1 – мавзу “Цивилизация” тушунчаси. Унинг таърифи ва ўзига хос сифатлари. Дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши



Download 462,49 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/18
Sana25.02.2022
Hajmi462,49 Kb.
#282708
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18
Bog'liq
1-Mavzu boyicha maruza matni

2-саволнинг баёни: 
Қадимги Миср тарихи мил. ав. ИВ минг йилликнинг II ярмидан - 
давлат ва синфий жамиятнинг пайдо бўлишидан мил. ав. ВИ асрда 
Мисрнинг Аҳмонийлар давлатига қўшиб олинган давригача бўлган даврни
ўз ичига олади. Қадимги Миср тарихи қуйидаги даврларга бўлинади:
1. Сулолаларгача бўлган давр (м.а. ИВ минг йиллик).
2. Илк подшолик (м.а. ХХХ - ХXVIII асрлар, И-II сулолалар).
3. Қадимги подшолик даври (м.а. ХXVIII-ХХIII асрлар, III-ИВ
сулолалар). 
4. Ўрта подшолик даври (м.а. ХХII-XVIII асрлар, ХII сулола). 
5. Янги подшолик даври (м.а. ХВИ-ХИ асрлар, XVIII-ХХ сулолалар) 
6. Сўнгги подшолик (м.а. ХИ-В асрлар ХХII -ХХВ сулолалар) 
Тарихий тараққиётнинг барча босқичларида Миср цивилизацияси ўзига 
хос хусусиятларга эга бўлган. Илк подшолик даврида мамлакатни 
бирлаштириш тугалланган ва тахминан м.а. 3000 йилда Нил водийсида
кўпроқ ибтидоий қабила иттифоқини эслатувчи ягона давлат вужудга 
келган. Бу воқеа биринчи сулола асосчиси бўлган Менес (Мина) номи билан 
боғлиқ. У Юқори ва Қуйи Миср туташган стратегик муҳим нуқтада янги 
пойтахт- мустаҳкамланган шаҳар Мемфис шаҳрига асос солди. Илк 
подшолик даврида Миср И ва II сулолалар томонидан бошқарилган.
Илк подшолик даврида сунъий суғоришнинг хўжалик маданияти 
асосида Миср цивилизациясининг иқтисодий ва сиёсий тизимлари шакллана 
бошлаган. Бу давр асосий функтсияси Нил водийсида суғориш ишини 
ташкил этиш бўлган умуммиср давлат апаратининг шаклланиш даври эди. 
Юқори маҳсулдор бўлган қишлоқ хўжалиги моддий маданиятнинг тараққий 
этишига асос бўлди. Ҳунармандчилик ривож топди. Илк подшолик 
давридаёқ мисрликлар папирус тайёрлашни билишган. Бу инсоният 
тарихидаги махсус ёзув учун тайёрланган илк қоғоз эди. Папируснинг пайдо 
бўлиши цивилизация ривожининг асосий омилларидан бири бўлган ёзувнинг 


кенг тарқалишига туртки бўлди. Бу даврдаёқ Нил сувининг сатҳидан тортиб, 
ишлаб чиқарилган моддий бойликларнинг тақсимланишигача ҳисоб–китоб ва 
назорат қилиш яхши йўлга қўйилган. Илк подшолик даврида иш юритиш, 
айниқса ҳисоб иши ривожланган.
Қадимги подшолик даври 500 йилдан ортиқ давом этди ( м.а.2800-2300 
йй). Бу даврда Миср қўшнилари билан муваффақиятли урушлар олиб 
бораётган йирик марказлашган давлатга айланди, Миср цивилизациясининг 
идеаллари ва асосий қадриятлари шаклланди.
Мамлакатнинг мустаҳкам яхлитлиги унинг иқтисодий гуллаб-
яшнашига асос бўлди. Қадимги подшолик даври иқтисодида олий 
амалдорлар хўжалиги катта рол ўйнаган. Подшо ва ибодатхона хўжаликлари 
ҳам амалдорлар хўжалигига ўхшаш бўлган. Уларни бирлаштирган хусусият 
кўпсонли хизматчилар устидан ўрнатилган кучли назорат, меҳнат ва унинг 
натижасини қаттиқ ҳисоб-китоб қилиш бўлган.
Шаклланган Миср давлатининг тепасида юнонлар фиръавн (мисрча 
пер-о – “улуғ уй”, “катта хонадон” сўзидан келиб чиққан) деб атаган ҳукмдор 
турган. Фиръавн одам қиёфасидаги худо деб тасаввур қилинган. У 
чекланмаган иқтисодий, сиёсий ва олий коҳинлик ҳокимиятига эга бўлган. 
Қадимги подшолик давридаги Миср цивилизацияси Қадимги Шарқ 
деспотиясининг ноёб намунасидир. Деспотиянинг моддий тимсоли 
фиръавнларнинг муҳташам даҳмалари – пирамидалар бўлган. 
М.а. 
III 
минг йиллик ўрталаридан зодагонлар ҳокимияти 
мустаҳкамланиб борган. Марказий ҳокимиятнинг заифлашуви ва маҳаллий 
зодагонларнинг кучайиши м.а. 2200 йилда Мисрнинг мустақил номларга 
бўлиниб кетишига олиб келган.
Тарқоқлик ва номлар ўртасдаги кураш Миср цивилизацияси 
фаровонлиги ва тараққиётининг асоси бўлган суғориш тизими ҳолатига 
салбий таъсир кўрсатди. Бирлашиш жараёнига иккита марказ бошчилик 
қилди: шимолдаги Гераклеопол ва жанубдаги Фива. Курашда якуний 
ғалабани Фива подшоси Ментухотеп И қўлга киритди ва мамлакат 
яхлитлигини тиклади. Ушбу ҳодисадан Ўрта подшолик даври бошланди (м.а. 
2050-1700 йй). Бу Миср цивилизацияси тарихидаги мураккаб, шу билан 
бирга аҳамиятли давр эди. 
Ўрта подшолик даврида майда мулкдорлар қатлами – нежеслар 
шакллана бошлади. Бойиб кетган нежеслар коҳинлар ва амалдорлар сафига 
кира бошладилар. Фиръавнлар эски аслзодаларни мавқеини пасайтиришга 
уруниб, давлат мансабларига ўрта қатлам вакилларини тайинлай 
бошладилар.


Миср цивилизацияси Файюм воҳасидаги улкан суғориш ишларини 
якунлаган ва юнонлар Лабиринт деб ном берган улкан тош иморатни барпо 
этган Аменемхет II даврида гуллаб – яшнади. 
М.а. 1700 йил атрофларида шарқдан Мисрга Жанубий Сурия ва 
Шимолий Арабистон қабилаларининг иттифоқидан иборат гиксослар 
бостириб келди. Шимолий Мисрда ўрнашиб олган босқинчи гиксослар 
мисрликларни йилқичилик, жанг араваси, жангларда отлиқ қўшиндан 
фойдаланиш билан таништирдилар. 
Гиксосларга қарши курашни ташкил этган Фива номининг ҳукмдори 
Яхмос нафақат босқинчиларни қувиб чиқди, балки мамлакатни бирлаштирди. 
Шу тариқа м.а. 1600 йил атрофларида Миср цивилизацияси Янги подшолик 
даврига қадам қўйди.
Янги подшолик даврида (м.а. 1580-1085 йй) Миср иқтисодий 
кўтарилишни бошидан кечирди ва Шарқий Ўртаер денгизида ҳукмрон 
мавқени қўлга киритди. Темир пайдо бўлди, аммо у ҳали ноёб металл 
сифатида қабул қилинарди. Янги подшолик даврида металлургия тараққий 
этди, янги техника ва технологиялар жорий этилди. Масалан, тери босқон, 
такомиллашган омоч, шадуф ва ҳ.к.
Янги 
подшоликнинг 
иқтисодий 
юксалиши 
фиръавнларнинг 
босқинчилик сиёсати билан боғлиқ эди. Жангларда тобланган қўшин Миср 
подшоларининг таянчига айланди. Жангчилар давлат таъминотида эди.
Фиръавн Тутмос И Мисрни ўша даврдаги кучли давлатга айлантирди. 
Тутмос II дан сўнг тахтни унинг беваси Хатшепсут эгаллаб олди. Тахминан 
м.а. 1500 йилда Тутмос III тахтга ўтириб, Тутмос И бошлаган юришларни 
ғолибона давом эттирди.
Сўнгги даврда (м.а. ХИ-В асрлар) Миср цивилизацияси оғир дамларни 
бошидан кечирди. Миср тарихининг Сўнгги давридаги беқарорлик 
темирнинг секинлик билан жорий этилиши, судхўрликнинг авж олиши, 
жамиятнинг эркинлар ва қулларга янада қатъий бўлиниши, мамлакатнинг 
тарқоқлиги, Ливиялик ёлланма қўшин ҳарбий табақасининг шаклланиши
коҳинлик лавозимлари учун кескин кураш, жанубдан эфиопияликлар, 
шарқдан оссурияликларнинг босқини билан ифодаланади. Шунга қарамасдан 
Миср цивилизацияси ўз ютуқлари ва эришган натижаларини сақлаб қолди.

Download 462,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish