1 – Амалий машғулот. Нефтни қайта ишлаш ва яримфабрикатларни тозалаш


 – Амалий машғулот. ДИЗЕЛ ЁНИЛҒИЛАРИ АССОРТИМЕНТИ



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/59
Sana24.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#187077
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   59
Bog'liq
ЁММ амалий

5 – Амалий машғулот. ДИЗЕЛ ЁНИЛҒИЛАРИ АССОРТИМЕНТИ 
Товар дизел ёнилғилари 150...360 
0
С оралиғида қайнаб ажраладиган 
нефтнинг тўғри ҳайдалган фракцияларидир. Дизел ёнилғиларининг ҳаммасини 
нефт ҳайдалиши маҳсулотларини гидротозалаш ва депарафинлашдан ўтган 
фракциялар билан аралаштириб олинади. Тирсакли вал айланишлар частотаси 
4000 мин
-1
дан юқори бўлган автотрактор дизел двигателларида улар 
ишлайдиган иқлим шароитига қараб дизел ёнилғисининг уч маркаси 
ишлатилади. 
Ёнилғини шартли белгилашнинг янги шакли киритилган. Ёзги ёнилғи 
белгиланишига олтингугурт миқдорига (массаси бўйича %да) ва лов этиб ёниб 
ўчиш ҳарорати (
0
С)га мос келадиган рақамлар киради. Масалан, Л-0,2-40 
маркасининг маъноси: Л - ёзги, олтингугурт миқдори 0,2% (массаси бўйича) ва 
лов этиб ёниб ўчиш ҳарорати 40 
0
С. Қишки ёнилғи белгиланишида олтингугурт 
миқдори (массаси бўйича %да) ва қишки ҳарорати (
0
С)да ўз аксини топган. 
Масалан, З-0,2-35 маркасининг маъноси: З – қишки, олтингугурт миқдори 0,2% 
(массаси бўйича) ва қотиш ҳарорати -35 
0
С. Арктика ёнилғиси маркасига 
фақат олтингугурт миқдори (массаси бўйича %да) қўшилади, масалан А-0,4. 
Л (летнее) маркали ёзги дизел ёнилғиси атроф-муҳит ҳавоси 0 
0
С ва 
юқори бўлганда эксплуатация қилиш учун ишлатилади, З (зимнее) маркалиси 
эса ҳаво ҳарорати -20 
0
С гача, А (арктика) маркалиси эса атроф-муҳит ҳавоси 
эса -50 
0
С гача ишлатилади. 
Кўрсатилган ёнилғилардан ташқари техникавий шартлар бўйича 
экологик тоза дизел ёнилғисининг яна уч маркаси ишлаб чиқилиши назарда 
тутилган (5.1-жадвал). 
5.1-жадвал 
Дизел ёнилғиларининг кўрсаткичлари 
Сифат кўрсаткичлари 
Маркалар учун норма 
А 

Л 
Цетан сони, ... дан кам эмас 
45 
45 
45 
Фракцион таркиби, 
0
С 
t
50
... дан юқори эмас 
255 
280 
280 
t
96
  ... дан юқори эмас 
330 
340 
360 
Кинематик қовушқоқлиги, мм
2
/с (сСт), 20 
0
С да 
13-5,0 
1,8-5,0 
3,0-6,0 
Таркиби: 
Жорий смолалар, мг 100 см
3
ёнилғида, ёнилғи 
нимгуруҳларида: 
30/25 
30/25 
40/25 

0,2 
0,2 
0,2 
II 
0,4 
0,5 
0,5 
Меркаптанли олтингугурт, массаси бўйича %, кўп 
эмас 
0,01 
0,01 
0,01 
Ҳарорат, 
0
С:
лов этиб ўчиш (берк тигелда), ... дан паст эмас 
30 
35 
40 
қотиш, ... дан юқори эмас 
(-55) 
-35 (-45) 
-10 
хиралашиш, ... дан юқори эмас 

-25 (-35) 
-5 


46 
5.2-жадвалда МДҲ мамлакатларида ва бошқа мамлакатларда ишлаб 
чиқарилаётган дизел ёнилғилари мувофиқлиги келтирилган. 
5.2-жадвал 
ГОСТ 305-82 
бўйича 
ёнилғилар 
Бошқа мамлакатлар дизел ёнилғилари 
Маркаси 
Спесификация 
Мамлакат 
Л 
Л 
– 
№3 
2Д 
БДС 8884-82 
DIN S 1603-81 
JIS K 2204-83 
ASTM 975-83 
Болгария 
Германия 
Япония 
АҚШ 
З 
TIPA 
Special 
ID 
CAN-2-3.6-M-83 
JIS K 2204-83 
ASTM 975-81 
Канада 
Япония 
АҚШ 
Исталган автомобил ёки трактор дизели учун уччала маркани қўллаш 
мумкин. У ёки бу маркани танлаш фақат иқлим шароитига ва ёнилғининг паст 
ҳароратли кўрсаткичларига боғлиқ. 
Дизел ёнилғиси маркаси бўйича ноактив олтингугуртли бирикмалар 
миқдорини ва ёнилғининг лов этиб ёниб ўчиш ёки қотиш ҳароратларини билиш 
мумкин. Масалан ГОСТ 305-82 бўйича дизел ёнилғисининг Л-0,11-58 маркаси 
ёнилғининг биринчи ним гуруҳига таалуқли бўлиб, лов этиб ёниб ўчиш 
ҳарорати 58 С эканлигини билдиради 3-02 минус 45 (ГОСТ 305-82) марка эса 
ёнилғи қишки, олтингугуртли бирикмалар миқдори 0,2% дан кўп эмаслигини, 
қотиш ҳарорати эса минус 45 С дан юқори эмаслигини билдиради. 
Шуни эслатиш жоизки, иккинчи ним гуруҳ дизел ёнилғиларини фақат 
қуйидаги ҳолда ишлатиш мумкин: двигателни мойлаш учун ювувчи хоссаларга 
эга бўлган ҳамда олтингугуртли газларни нейтралловчи кўп функцияли 
присадкалар (ВНИИИНП-370, ВНИИИНП-360 ва бошқа) қўшилган мойлардан 
фойдаланилган тақдирда, акс ҳолда двигател деталларининг ейилиши 1,5...3,0 
марта ортиб кетади. 
Олтингугуртли ёнилғининг зарарли таъсирини камайтириш учун 
двигател иссиқлик режимини нормал тутиб туриш лозим, яъни намнинг 
конденсацияланишига йўл қўймаслик учун ҳароратини пасайтириб бўлмайди 
шу билан бирга мой филтрининг филтрловчи элементлари ва двигател 
картеридаги мойни тез-тез алмаштириб туриш зарур. 
Ҳамма ёнилғиларда кул ҳосил бўлиши 0,01%дан кўп эмас, 10% қолдиқ 
ёнилғининг коксланиши 0,3%дан кўп эмас ва филтрланиш коэффициенти 3 дан 
ортиқ бўлмаслиги лозим. 
Зарур 
бўлган 
ёнилғи 
бўлмаганда 
уларнинг 
ўриндошлари 
(заменители)дан: ёритиш учун ишлатиладиган керосинлар ёки уларнинг дизел 
ёнилғиларининг бошқа маркалари билан аралашмаларидан фойдаланиш 
мумкин. Аралашма таркиби бош лимитловчи кўрсаткич – ёнилғининг қотиш 


47 
ҳарорати бўйича аниқланади: 25% ёритувчи керосин (ёки Т-1, ТС-1) ёнилғининг 
қотиш ҳароратини 8...12
0
га пасайтиради. 
Ўриндош ёнилғилардан фойдаланиш чекланган бўлиши лозим, чунки 
дизел бу ёнилғиларда ишлаганда двигател ишининг «қаттиқ»лиги ортади, 
ейилиш кўпаяди. 
Иқтисодий нуқтаи назардан дизел ёнилғисининг қишки маркаларидан 
ёзда ёки атроф-муҳитнинг мусбат ҳароратларида фойдаланиш мақсадга 
мувофиқ эмас. 

Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish