамияга келиб 
ўрнашган қабилалар гуруҳининг тили шарқий семит ёки аккад тили деб 
аталган. Бир неча асрлар давомида семитлар шумерлар билан ёнма-ён 
яшашган, сўнгра улар жанубга силжиб, III минг йиллик охирида бутун 
жанубий Месопотамияни эгаллашган. Шумер тили серҳаракат чорвадор 
аккадлар тили томонидан сиқиб чиқарилган. Турли тилларда сўзлаган 
халқлар ўртасида этник низолар бўлмаган. Қайси тилда сўзлашмасин, бутун 
Месопотамия аҳолиси ўзларини қора бошлилар деб аташган.


М.а. III минг йиллик охирида Месопотамияга Сурия даштларидан 
ғарбий семит чорвадор қабилалари кириб кела бошлаган. Уларни 
бобилликлар аморийлар (аккадча “Аммури”, “Сурия” ёки “г`арб”) деб 
аташган. М.а. III минг йилликдан бошлаб шимолий Месопотамияда кутий 
ёки гутий қабилалари истиқомат қилишган. Қадимги даврлардан бу ерда 
хуррит қабилалари ҳам яшаган. Шимолий Месопотамияда хурритлар 
ўзларининг Митанни давлатини барпо этишган. Г`арбий семит гуруҳига 
мансуб кассит қабилалари шимолий-г`арбий эронда, эламлардан шимолда
яшаган. 
М.а. II минг йилликнинг иккинчи ярмида Шимолий Арабистондан 
Сурия даштларига, Шимолий Сурия ва Месопотамияга оромий 
қабилаларининг кучли тўлқини кириб келди. М.а. Х асрда жанубий 
Месопотамияга оромийларга қариндош халдей қабилалари келиб ўрнашди.
М.а. IV м.й. нинг иккинчи ярмидан Месопотамия цивилизациясининг 
тараққиётида Урук маданияти (IV м.й. 2- ярми – III м.й.) деб ном олган янги 
давр бошланди. Айнан шу даврда Шумер цивилизациясининг иқтисодий ва 
маданий асосларининг шаклланиши ниҳоясига етди.
М.а. ИВ минг йилликнинг охирларида Месопотамия жанубида қатор 
шаҳар-давлатлар эреду, Ур, Ларса, Урук ва Киш кабилар пайдо бўлди. 
Ҳунармандчилик юқори даражада ривожланди. Металлургия саноати
биринчи ўринга чиқиб олади. Савдо ҳунармандчиликдан ажралиб чиқади. 
Ерни сотиш ва сотиб олиш бошланди. Қулчилик муносабатлари
ривожланади. М.а. III минг йиллик бошларидан шумерлар жезни ўзлаштира 
бошладилар. Шу даврдан археологлар Илк сулола даврини (м.а. 2750-2315-
йиллар атрофи) белгилайдилар. Шумер анъанаси эса мамлакат тарихини 
“тўфон”гача ва “ тўфондан” кейинги даврга бўлади.
Шумер жамиятида қуллардан ташқари ўз ери бўлмаган ёки еридан
ажралган, бошқа жамоалардан келганлар, камбағал оиланинг кичик аъзоси 
ибодатхонага бағишланган қарам кишилар кўп бўлган. Бу қарам кишилар 
ибодатхона ва хусусий хўжаликларда қуллар қаторида меҳнат қилганлар. 
Илк сулола даврида Шумер жамиятининг ҳукмрон қатламини қулдорлар 
ташкил қилган. Бу қатламга уруғ зодагонлари, олий коҳинлар, маъмурият 
вакиллари бўлган амалдорлар кирган. Майда ишлаб чиқарувчилар қатламини 
кичик ер участкасига эга бўлган ҳудудий ва катта оилаларга бирлашган 
оддий жамоачилар ташкил қилган. Шумер жамиятида ер эгалиги икки
қисмдан -жамоа ва ибодатхона ерларидан иборат бўлган. Шаҳар-давлат 
тепасида “Ен” (жаноб)-олий коҳин турган, эҳтимол у сайлаб қўйилган. “Ен” 
нинг вазифаси коҳинлик, ибодатхона маъмуриятини бошқариш, ибодатхона, 
шаҳар қурилиши-суғориш иншоотларини барпо қилиш, бошқа жамоа мулки 


ҳамда унинг иқтисодиётини бошқариш бўлган. М.а. III минг йиллик 
ўрталарида “Ен” унвони ўрнига “Енси” (“коҳин-қурувчи” шаҳар 
бошқарувчиси) ва “Лугал”-(“катта одам”, “подшо”, аккадча “шарру”) пайдо 
бўлади. 
Вақт ўтиши билан зиддиятлар кучайиб, Ур заифлашиб қўшни Лагаш 
шаҳри кучайиб кетади. Лагаш деярли барча Шумер шаҳарларини 
бўйсундиради, элам устидан ғалаба қилади. Аммо ички зиддиятлар Лагашни 
заифлаштиради. Лагашнинг ички қийинчиликларидан фойдаланган Умма
шаҳри подшоси Лугалзагисси м.а. ХХIV аср охирида Лагашни босиб олиб, 
бутун Шумерда чорак аср етакчилик мавқеига эга бўлади.
Ўзини Шаррум-кен (“ҳақиқий подшо”) деб атаган Саргон (м.а. 2316-
2361 йй) Шумер шимолидаги Аккад давлатига асос солди ва бутун Шумерни 
истило қилди. Саргон бутун Месопотамияни Аккад давлати қўл остига 
бирлаштиради. Бундан ташқари у Кичик Осиё, Кипр, Сурия, элам ва ҳатто 
узоқ Жанубий эронгача ҳарбий юришлар қилади.
Саргон давлати олдинги Месопотамия давлатларидан фарқ қилган ҳолда 
марказлашган давлат эди. Саргон ва унинг ворислари даврида мамлакатда 
иқтисодиёт, товар-пул муносабатлари, сунъий суғоришга асосланган 
деҳқончилик юксалади.
Аккад подшолигининг қудратига Месопотамияга Загрос тоғларидан 
бостириб кирган тоғли қабилалардан бўлган кутийлар чек қўйганлар. Лагаш 
ҳокимлари кутийлар ёрдамига таяниб бошқа шаҳарлар устидан маълум 
даражада ҳукмронлик қилдилар. Кутийлар Месопотамияда юз йилга яқин
ҳукмронлик қилганлар. Кутийлар Ур подшоси Утухенгал томонидан тор-мор 
қилинади ва III Ур сулоласи (м.а. 2112-1996 й.) ҳукмронлиги бошланади.
Шумер-аккад подшолигининг давлат бошқаруви III сулола даврида 
қадимги Шарқ подшо ҳокимиятининг тугалланган шакли эди. Унинг энг 
машҳур ҳукмдори Шулги ўз шаҳсини тўлиқ илоҳийлаштиришга муваффақ 
бўлган.
Мамлакат округларга бўлинган, уларни эндиликда оддий амалдорларга 
айланган энсилар бошқарган ва подшога бож тўлаган. Ягона давлат хўжалиги 
мавжуд бўлиб, унда меҳнат қилганлар гурушлар ва чўрилар деб аталган.
М.а. 1742-йилда Месопотамияга шимоли-шарқдан бу ерда аввал 
номаълум бўлган “касс” этномидаги ҳинд-европа қабилалари бостириб 
кирадилар. Жанубда элам шумер шаҳарларига бостириб киради. М.а. 1595 - 
йилдан Бобилда кассит сулоласининг ҳукмронлиги бошланиб, 1055 - 
йилгача давом этади. Бу давр “Ўрта Бобил даври” деб аталади. Касситлар
Бобилни юксак маданиятини қабул қиладилар. Кассит сулоласи кенг 
қамровли ташқи сиёсат олиб борди.


М.а. ХIV асрда Оссурия қудратли давлатга айланди. Заифлашиб қолган 
Митанни хеттлар тазйиқига қарши Оссурияга иттифоқчи сифатида чиқади. 
Тез орада Оссурия хеттларни юқори Месопотамиядан ҳайдаб чиқариб, Фрот 
дарёсига чиқади. Натижада Митаннининг шарқий вилоятлари, бу ердаги 
диний марказ Ниневия босиб олинади. Митанни, м.а. 729-йилда Бобил ҳам 
Оссурия таъсири остига тушиб қолди.
Оссурия катта-катта ҳудудларни босиб олиши натижасида ҳудудлар, 
шаҳарларда 
савдо-ҳунармандчилик, 
деҳқончилик 
ва 
чорвачилик 
ривожланади. Металлургия, қуролсозлик соҳалари юқори даражада
тараққий қилади. Талончилик урушлардан олинган кўплаб ўлжалар ва 
қуллардан Оссурия шаҳар ва қалъаларни қуришда кенг фойдаланилади. 
Оссурияликлар Бобилда м.а. VII асргача ҳукмронлик қиладилар. Янги 
Бобил подшолигини пайдо бўлиши м.а. 629-йилга тўғри келади. 
Лашкарбоши Набопаласар Бобилда янги халдей сулоласига асос солди. 
Навухудоносор II нинг ҳукмронлик йиллари Бобилнинг гуллаб-яшнаган 
даври бўлди. Навуходоносор II вафотидан сўнг Бобил заифлашади. М.а. 539 
- йилда Бобилни эрон подшоси Кайхусрав II босиб олди. Бобил м.а. 331-
йилгача Аҳамонийлар давлати таркибига киради, кейин эса Македониялик 
Искандар давлатига, унинг емирилишидан сўнг Салавкийлар давлати 
таркибига киради.

Download 462,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish