инсонлар жамоасини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни
барқарорлаштирди, аҳолининг ўсишига имкон яратди. Деҳқончилик
меҳнатининг сиклик хусусияти жамиятни озиқ-овқат
билан таъминлашга
сарфланадиган вақтни чегаралади, фаровон ҳаёт тарзига асос солди. Ўтроқ
турмуш тарзи ва ихтисослашган ишлаб чиқаришнинг ривожланиши билан
яшаш шароити яхшиланди.
Жисмоний жиҳатлари билан ўз аждодларидан унча узоқ
кетмаган
бўлса-да, неолит даври одамлари янги маданият, янги ихтиролар ва
кашфиётлар одами эди. Неолит янги технологиялар ва
материаллар
давридир. Унинг тош индустрияси юқори даражада ривожланган бўлиб,
меҳнат қуролларига ишлов беришнинг юқори технологиялари қўлланилган.
Неолит даврига келиб, мезолитлинг сўнгги босқичида кашф этилган тош
болталар анча кенг тарқалган, парракчалар, қадамалар,
найза ва камон
ўқларининг учлари, пичоқ, тешгич, парма, қирғич, ёрма тошлар, ўроқ-ранда
ва бошқа қуроллар такомиллашган.
Юз минглаб йиллар давомида фақатгина бешта материал: тош, ёғоч,
суяк, ҳайвонлар териси ва лой одамларни қониқтириб келди. Неолит даврига
келиб эса унинг ўзи ўзига керакли материалларни ярата бошлади. Йиғиб –
терувчи ва овчидан деҳқон ва чорвадорга айланган инсон дастлаб сополни ва
тўқимачиликни, неолит охирида эса металлар қотишмасини кашф этди.
Сополнинг пайдо бўлиши инсоният тарихида катта воқеа ва унинг
сивилизатсион тараққиётининг муҳим қадами бўлди. Неолитни кўпинча
сопол даври деб ҳам аташади. Кулолчилик чархи пайдо бўлгунга қадар сопол
буюмлар қўлда тайёрланган ва нақшлар билан безатилган. Нақшларда кўп
ҳолларда космогоник хусусиятга эга бўлиб, турли афсоналарни акс эттирган.
Неолит даври ютуқлари қаторига йигирувчилик ва тўқимачиликни ҳам
киритиш керак. Бу даврда ўсимлик толалари,
тери тасмалари, соч, дарахт
толаси, кейинчалик қўй юнгидан тайёрланган матолар турли рангларга
бўялган. Бу даврга оид қабрларда чиғаноқлар ва яримқимматбаҳо тошлардан
ясалган тақинчоқлар, пардоз буюмлари кўпроқ учрайди. Шишасимон вулқон
жинси – обсидиандан ясалган дастлабки кўзгулар,
пардоз воситалари пайдо
бўлди.
Маданият, ҳаёт тарзи ва маънавий соҳада туб ўзгаришларга олиб келган
хўжаликнинг янги шаклларига ўтиш бир қатор омиллар таъсири остида
содир бўлди. Инсонлар жамиятининг ўзида юзага келган омиллар биринчи
даражли аҳмиятга эга эди. Уларнинг қаторига, меҳнат қуроллари ясашнинг
юқори даражада ривожланган техникасининг пайдо бўлиши киради.
Аҳолининг юқори зичлиги ҳам муҳим рол ўйнаган, чунки унинг ўсиб бориши
эски хўжалик шаклларининг самарадорлигини йўққа чиқарган ва
янги
хўжалик шакллари тараққиётини тезлаштирган. Ижобий билим
куртакларининг юзага келиши келгуси тараққиётнинг муҳим шартларидан
бири бўлган.
Албатта, фақатгина қулай табIIй шароит мажуд ҳудудлардагина бу
омиллар йиғиндиси тараққиётнинг ҳаракатлантирувчи кучига айланган.
Ижтимоий ва табIIй омиллар ер шарининг
турли бурчакларида турлича
намоён бўлган, бу эса бу ҳудудуларда шаклланган жамиятлар ва улар
томонидан яратилган маданий мажмуалар хусисиятида сезиларли фарқларни
юзага келтирди. Тарих саҳнасида етакчи ролни деҳқончилик юксак тараққий
этган халқлар ўйнай бошлади.
Do'stlaringiz bilan baham: