1 – mavzu: boshqaruv jarayonini tashkil etishning psixologik omillari reja: Ташкилотлар фаолиятини ва персонални бошқаришнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари 2



Download 405,31 Kb.
bet42/115
Sana02.03.2022
Hajmi405,31 Kb.
#477734
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   115
Bog'liq
BOSHQARUV PSIXOLOGIYASI MAJMUA

Оилавий муҳит ва шахс шаклланиши. Оила кичик гуруҳ сифатида шахснинг шаклланишидаги асосий омиллардан бири бўлиб ҳисобланади. Оилавий муҳит, ота-онанинг фарзанд тарбиясидаги иштироки улғайган шахс характерида ўз аксини топади.
Раҳбар ўзининг бошқарув фаолиятидаги хатти-ҳаракати, ходимлар билан муносабатини таҳлил қила туриб, кўпгина хусусиятларнинг илдизини айнан ўзи яшаб улғайган оилавий муҳитдан топиши ажабланарли эмас.
Раҳбар ўз итоатидаги ходимлар билан муносабатини такомиллаштириб борар экан, ўзининг баъзи бир одатларидан воз кечишга ва янги хислатларни ўзида шакллантиришга интилади. Мана шундай жараёнда у «Нега ходимлар билан муносабат қуришда айнан шу услубни қўллайман?», «Нега яна шу одатимдан воз кечолмаяпман?» каби саволлар билан ўз-ўзига мурожаат этади. Инсоннинг ўз-ўзини таҳлил этишга мойиллик табиий ҳолдир.
Психология фанида таниқли олим 3. Фрейд давридан аниқланган ҳақиқат шундан иборатки, инсон ўзидаги у ёки бу хислатни ўзгартириши учун аваламбор бу халақит берувчи ҳолатнинг илдизини англаб етиши лозим. Афсуски, бизнинг кўпгина шахсий хислатларимиз шаклланишига сабаб бўлувчи оилавий муҳит, оиладаги турли муносабатлар таъсири шунчалик илк даврда рўй берадики, уларни эслашимиз ва асл сабабини хотирамизда қайта тиклашимиз жуда мушкул. 3. Фрейд мана шундай хотираларни қайта тиклаш ва шахс томонидан англаниши учун махсус услублардан, шу жумладан, гипноздан ҳам фойдаланган.
Қуйида баён этиладиган оилавий ҳаёт моделлари таҳлили ўқувчига ўз ўтмишига бир қадар назар солишга ва шу орқали ўзининг ҳозирги меҳнат услуби ҳамда ходимлар билан юзага келаётган муносабатининг сабабларини англаб етишига ёрдам бериши мумкин.
Бундан ташқари, оилавий ҳаёт хусусиятлари, кичик гуруҳ сифатида унга хос қонуниятларни билиш қўл остидаги ҳодимлар ҳулқидаги у ёки бу ҳолатлар сабабини аниқлашга, кези келганда ҳатто, уларнинг ҳаётидаги муаммоларни ҳал этишда кўмак беради.
Оилавий муносабатлар моделлари. Оилавий муносабтларни уч асосий намунага тоифалаш мумкин: “Биз”, “Биз+Мен+Мен”, “Мен+Мен”.
“Биз” намунасига кўра яшайдиган оилада аъзолар доимо бирга бўлишга интилишади. Бундай муносабатлар фақатгина эр-хотин ҳамжиҳатлигида эмас, балки фарзандларга бўлган муносабатни ҳам ўз ичига олади. Вақт ўтиши билан, ҳатто эр-хотин ҳам кўриниши, ҳам ички дунёсига кўра бир-бирларига ўхшаб кетишади.
Бундай муҳитда шаклланаётган фарзанд ўз муносабатида иложи борича очиқликка, ўзгалар билан ҳамкорлик муносабатларини ўрнатишга интилади. Меҳнат фаолиятида эса у ёки бу вазифаларни бошқа ходимлар билан биргаликда бажаришга мойил, якка тартибда бажарилувчи фаолиятни унча хуш кўрмайди. Унинг учун жамоадаги ижобий ва соғлом муҳит, инсоний муносабатлар етакчи ўринга чиқа бошлайди. Бундай оилавий муҳитда шаклланган шахс раҳбарлик фаолиятини бажарар экан, ҳар бир масалани ходимлар иштирокида ҳал этишга интилади ва ҳатто якки ўзи қарор қабул қиладиган шароитларда қийинчилик сезиши мумкин.
“Биз, Мен+Мен” намуна. Бундай оилада айрим соҳаларда эр ва хотин биргаликда ҳаракат қилишига қарамай, баъзи бир масалаларни алоҳида ҳал этишга интиладилар. Масалан, уйда меҳмон кутаётганда, қариндошлар даврасида бирга бўлиш, лекин ўз дўст-биродарлари билан алоҳида-алоҳида муносабатлар қуриш. Оилавий ҳаётга тегишли масалаларни биргалида ҳал этиш, шахсий муаммоларда эса мустақилликка интилиш. Бундай ота-она муносабатлари муҳитида улғайган фарзанд ҳам кўпдан-кўп оилавий ҳаёт лавҳаларини ўзлаштириб боради. Ҳатто ота билан бир масалани, она билан эса бошқа масалаларни ҳал этиш ҳақидаги қоидани ўзлаштиради. Бундай фарзанд улғайиб меҳнат жамоасида фаолият юритар экан, ҳамкасабалар ва ходимлар билан бўлган умумий ва хусусийликни тез англаб олади, қайси масалани гуруҳ билан ҳал қилиш мумкин-у, қайсинисини ўзгалардан сир тутиш керак, деган саволга тез жавоб топа олади. Кези келганда мустақил равишда иш юритади ва ўз қобилиятига ишонади.
“Мен+Мен” намунаси. Оилавий ҳаёт муаммо ва масалалари эркакники ва аёлники деб тақсимланади. Мен сенинг ишинга аралашмайман, сен эса меникига қабилида иш юритилади. Бундай муҳит албатта бола тарбиясига ҳам салбий таъсир этиши мумкин. Бола бундай оилавий муносабатларни тез илғаб олади, қачон ва қайси масала бўйича кимга мурожаат этишга фаросати етади. Бироқ, оилавий ҳаётнинг жозибадор ранглари, ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик муносабатларидан келиб чиқувчи мазмундор ва чуқур ҳислар фарзанд учун бегона бўлиб қолади. Бундай муҳитдаги фарзанд тез улғаяди. Ўз муаммо ва саволларига жавоб излашда мустақил ҳаракат қила олади, аммо ўз эҳтиёж ва мақсадларини устувор қилиб қўяди. Раҳбар сифатида яккаҳокимликка, ўзгалар фикрини инобатга олмасликка мойил.
Ушбу келтирилган оила намуналарида шахс шаклланишига оид таърифларни узил-кесил деб булмайди. Бу таърифлар шахсда у ёки бу хислатларнинг шаклланишига асос бўлиб хизмат қилади холос. Бола улғайиши давомида ҳали шунчалик кўп омиллар мавжудки, уларнинг тарбиявий кучини назардан четда қолдириб бўлмайди. Масалан, мактаб муҳити, тенгқурлар давраси, турли гуруҳ ва жамоаларга аъзолик, ўзга жинс вакиллари билан муносабат хусусияти ва бу йўлдаги муаммолар шахснинг ўз-ўзини тарбиялаши ва комилликка интилишдаги асосий омиллардир.

Download 405,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish