Шарқий Ўрта ер денгизи бўйи шаҳарларида
меъморчилик юксак
даражада тараққий этган. Угарит ва эбла шаҳарларида ҳашаматли
меъморчилик иншоотлари, саройлар бунёд қилинган. Эбла сарой
деворларини безалишида Месопотамия меъморчилиги билан алоқа яққол
кўринади. Ҳайкалтарошликда ёғоч ва
тошдан подшо ва маъбудалар
ҳайкаллари ясалган.
Денгизчилик, кемасозлик соҳалари айниқса Финикияда юксак даражага
кўтарилади. М.а. 600-йиллар атрофида фиръавн Нехо буйруғи билан
финикияликларнинг денгизчилик тарихида илк бор Гибралтар орқали
Аталантика океанига чиқиб, Африкани айланиб ўтишлари буюк кашфиёт
эди. Финикияликлар моҳир кемасоз бўлганлар. Уларнинг кемаларидан
мисрликлар ва бошқа Олд Осиё халқлари кенг фойдаландилар.
Хеттлар маданий тарққиётида Миср ва
Месопотамиянинг юксак
маданиятлари таъсири яққол сезилади. Хетт дини ўзига хос белгиларга эга
эди. Хеттларнинг минг маъбуд ва маъбудалари тўғрисида манбаларда
эслатишлар мавжуд. Амалда эса, чекланган миқдорда илоҳларга сиғинилган.
Подшо қуёшга ўхшатилиб илоҳийлаштирилган.
Хетт
подшолигининг
бошқа
халқлар
билан
яқин
алоқаси
мавжудлигидан далолат берадиган яна бир маданий ютуқ
уч тилли шумер-
бобил-хетт луғатларининг тузилишидир.
Хетт ҳайкал ва релефлари вазмин ва улуғворлиги билан ажралиб
туради. Мамлакатда айниқса, мудофаа иншоотлари қалъа деворлари қуриш
юқори даражада бўлган. Хетт маданияти кўп асрлик шимолий
Месопотамияда ва унга яқин бошқа ҳудудларда яшаган қабила ва
халқларнинг маданиятини ўзида акс эттирган ва бошқа маданиятларга
хам ўз таъсирини ўтказган. Хеттларнинг
маданий мероси Хетт давлати
ҳалокатидан кейинги асрларда ҳам бошқа қўшни мамлакатлар маданиятига
ижобий таъсир ўтказади.
Карфаген Миср, Хетт, Бобил ва Осурия маданиятларини доимий
таъсири остида бўлган ва шу сабабли унинг маданияти синкретик
(маданиятлар қўшилмаси ҳосиласи) хусусиятига эга эди. Карфагенликлар
қадимда Африка, Ўртаер денгизи, Атлантика қирғоғи, Канар ва Азор
оролларининг энг аниқ географик харитасига эга бўлганлар.
Карфаген
маданияти Ғарбий ўртаер денгизи ва Шимолий Африка тарихида муҳим из
қолдирди.
Шарқий ўртаер денгизи ҳудудининг маданий соҳадаги энг катта ютуғи
алифболи ёзувнинг яратилиши эди. М.а. ХВ-ХII асрлардаёқ Угаритда ўттиз
белгили миххат алифбоси қўлланилган. Финикия алифбоси янада
такомиллашган тизим бўлиб, юнонлар томонидан қабул қилиниб,
кейинчалик барча замонавий алфавитларга асос бўлди.
Шарқий Ўртаер денгизи худолар пантеони табиат кучларини акс
эттиради. Ҳар бир шаҳарни ўз ҳомий маъбуди бор эди. Фаластинда м.а. VIII-
ВИ асрларда монотеистик таълимот кенг тарқалди. Яҳудияда вужудга келган
монотеистик таълимот Яхвани ягона худо деб эълон қилади.
Яхва дастлаб
иуда қабиласининг худоси эди. Кейинчалик Исроил-Яҳудий давлатининг
бош
худоси
деб
эълон
қилинган.
Яҳудий
манбаларига
кўра,
Сулаймонпайғамбар Қуддусда унга атаб ибодатхона қурдирган. Яхудо дини
инсоният тарихидаги биринчи якка худоликка асосланган диндир.
Яҳудийлик ва христианликда муқаддас ҳисобланган диний китоблар ва
рисолалар мажмуаси бўлмиш Библиянинг “Қадимги аҳд” қисми ўша даврда
яратила бошланган. “Библия” энг қадимги адабий ёдгорликлардан бири
бўлиб, диний панд-насиҳатлар, ақидалар, башоратлар, дуолар, солномалар,
масаллар, ишқий ва фалсафий достонлар, ҳикоят,
ривоят ва мактублардан
иборат. Библия жаҳон бўйича кенг тарқалган, асрлар мобайнида кўпгина
халқларнинг ахлоқи, маънавияти, маданияти, адабиёти, мусиқа ва
рангтасвир санъатига баракали таъсир кўрсатган.
Do'stlaringiz bilan baham: