1 – маъруза энергетика энергия тежамкорлиги ва энергетика ресурслари


Галоген ёритгичларни ўрнатиш усули бўйича



Download 0,64 Mb.
bet34/37
Sana08.03.2022
Hajmi0,64 Mb.
#486220
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37
Bog'liq
тежамкорлик маъруза

Галоген ёритгичларни ўрнатиш усули бўйича, шифтга, деворга ва стол устида ўрнатадиган қилиб чиқарилади ва яшаш, маъмурий биноларни маҳаллий ёритиш, офисларни, иш жойларини, витрина, экспозиция, стендларни ёритиш учун ишлатилади. Улар лампа плафонини шарнир ёрдамида маҳкамлаб хонанинг ҳар қандай берилган зонасини ёритишни таъминлайди.
Ёритгичларда ёруғлик манбаи сифатида оддий қиздириш ипли лампаларга нисбатан қуйидаги қатор афзалликларга эга бўлган, қуввати 20 Вт бўлган галоген лампалар қўлланилади:
-электр энергия истеъмолини 2-2,5 баравар пасайтириш;
-хизмат кўрсатиш муддати давомида ёруғлик оқимини мўътадиллиги;
-жуда яхши ранг узатишни таъминлаши ва турли рангли эффектларни ҳосил қилувчи тиниқ ёруғлик;
-оддий лампаларга нисбатан, хизмат кўрсатиш муддатини 2 марта кўплиги;
-мўъжазлиги.
20 ёки 50 Вт қувватга эга бўлган галоген лампали ИВУ серияли махсус ёритгичлар, ёнувчи материалдан иборат бўлган юзага бевосита ўрнатиш учун мўлжалланган, ҳамда ҳовузларда, фаввораларда, аквариумларда, ёнғинга қарши қурилмали биноларда, душларда, кимёвий тозалашларда, боғ участкаларида, автомобилларни сақлаш жойларида, йўловчи йўлакларида, нарвонларда, ер ости ўтиш жойларида, машиналарни автоматик ювиш жойларида, устахоналар ва балиқ дўконларида ўрнатиш учун тавсия этилади.
ФБУ ваНБУ серияли ёритгичлар ҳам хона ичларини ёритишни ҳам сувлардан намлик, чанг ва тартиб бузувчилардан ҳимоя қилиш талаб этилганда хона (бино) ташқарисини ёритишга мўлжалланган. Бу ёритгичлар механик шикастланишларга, тош ва шунга ўхшаган қаттиқ нарсалар тегишидан ҳимояланган бўлади. Улар боғлар, хиёбонлар, ўтиш жойлари, айвонлар, ҳовузлар, ваннахоналар, ҳожатхоналар ва ҳ.к.ларни ёритишда тенги йўқ.
Электр энергияни иқтисод қилиш учун ҳар қандай лампалар қўлланилганда, электр энергияни 20 % гача иқтисод қилишни таъминлайдиган, ёритиш асбобларини оптимал жойлаштириш катта аҳамиятга эга. Масалан, бир бинода ишчи ва ёрдамчи зоналар мавжудлигида ишчи зоналарларни умумий локал (ҳар томондан) ёритиш, ёрдамчи зоналарни эса бунга қараганда паст жадаллик билан ёритиш кўзда тутилади. Цехларни, омборларни ва бошқа ишлаб чиқариш хоналарни ёритишда, энг яхши усул –бу ёғду таралиш линиялари ускуналаридир. Ҳар қандай ёритиш тизимини лойиҳалаётганда ва татбиқ этаётганда кўриш муҳитини таъминлайдиган қуйидаги санитар нормаларни таъминлаш зарур:
-400-500 лк;
-ёруғликнинг табиий ёритилганликка максимал яқинлаштирилган спектрал таркиби;
-ёруғликнинг пульсацияси ва кўр қилувчи ҳаракати бўлмаслиги;
-ёруғликни бир текис тақсимланиши.
Кўчалар, майдонлар, тезюрар магистралларни, транспорт кесишадиган жойларни, чўзилган тоннелларни, спорт иншоотларини, аэродромларни, қурилиш жойларини, архитектура иншоотларини, вокзалларни, аэропортларни ёритиш учун иқтисодли манбаалардан бири, барча маълум газ разрядловчи лампалар орасида юқори ёритишга эга бўлган ва узоқ муддатга хизмат қилганда ёруғлик оқимини унча катта бўлмаган пасайишга эга бўлмаган юқори босимли натрийли лампалардир.
Натрийли лампаларнинг яна бир қўлланиш соҳаси – бу иссиқхоналардаги ўсимликларни нурлантириш. Иссиқхонадаги кўпчилик ўсимликларнинг нурланиши яхши натижа берганлиги туфайли натрийли лампалар симобли ва металлогенли, юқори босимли лампаларни алмаштириш мумкин. Симобли лампалардан фарқли ўлароқ натрийли лампаларда симоб йўқ, бу эса уларнинг қўлланиш соҳасини кенгайтиради. Уларнинг ишини иқтисодийлик нуқтаи назаридан солиштирганда, 10000 соат мобайнида 30 % гача иқтисодни ташкил этади, ўз-ўзини қоплаш муддати тахминан кунига 12 соатни(ёзги вақтда 8 соат ва қишкида 16 соат) фойдаланишдан келиб чиққан ҳолда 2 ойга яқинни ташкил этади.



Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish